Самарқанд вилояти Нуробод туманида ЙПХ ходими ҳайдовчини қувиб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати мазкур видеога изоҳ берди.
Хабарга кўра, 18 февраль куни соат 15:40 ларда туман ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 23-километрида ЙПХ ходимлари томонидан Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилиб, текшириш мақсадида меъёрий ҳужжатларини тақдим этиши сўралган. Шу пайт ҳайдовчи ҳужжатлари йўқлигини маълум қилган. Қоидабузарлик ҳолати бўйича маъмурий баённома расмийлаштириш вақтида атрофда бўлган уч нафар фуқаро ходимларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилишига ҳам қаршилик кўрсатган.
Ҳайдовчига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 7-бандини бузганлиги бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси тартибида баённома тузилиб, Spark русумли автомобиль ушбу кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Қайд этилишича, ЙПХ ходимларининг қонуний хизмат фаолиятига халақит берган фуқаролар бўйича тегишли ҳужжатлар тўпланмоқда.
Изоҳ (0)