• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ижарада яшаган, косметика сотиб кун кўрган, университетни 8 йил деганда битирган Нилуфар Усмонова 36 ёшда

    Нилуфар Усмоновани аввалига шунчаки Юлдуз Усмонованинг қизи сифатида билишган бўлса, ҳозирги кунда уни ҳам ижодкор сифатида танишади. Ўз вақтида унинг хонандалик фаолияти кўплаб танқидларга учраганди. Аммо йиллар давомида хонанда онасининг соясидаги ижодкор эмаслигини исботлай олди. 6 апрель санасида 36 ёшни қаршилаган ижодкорнинг ижод йўлига назар ташлаймиз.  

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    Юлдуз Усмонованинг илк турмуш ўртоғи созанда Иброҳим Ҳакимов бўлган. Икки ижодкор қисқа турмуши давомида қиз фарзандли бўлишган. Аммо маълум сабабларга кўра, улар 1996 йили расман ажрашган. Нилуфар Усмонова ўз интервьюларида тўлиқ оилада улғайишни орзу қилгани ва болалагида ота-она меҳрига зор бўлгани ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Болалигим Марғилонда бувимнинг ҳовлисида ўтган. Раъно холам онамдек меҳр берган бўлса-да, бола барибир ўз ота-онасини соғинар экан. Холаларимнинг ўз фарзандлари бор эди. Улар билан бирга ўйнардик, уришиб қолсак барибир ўз сингли укаси билан бирга бўлиб оларди. Мен эса ёлғизланиб қолардим. Ўшанда “Ҳали болаларим кўп бўлади, ҳеч ким уларни ёлғизлатиб қўймайди”, деганимда фаришталар омин деган экан. Отамни ҳам, онамни ҳам яхши кўраман. Ажрашиш уларнинг қарори. Қарорларини ҳурмат қилган ҳолда иккисига ҳам бўлган фарзандлик меҳрим сақланиб қолади, — дейди Нилуфар Усмонова.

    Нилуфар Усмонова болаликдан санъатга қизиққан. У илк марта 8 ёшида “Шайтонга бўйсунган юраклар” номли қўшиқни онаси билан дуэт тарзида ижро этган. Қўшиқ Юлдуз Усмонованинг 1995 йилдаги концерт дастури учун махсус яратилган, кейинроқ унга клип ҳам суратга олинган. 

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    Хонанда бошланғич таълимни Марғилон шаҳридаги 18-сонли мактабда олади. Ундан сўнг онаси Нилуфарни Тошкентга олиб келиб, тил ўрганишига шароит яратади. 10 ёшида уни Буюк Британияга ўқишга юборишади, шу тарзда Нилуфар Vinehall мактаби ва Sherborn халқаро коллежида таҳсил олади. Нилуфар Усмонова 2001 йили Ўзбекистонга қайтиб келади ва ўрта таълимни халқаро мактабда якунлайди. 

    Хонанда Нилуфар Усмонова эрта турмушга чиққан. У 17 баҳорида ёш ҳуқуқшунос Новзод Саидгазиев билан оила қурган. 2004 йилда хонанда илк бор оналик бахтига сазовор бўлган. Хонанданинг илк турмуши узоққа чўзилмади. 

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Ажрашишимизнинг сабаблари кўп. Мен бир марта расман никоҳдан ўтганман ва ажрашганман. У инсон оламдан ўтиб кетди, ёмон гаплар билан эслашни истамайман. У беш қиз ичида ўсган ягона ўғил фарзанд эди. Оиламни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилганман, аммо онамнинг гаплари қаттиқ таъсир қилган. “Сени истамаган инсонга интилиб қадрингни тушурма, ҳаммаси тақдирдан”, деган. Қайнонам ҳам худди онамдек чўрткесар аёл эди. Ўғлига “Ёқмаяптими ажраш”, деган. Шундай бўлса-да, бу инсондан миннатдорман. Чунки бу турмуш ақлли ўғлим Саидазамхоннинг туғилишига сабаб бўлди, — дейди хонанда Нилуфар Усмонова.

