• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Фақат “Гарри Поттер” эмас: сеҳр ва афсунгарлик ҳақидаги ажойиб фильмлар

    “Гарри Поттер” мухлислари учун қуйида қувноқ ва ғайриоддий афсунгарлик ҳаиқдаги фильмларни тўпладик.

    “Сеҳрли хизматлар бюроси” (2023)

    Фото: Фильмдан кадр

    Ўзига мос иш топиш осон иш эмас, айниқса, тажрибага эга бўлмаган ёш мутахассис бўлсангиз. “Сеҳрли хизматлар бюроси” фильмининг бош қаҳрамони Полга кутилмаганда омад кулиб боқади ва у Лондоннинг сирли JW Wеlls & Cо компаниясида амалиёт ўтайди, у ерда мафтункор қиз Софи ҳам ишлайди. Кўп ўтмай, йигитлар компания ҳақиқатан ҳам сеҳрли артефактларни қидираётганини ва уларнинг иш берувчилари сеҳрли дунёни унга замонавий корпоратив стратегияларни киритиш орқали йўқ қилишни хоҳлайдиган ҳақиқий эртакдаги ёвуз одамлар эканлигини тушунишади. Сеҳрли дунёнинг кундалик ҳаётимиз билан ҳайратланарли уйғунлиги қаҳрамонларни ғайриоддий томонлардан очиб беради ва уларни кўплаб қийин, аммо муҳим қарорлар қабул қилишга ундайди.

    Фильм британиялик ёзувчи Том Холтнинг бестселлер “Кўчма эшик” китобига асосланган бўлиб, лойиҳани ишлаб чиқиш 2013 йилда бошланган. Режиссёр курсисини австралиялик актёр ва режиссёр Жефри Уокер (“Ёш қоя” ва “Американча оила” сериалларида ишлаган) эгаллайди, у асл нусхадаги ҳаяжонли муҳит ва ҳазил руҳини моҳирлик билан етказа олди.

    “Тунги дафтарлар” (2021)

    Фото: Фильмдан кадр

    Кичкина Алекс қўрқинчли ҳикоялар мухлиси бўлиб, болакай уларнинг ҳаммасини дафтарига синчковлик билан ёзиб олади. Бир куни Алекс ўзининг севимли машғулоти билан хайрлашишга ва дафтарни ёқишга қарор қилади, лекин кутилмаганда мафтункор жодугарнинг тузоғига тушади. Энди қаҳрамон ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун унга даҳшатли воқеаларни айтиб беришга мажбур бўлади. Кўп ўтмай, Алекс яна бир жодугарни учратади ва у билан бирга ёвуз афсунга қарши чиқишга қарор қилади.

    “Тунги дафтарлар” ўсмирлар адабиётининг экранлаштирилган нодир намунасидир (фильм америкалик ёзувчи Ж.Э. Уайт китоби асосида яратилган), лекин у нафақат даҳшатли ҳикояларнинг кичик мухлисларини, балки уларнинг ота-оналарини ҳам қизиқтиради.

    “Афсунгарлик: Янги маросим” (2020)

    Фото: Фильмдан кадр

    Бош қаҳрамон Лили ўрта мактаб аутсайдери бўлиб, у янги мактабда учта бир хил одамовиларни учратади. Кўп ўтмай, янги дўстлари Лилига улар аслида тўлиқ кучга эга бўлиш учун жамоанинг тўртинчи аъзосига муҳтож бўлган жодугарлар эканлигини айтишади.

    Бир вақтлар Эндрю Флемингнинг оригинал фильми яхшигина касса йиғади ва фильм сюжет и “Арвоҳ овчилари” анимацион сериалига асос бўлган. Зои Листер Жонснинг фильми эса ёлғизлик ҳақидаги таниш эртакнинг замонавий кўриниши ва мактаб жамиятида ўз ўрнини топишга уринаётган ўсмирлар муаммоси  ҳақида.

    “Уй соати сири” (2018)

    Фото: Фильмдан кадр

    Эли Рот томонидан Жек Блек ва Кейт Бланшетт иштирокидаги фантастик комедия. Ота-онаси вафотидан сўнг 10 ёшли Льюис амакиси Жонатаннинг уйига кўчиб ўтади. Кечаси Льюис соатнинг сирли шиқиллаганини эшитади ва тез орада уйда тушунарсиз нарсалар содир бўла бошлайди. Кейинчалик у амакиси ва холаси улар айтганидек эмаслигини билиб олади.

    “Уй соати сири” — Жон Беллерснинг худди шу номдаги романига мослаштирилган. Дастлаб ёзувчи ўз ҳикоясини катталар учун замонавий фантазия сифатида ўйлаб топади, аммо нашриёт унга ёшроқ аудиторияни жалб қилиш учун сюжет ни бироз ўзгартиришни маслаҳат беради. Эли Рот фильми эса китобнинг ушбу хусусиятини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

    “Мисс Перегриннинг ғайриоддий болалар уйи” (2016)

    Фото: Фильмдан кадр

    Севимли бобоси вафотидан сўнг 16 ёшли Жейк бобоси айтиб берган ғайритабиий кучларга эга болалар яшайдиган болалар уйини қидиришга тушади. Болалар уйини қидираётиб Жейк вақт оралиғига тушиб қолади ва 1943 йилда пайдо бўлиб, у ерда ғайриоддий болалар билан учрашади.

