“Ўзгидромет” прогнозига кўра, келаси ҳафта бошида айрим ҳудудларда ҳарорат 0 даражагача пасаяди.
17 апрель куни кечаси Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилояти ва тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати 0 даражагача тушади. 16—17 апрель кунлари Устюртда ҳарорат -2 даражагача пасайиши мумкин.
“Ўзгидромет” мутахассиси, иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг қайд этишича, совуқ антициклон таъсирида ҳароратнинг нол даражагача пасайиб кетиши ҳозирги мавсум учун тупроқ сиртида ҳам ҳароратни сезиларли даражада пасайтириши, бу қишлоқ хўжалиги учун “совуқ уриш” (заморозок) ҳодисасини келтириб чиқариши мумкин.
Изоҳ (0)