    Турмушдан ажрашган Нилуфар Усмонова руҳий тушкунликка тушади. Онаси билан жиддий келишмовчиликларга бориб, ўғли билан алоҳида яшашга қарор қилади. 

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Биринчи турмушим бўлмаганидан кейин онам иккинчи марта турмушга бермоқчи бўлганида ўғлимни олиб, уйдан чиқиб кетганман. Чунки мен онам айтган инсонга турмушга чиқишни хоҳламаганман, сабаби мен бошқа инсонни севардим. Онам машинамни олиб қўйиб, яшашим учун уй берган. Ўша уйнинг шароити яхши бўлгани учун мен уни ижарага бериб, ўзим шароитсиз уйда яшаганман. Чунки боламнинг боғчасига, ўзимнинг юриш-туришимга пул керак эди. Баъзан жуда пул зарур бўлиб қолганида, косметика сотадиган аёлдан товар олиб, хонанда дугоналаримга сотиб, пул топганман.

    Ўғлим Саидаъзамхон куни билан боғчада бўларди, кечки пайт уйга келганида Maggi тез тайёр лапшани яхши кўргани учун, шуни олиб тайёрлаб берардим. Бола шуни еб ухларди, эрталаб яна боғчага кетарди. Уйим шу даражада эски, шароитсиз эдики, полдан линолеум йиртилиб, цементи чиқиб ётарди. Эски ‘Бирюса’ музлаткичи турарди. Уни ичида ҳеч нарса бўлмасди, деярли. Фақат овқат қилиш учун зарур бўлган гўшт, картошка, сабзи пиёз бўларди. Бир куни Саидаъзамхон ўша музлаткични очганди, уни ток уриб, орқага отиб юборди. Шу ҳолат менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Дўстлар, таниш билишлар орқали тўйларга чиқа бошладим. Тўйларга кириб, қистирилган пулни олиб, чиқиб кетардим. Шундай қилиб, мен ўзимни тўйларда ‘раскрутка’ қилиб олганман. Менинг қўшиқларим тўйбоп бўлмагани учун ким неча пул берса бораверганман ўша тўйга.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    Биринчи гонораримга олган энг қиммат нарса бу 1375 долларлик музлатгич бўлган. ‘Чиринди’ уйимда ўша қимматбаҳо музлатгич турарди. Боламни ток уриб юборгани менга қаттиқ таъсир қилган, шунинг учун музлатгичнинг энг қимматидан олганман”, — дейди хонанда.

    Руҳий тушкунлик ва моддий қийинчиликлар уни ижод қилишга ундайди. 2005 йили “Болам шу юрт сеники” номли қўшиқни ижро этади. Бу билан онасига ҳам ниманидир исботлашни истаганди. Аммо қўшиқ яратиш, ижодни бошлаш осон эмас. Шу боис у продюсерлик компаниясига мурожаат қилиб, ҳамкорликни таклиф қилади. 

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    — Биринчи марта тўйга чиқишим жуда қизиқ кечган. Дўстим Жамшид Бобожонов “Шунақа қилиб ўтираверасанми боланг учун ҳам ишлашинг керак-ку”, деб койиб берган. Шундан кейин тўйларга чиқишни бошлаганмиз. Аммо фақат дўстларимизнинг тўйига борардик. Чунки ҳали ташқаридан тўй оладиган даражада машҳур эмасдим, — дейди хонанда Нилуфар Усмонова.

    Нилуфар Усмонова 2006 йили Тошкент давлат юридик институтига ўқишга киради. Аммо у ерда ўқиш осон кечмайди. 2009 йили оила қургач, академик таътил олишга мажбур бўлади. Чунки хонанда кетма-кет икки ўғил фарзандли бўлади. Хуллас, академик таътиллар бир-бирига уланиб хонанда 2013 йилда ўқишни якунлайди. 

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    Ҳозирги кунда Нилуфар Усмонованинг беш нафар фарзанди бор. Хонанда интервьюларида яна фарзанд кўриш нияти борлигини айтиб келади.

    — Еттита болам бўлишини орзу қиламан. Улар бир-бирига тиргак бўлади, — дейди у. 

