Фильм ва сериаллар нафақат бизга, балки жаҳон модасига ҳам таъсир қилади. Одамлар севимли қаҳрамонларининг услубига оммавий равишда тақлид қилишади, дизайнерлар ҳам кино образларидан илҳом олишади.
Қаймоқранг плаш, “Тиффанидаги нонушта”

Одри Хепберннинг мазкур образи мода оламига катта таъсир кўрсатди. Бунга соч турмаги, катта кўзойнак, қора кўйлак ва, албатта, қаймоқранг плаш киради. Бу элементларнинг барчаси урфга киради. Фильм чиққанидан 60 йил ўца ҳам оч рангдаги тренч ҳали ҳам машҳурликнинг юқори чўққисида.
Мерилин Монронинг “уйқули” кўзлари, “Етти йиллик истак”

Бетакрор гўзаллик тимсоли 1950 йилларда ўзининг мураккаб услуби билан барчани ҳайратда қолдирди. Образнинг энг муҳим тафсилоти унинг “уйқули” кўзлари эди.
Бугунги кунга қадар аёллар машҳур жозибали образни тиклашга, пардоз техникасини ўрганишга ҳаракат қилишади.
Катак кўйлак, “Оз мамлакати сеҳргари”

Доротининг ўзига хос нақшли кўйлаги костюм дизайнери Адриан Гренберг туфайли жуда машҳур бўлди. У фильм чиққандан кейин кўплаб аёллар орзу қилган кийимни ўйлаб топди.
Натижада бу кўйлак тезда сон-саноқсиз чакана савдо тармоқлари томонидан сотувга чиқарилди. Ҳар ким култ кийимини жуда ҳамёнбоп нархда сотиб олиши мумкин эди.
Рейчелнинг соч турмаги, “Дўстлар”

90 йилларда “Дўстлар” сериали машҳурликка эришгач, бутун дунё бўйлаб қизлар сартарошлардан Рейчелнинг сочлари каби турмаклаб қўйишларини сўрашади. Яқинда “Дўстлар: Учрашув” (2021) фильмининг трейлери чиққанидан сўнг, соч турмагига талаб яна 179 фоизга ошди.
Парижга саёҳатлар, “Париж оқшоми”

Бу 1967 йилги ҳинд фильми. Сюжет га кўра, ҳиндистонлик қиз Парижга учиб кетади. Актёр Шамми Капур фильмда Франция пойтахтига бағишланган қўшиқ куйлаганида Ҳиндистонда кўпчилик бундай шаҳар борлигини ҳатто билмаган эди. Натижада фильм чиққандан сўнг Парижга ҳиндистонлик сайёҳлар оқими кўпаяди.
Moтоцикл Triumph TR6, “Буюк қочиш”

Энг машҳур мотоциклда қочиш саҳналаридан бири ушбу фильмда пайдо бўлган. Актёр Стив Маккуин Triumph TR6 минади, шундан сўнг бу модел Буюк Британия ва АҚШда машҳур бўлиб, мотоцикл сотуви кўпаяди.
Wilson Sporting моллари, “Одамлардан йироқда”

Том Хенкс иштирокидаги саргузашт драмада Уилсоннинг тақдири ҳал бўлади. Чак айнан Уилсон волейбол коптогига юз чизиб, ўзига “дўст” ясаб олади.
Wilson Sporting Goods логотипи фильмда тез-тез акс эттирилган FedEx курьерлик хизмати билан бир қаторда глобал ҳитга айланади.
Изоҳ (0)