• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    ЖСТга аъзо бўлишнинг Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар иқтисодиётига таъсири қандай?

    Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишнинг мамлакатлар иқтисодиётига таъсири таҳлил қилинди. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти хабар берди.

    Фото: “Дарё”

    Бунда ЖСТга 1990 йилдан кейин аъзо бўлган 15 та ривожланаётган мамлакатлар — Альбания, Баҳрайн, Бангладеш, Камерун, Грузия, Гондурас, Иордания, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Непал, Россия, Шри Ланка, Туркия ва Вануатунинг макроиқтисодий кўрсаткичларидаги ўзгаришлар ўрганилди. 

    Улар — экспорт ўсиши, импорт ўсиши, ЯИМ ўсиши, аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши, инфляция даражаси, ишсизлик даражаси, тўғридан-тўғри хорижий инвестициянинг (ТTXИ) ЯИМдаги улуши ва қайта ишлаш саноатининг ЯИМдаги улуши.

    Дастлабки таҳлил натижаларига кўра, юқоридаги кўрсаткичлар кесимида аъзоликдан олдинги 5 йиллик ва аъзо бўлгандан кейинги 10 йиллик муддат ўртачалари солиштирилганда 15 та мамлакатдан 12 тасида экспорт ва 10 тасида ЯИМ кўрсаткичи ўсиш суръати тезлашиши кузатилгани аниқланди.

    Уларнинг 12 тасида инфляция секинлашган ва 10 тасида ТХХИ кўлами ошган. Жумладан, Бангладеш, Гондурас, Туркия ва Камерунда кўпчилик йўналишлар бўйича ижобий натижа кузатилган.

    Шу билан бирга, салбий тенденция ҳисобланган ишсизлик даражасидаги ўсиш 15 та давлатдан 10 тасида юз берган. Масалан, Бангладешда ишсизлик 2,3 фоиздан 3,5 фоизга, Гондурас 3,4 фоиздан 4,4 фоизга, Қирғизистонда 6,8 фоиздан 8,7 фоизга ошган. 

    Бундан ташқати, бу мамлакатларнинг 2 тасида қайта ишлаш саноатининг ЯИМдаги улуши ошган бўлса, 6 тасида камайган.

    Шунингдек, ташкилотга аъзо бўлган Қозоғистон, Туркия ва Грузиянинг макроиқтисодий кўрсаткичларидаги ўзгаришлар ЖСТга аъзо бўлмаган турдош мамлакатлардаги ўзгаришлар билан қиёсланди. 

    Бунда фанда машҳур бўлган Difference in Differences (фарқлар орасидаги фарқ) усулидан фойдаланилди. Яъни энди юқоридаги ЖСТга аъзо бўлишдан олдин ва кейинги фарқлар олиниб, ЖСТга аъзо бўлмаган турдош мамлакатлар учун айнан шу даврдаги ўзгаришлар билан солиштирилди.

    Натижаларга кўра, сезиларли ижобий ўзгариш фақат экспорт ва импорт кўрсаткичларида кузатилган. Қолган кўрсаткичлардаги ўзгаришлар аъзо бўлмаган бошқа турдош мамлакатлардаги ўзгаришлардан фарқ қилмади. 

    Масалан, Қозоғистон ЖСТга аъзо бўлгандан кейин ишсизлик даражаси 5,3 фоиздан 4,9 фоизга пасайган. Турдош мамлакат сифатида олинган Озарбайжонда ҳам айнан шу даврда 5,2 фоиздан 4,9 фоизга камайган, Ўзбекистонда эса сезиларсиз 5 фоиздан 5,6 фоизга ошган. 

    Туркияда инфляция даражаси 73,5 фоиздан 59 фоизга тушган, унга турдош мамлакат сифатида олинган Эронда ҳам 21 фоиздан 20,5 фоизга ва Жазоирда ҳам 25 фоиздан 7,6 фоизга пасайган. Яъни ЖСТга аъзо бўлган ва бўлмаган баъзи давлатларда бир хил ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

    Юқоридагиларни инобатда олган ҳолда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф қилинади:

    Ўзбекистоннинг нисбий устунликларидан келиб чиққан ҳолда ташқи дунё билан эркин рақобатлаша оладиган (давлатнинг тўғридан тўғри кўмагисиз) ишлаб чиқариш соҳаларини танлаб олиш ва уларни узоқ муддатли ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш лозим. 

    Масалан, муваффақиятга эришган Шарқий Осиё давлатлари саноат сиёсатининг жуда хилма-хил воситаларидан фойдаланганлар: пилот режалаштириш агентликлари (Кореяда EPB), муайян функцияларни бажариш учун давлат институтлари (Кореяда KAIST), кичик фирмалар учун давлат сектори маслаҳат агентликлари (Тайванда ITB), хусусий сектор ассоциациялари билан доимий мулоқотни давом эттириш учун мулоқот форумлари, махсус молия институтлари (Японияда ЖДБ) ташкил этилган.

    Узоқ муддатли самарали горизонтал саноат сиёсати стратегиясини шакллантириш талаб этилади. 

    Масалан, Европа иттифоқи ўз саноат сиёсатининг асосий тамойилларини белгилаб қўйган. Германия Иқтисодий ишлар ва энергия федератив вазирлиги тақдим этган Саноат сиёсати стратегиясида саноат рақобатбардошлигини ошириш мақсадида 3 та йўналиш бўйича ишлар кўлами белгилаб берилган.

    Корхоналарнинг ташқи рақобатга бардошлилик кўрсаткичи бўйича ўз-ўзини доимий мониторинг қилиб боришига туртки берувчи механизмларни қўллаш жоиз. 

    Масалан, амалиётда рақобат енгил, ўрта ва кескин кучайиши сценарийси доирасида маркетинг ва ишлаб чиқариш занжирларини такомиллаштириш, истеъмолчи содиқлигини (consumer loyalty) ушлаб туриш стратегияларини кенг қўллаш.

    Аввалроқ Женевада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилганди.

    13.04.2023, 20:35   Изоҳ (0)   6257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2028 йилга бориб глобал давлат қарзи ЯИМнинг 100 фоизига яқинлашади — XVЖ

    13.04.2023, 19:00

    Картадан картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилиши ҳақидаги хабар рад этилди

    13.04.2023, 17:35

    Ўзбекистонда сабзи нархи рекорд даражага кўтарилди

    13.04.2023, 14:32

    АҚШда инфляция 5 фоизгача пасайди 

    13.04.2023, 14:12

    25 йил ичида биринчи марта: Қашшоқ мамлакатларнинг қарзи тарихдаги энг юқори даражага етади

    12.04.2023, 22:45

    Ўзбекистонда солиқ тушумлари 37,8 трлн сўмдан ошди

    12.04.2023, 15:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.