• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Илгари фильмда одатий ҳол бўлган, лекин ҳозир томошабинни асабийлаштирадиган ҳолатлар 

    Кўплаб стереотиплар фильмдан фильмга ўтади. Бундай ҳолатлар томошабинларга жуда яхши таниш бўлиб, жонга тегишга ҳам улгуради.

    Соч текислаш — ўзгаришнинг муҳим қисмидир

    Фото: AdMe

    Яқин вақтгача оддий қизнинг соҳибжамолга айланиши саҳнаси бўлган барча Голливуд фильмларида соч текислаш ўзгаришнинг мажбурий босқичи эди. Негадир ижодкорлар жингалаксоч аёл ҳақиқий хонимга ўхшамаслигига ишонтиришга ҳаракат қилишади. Лекин текис, мукаммал услубдаги сочлар билан — бошқа масала!

    Фото: AdMe

    “Маликанинг кундалиги”, “Гўзал аёл” ва “Мулойим хоним” фильмлари қаҳрамонлари шундай ўзгаришлардан ўтишган. Бу ҳаракат, эҳтимол, аввал ва кейин ўртасидаги фарқни янада таъкидлаш учун ишлатилгандир. Ишончимиз комилки, севимли қаҳрамонларимиз ҳар қандай соч турмаги билан чиройли кўринаверади.

    Қаҳрамон ўзи яшаётган даврга тўғри келмайди

    Фото: AdMe

    Фильмларда кўпинча ўзи яшаётган даврга мос келмайдиган қаҳрамон бўлади. Натижада ҳақиқий тарихий драмалар эмас, балки кенг кўйлак ва корсет кийган замонавий аёллар ҳақидаги фильмлар пайдо бўлади.

    Ҳақиқий ҳаётда, албатта, жамиятга қарши чиққан аёллар бўлган. Бироқ, интернет фойдаланувчилари таъкидлаганидек, 19-аср феминизми 21-аср феминизми билан бир хил эмас.

    Даҳшатли ҳодисалар борган сари кучайиб боради

    Фото: AdMe

    Кўпинча қўрқинчли фильм бошида оила янги уйга кўчиб ўтади. Бироқ номаълум сабабларга кўра, уйда яшовчи ёвуз мавжудот дастлаб яшириниб, синган идиш каби кичик нарсалар билан қўрқитишни бошлайди ва буни фақат болалар кўриши мумкин. Фильм охирида арвоҳлар эшикларни ёпиб, диванларни силжитишни ва қаҳрамонларнинг оёқларидан судрашни бошлайди — одамларни қўрқитиш тобора кучайиб боради.

    Корсетлар зулм рамзига айланади

    Фото: AdMe

    Ёзувчилар ва либос дизайнерлари кўпинча ўтмишдаги стереотиплардан фойдаланади. Масалан, корсетлар ҳар доим ҳам фильмларда кўрсатилгандек “қийноққа солувчи восита” бўлмаган. “Шамолларда қолган ҳисларим” фильмидаги саҳнани ҳаммамиз эслаймиз: қаҳрамонлар гўзаллик қандайдир ваҳшийлик меъёрига мос келиши учун корсет кияди ва чуқур нафас олиб, корсетни маҳкамлаш учун қоринни тортиб туриш керак. Кўпинча фильмлардаги корсетлар аёллар зулми ва адолатсиз гўзаллик меъёрларининг рамзи бўлиб хизмат қилади.

    Ёлғиз хакер ёрдамга келади

    Фото: AdMe

    Қандайдир юқори технологиялар ҳақида гапириладиган ёки мураккаб ишни тергов қилиш билан боғлиқ бўлган фильмларда ҳар доим ажойиб компьютер даҳоси бўлади. Иш унинг асосий қизиқишидир. У ҳар доим кўзойнак тақиб юради, бир зумда тузатиш билан бирга серверларни чақмоқ тезлигида ҳам буза олади.

    Соч кесиш ички ўзгаришлар белгиси сифатида кўрсатилади

    Фото: AdMe

    Кўпинча драмаларда қаҳрамонлар қандайдир травматик тажрибани бошдан кечиради. Уларда содир бўлган ички ўзгаришларни кўрсатиш учун кўзгу олдида сочларини қандай қилиб кесишгани кўрсатилади.

    Қаҳрамонлар доимо кружкадан ҳўплаб ичишади

    Фото: AdMe

    Интернет фойдаланувчилари кино қаҳрамонларининг қўлларида кружка билан айланиб юришлари, баъзан ундан ичимлик ҳўплашларининг зерикарли услубини пайқашган. Қаҳрамонлар нима қилиши муҳим эмас — у ишлайди, курер билан учрашади, кимнидир кутиб олади — қўлларида доимо кружка бўлади. Кино ижодкорлари кўпинча маълум бир саҳнада актёрнинг қўлларини банд қилиш учун шундай усулга мурожаат қилишади.

    Болалар даҳшатли нарсаларни чизишади

    Фото: AdMe

    Агар қўрқинчли фильмда бола бўлса, эртами-кечми у ғалати ёки қўрқинчли расмларни чиза бошлайди. Бу кичкина қаҳрамонлар яратган расмларда кўпинча жиноят саҳналари, бошқалар кўра олмайдиган одамлар ёки йиртқич ҳайвонлар ёки ҳали содир бўлмаган, лекин фильмнинг кейинги ярим соатида, албатта, содир бўладиган нарсанинг аниқ тасвирлари бўлади.

    Ҳашаматли кийимлар керакциз матолардан тикилади

    Фото: AdMe

    Агар қаҳрамоннинг муҳим тадбири бўлса-ю, мос кийим бўлмаса, уни қолган-қутган материаллардан тикиш улар учун муаммо эмас. “Шамолларда қолган ҳисларим” ва “Сеҳрланган малика” фильмларида парда ҳашаматли либосга айланади.

    06.04.2023, 09:06   Изоҳ (0)   16949
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Битта сўз — 166 минг доллар: Фильмдаги ҳар бир сўзи учун жуда катта гонорар олган актёрлар 

    05.04.2023, 09:30

    Харид қилганингиздан сўнг дарҳол пушаймон бўлишингиз мумкин бўлган 10 та буюм

    05.04.2023, 10:30

    “Кариб денгизи қароқчилари” фильми қандай суратга олинганини акс эттирувчи 8 та қизиқарли ва кулгили сурат

    05.04.2023, 20:45

    DreamWorks компанияси “Шрек-5” мултфильми устида иш бошлади

    05.04.2023, 18:54

    Соч турмаги, кўйлак ва макияж: Фильмлар туфайли одамлар орасида жуда машҳур бўлган нарсалар (фото)

    04.04.2023, 12:30

    “Оиламиздаги фожиа бизни яқинлаштирди”. 48 ёшли Голливуд актёри Бредли Купер ҳалигача онаси билан бирга яшаши ҳақида

    03.04.2023, 19:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда денгиз сувида эрийдиган пластик яратилди (видео)

    Дунё | 5 июн, 11:50

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Қурбон ҳайити куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин  

    Ўзбекистон | 5 июн, 11:36

    Болгария еврони миллий валюта сифатида қабул қилмоқчи

    Дунё | 5 июн, 11:20

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Болалар нафақаси: 2024 йил январдан бери қанча оилага тўлов тўхтатилгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 5 июн, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.