    “Мисс Перегриннинг ғайриоддий болалар уйи” асл нусхадаги руҳни сақлаб қолган ҳолда, бошқалар томонидан тушунилмайдиган ёки қабул қилинмайдиган, лекин аслида ҳалолликнинг ҳақиқий намунаси бўлган Тим Бертоннинг мухлисларга ёқадиган ва типик ҳикояларининг ёрқин намунасидир.

    “Вақт қўриқчиси/Ҳюго”

    Фото: Фильмдан кадр

    Мартин Скорсезенинг оилавий саргузашт фильми, бош ролларда Аса Баттерфильд ва Хлоэ Грэйс Моретс. Бош қаҳрамон ўн икки ёшли Ҳюго исмли ўғил бола бўлиб, отаси вафотидан сўнг Монпарнас вокзалида соат механизмида яшайди ва чизмаси отасидан мерос бўлиб қолган автомат қўғирчоқни йиғишга ҳаракат қилади. Кўп ўтмай у бир вақтлар буюк режиссёрнинг набираси бўлган тенгдоши Изабел ва ҳозирда механик ўйинчоқлар дўконининг камтарона эгаси Жорж Мелиэс билан учрашади. Болалар биргаликда Автомат қўғирчоқнинг сирини очишлари ва ўзларига бўлган ишончни тиклашлари керак.

    “Сеҳргарнинг шогирди” (2010)

    Фото: Фильмдан кадр

    Николас Кейж сеҳргар Балтазар сифатида замонавий Нью-Йоркни минг йил олдин унга хиёнат қилган азалий душмани Ҳорватдан ҳимоя қилади. Энди Балтазар ёвуз сеҳргар Морганани мағлуб этиши керак, аммо бунинг учун унга ёрдамчи керак. Бу номга Мерлиннинг вориси бўлиши керак бўлган оддий бола Дейв Статлерга танланади.

    “Сеҳргарнинг шогирди” эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги курашдан ташқари, улғайиш ва шахс бўлиб етишиш ҳақидаги фильмдир. Балтазар тимсолида Дейв нафақат сеҳргар ўқитувчи, балки доно устоз ҳам бўла олади. Қаҳрамон билан бирга томошабин ўз қўрқувини енгиши, ўзига ишончини қозониши ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишни ўрганади.

    11.04.2023, 09:53   Изоҳ (0)   11328
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Визажистлар маҳорати ёрдамида таниб бўлмас даражада ўзгартирилган актёр ва актрисалар (фото)

    10.04.2023, 09:35

    Неслиҳан Атагул янги фантастик сериалда, “Ҳукм” учинчи фаслга узайтирилди. Турк киноси янгиликлари 

    10.04.2023, 17:45

    “Нарния салтанати” фильмидаги ёш актёрлар қанчалик ўзгарган ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    09.04.2023, 20:58

    Фарангиз Режаметовани хотирлаб: 5 ёшли қизча “Ойижон” фильмидаги бош ролга қандай тасдиқланган эди? 

    08.04.2023, 16:59

    “Музейдаги тун”, “Аноним романтиклар”, “Онасининг боласи” — кайфиятни кўтариши кафолатланган комедик фильмлар

    08.04.2023, 12:25

    “Жаноб ҳеч ким”, “Ҳай-ҳай қизалоқ” ва Асал Шодиева иштирокидаги бошқа муваффақиятли фильмлар (видео) 

    07.04.2023, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиядаги аэропортда самолётлар тўқнашиши сабаб парвозлар вақтинча бекор қилинди (видео)

    Дунё | 15 август, 15:35

    Боланинг бегонаси бўлмайди: фарзанд асраб олган жаҳонга машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 15 август, 15:20

    Ернинг илгари ўрганилмаган ҳудудида олтинга бой кон топилди

    Дунё | 15 август, 15:15

    Ўзбекистонда кредитни тўлашда қийналаётганларга енгиллик яратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 15:01

    Индонезияда президентнинг бепул овқат дастуридан 350 дан ортиқ одам заҳарланди

    Дунё | 15 август, 14:45

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    Элит ОЧЛ мусобақасига қуръа ташланди. “Насаф” “Ал-Ҳилол” билан Қаршида, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Аҳли” билан сафарда ўйнайди

    Спорт | 15 август, 14:39

    Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    Ўзбекистон | 15 август, 14:25

    Оммавий тозалаш: Telegram 20,9 млн дан ортиқ каналларни ўчириб ташлади

    Лайфстайл | 15 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.