Сурхондарё вилояти Ангор туманида жойлашган заправкада Matiz'нинг газ баллони портлади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 7 апрель куни соат 14:12 да Сурхондарё вилояти Ангор тумани “Гиламбоб” МФЙда жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида Matiz русумли автомобилга газ қуйиш вақтида газ баллони ёрилиши содир бўлган.
Ёрилиш натижасида вафот этган ва тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Воқеа жойига туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ИИБ, прокуратура ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари етиб келган.
Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидаги заправкада 17 февраль куни Nexia-2 газ баллони портлагани ҳақида хабар берилган. Шу каби Андижоннинг Асака туманидаги газ заправкада Damasъга ўрнатилган газ баллони портлагани айтилган эди.
Изоҳ (0)