    Нилуфар Усмонова ҳам кўпчилик ҳамкасблари сингари ўзини актрисалик борасида синаб кўрган. У илк марта “Муҳаббат синовлари” фильмида суратга тушган. Аммо ўзини актриса сифатида кашф этолмагач, бор эътиборини қўшиқчиликка қаратган. 

    Хонанда Отабек Муталхўжаев, Акбар Атамуҳаммедов, Шоҳруххон,  Шаҳриёр ва “Божалар” гуруҳи билан дуэтлар ижро этган. 

    Афсуски, болалигидан тўкис оилани орзу қилган Нилуфар Усмоновага бу насиб этмади. У “Дарё”га берган интервьюсида ёлғиз эканини айтиб ўтди.

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova


    — Беш фарзандимни ёлғиз тарбиялаяпман. Ёлғиз аёлларга қанчалик қийинлигини яхши биламан. Беш боланинг таъминоти учун ҳам ҳамиша ҳаракатдаман, — деди хонанда. 

    Нилуфар Усмонова мунтазам спорт билан шуғулланади. Унга туқруқдан сўнг осилган қоринни йўқотиш ва ортиқча вазндан холос бўлиш ҳам муаммо эмас.

    Фото: Коллаж

    — Кўпчилик аёллар туғруқдан сўнг семиради. Менда ҳам ҳар бир фарзандимни дунёга келтиргач, вазн тўплаш билан боғлиқ муаммолар бўлган. Парҳез қилишим қийин. Шу боис кўпроқ сув, мева-сабзавотларни истеъмол қилиб, тинимсиз спорт билан шуғулланаман. Чунки парҳезда ёғлар эриши пассив, жисмоний машқлар билан шуғулланганда эса фаол бўлади. Шу боис фақат парҳезнинг ўзи билан кутилган натижага эришиш қийин, — дейди хонанда.

    Нилуфар Усмонова бу йил тўнғич ўғли Саидазамхонни хорижга ўқишга жўнатди. Хонанда барча фарзандларини ингиз ва рус тилига ихтисослаштирилган мактабларда ўқитади.

    Хонанда 2022 йили илк марта яккахон концерт дастурини ўтказди. У 15 йиллик фаолияти давомида бирор марта яккахон концерт дастурини тақдим этмаганди.

    Фото: “Дарё”

     — Концерт беришимга ҳеч қачон тақиқ бўлмаган. Тан оламан, у пайтлари ёш бўлганман, ўйин-кулгига ўч бўлганман. Бундан ташқари, фарзандларимнинг кетма-кет туғилиши сабаб концерт беришга ўзимда куч тополмаганман. Ижодкор концерт бериш учун руҳан тайёр бўлиши керак. Шу йил концерт бериш насиб қилган экан, — дейди хонанда Нилуфар Усмонова.

    Нилуфар Усмонова тадбиркорликда ҳам ўзини синаб кўришга қарор қилди. Ҳозирча унинг тур фирмаси ва рўзғор буюмлари савдоси билан шуғулланадиган дўкони бор.

    07.04.2023, 13:28   Изоҳ (0)   74770
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Янги машинали бўлган Раъно Ярашева, Нилуфар Усмоновага аталган сюрприз, Ҳалима Ибрагимова тезлик чекланганидан норози  

    06.04.2023, 22:13

    Биринчи ролидаёқ оламшумул машҳурликка эришган актёр ва актрисалар (фото) 

    06.04.2023, 20:15

    Бозордан кийинади, оддий машина ҳайдайди: Бой бўлса-да, оддий инсонлар каби ҳаёт кечиришни маъқул кўрадиган машҳурлар (фото)

    06.04.2023, 17:40

    “Фалаж бўлиб қоласиз, дейишганди”. Паризода умуртқа поғонасидаги хавфли касалликни рақс ёрдамида даволагани ҳақида (видео) 

    06.04.2023, 13:35

    Ёқуб Аҳмедовнинг куёви, маҳоратли актёр ва омадли тадбиркор: 45 ёшни қарши олган Рихситилла Абдуллаев ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар 

    05.04.2023, 21:37

    “Терминатор” фильмидаги Сара Коннор ролини ижро этган актриса ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    05.04.2023, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.