“Меҳридарё” лойиҳасига Боғдод туманида яшовчи Маҳлиё Мамадорипова мурожаат қилиб, ёлғиз ўғил фарзандини даволатиш учун халқдан ёрдам сўради.
— Ўғлим Озодбек Эркинжонов бир ёшидан буён қон касаллиги бўйича даволанади. Уни тўққиз йилдан буён даволатиб келяпман. Оилавий шароитим ҳам ўта даражада оғир. Авваллари ишлаб, уч нафар боламни боқишга ҳаракат қилардим. Ўтган йили қўлимдан оғир тан жароҳат олгандан кейин оғир ишларга ярамай қолдим.
Ҳатто, баъзида кунлик ичадиган дориларини ҳам сотиб ололмаяпман. Ҳозирда бу дорининг донаси 3 900 000 сўмдан сотилар экан. Ундан олти дона олиб ичиришим керак. Боламнинг ‘Она мен ҳам соғайиб кетаманми?’ деган гапларини эшитиш онага жуда оғир экан. Яхши инсонлар боламнинг соғайиб кетиши учун қўлингиздан келганча ёрдам беринглар. Ёлғиз боқувчига айланган оналарга жуда қийин экан, — дейди беморнинг онаси Маҳлиё Мамадорипова.
Озодбек Эркинжоновга хайрия қилишни истасангиз,
4073 4200 8198 8648
8600 0424 5869 9500
Мамадорипова Maxлиё
Мурожаат учун телефон: +998 91 694-86-91
Изоҳ (0)