• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Биринчи ролидаёқ оламшумул машҳурликка эришган актёр ва актрисалар (фото) 

    Баъзи актёрларга машҳур ролларга эришиши учун ўнлаб йиллар керак бўлади. Шу заҳотиёқ ажойиб лойиҳада рол ўйнаш имкониятига эга бўлган омадлилар ҳам бор.

    Дев Пател — “Харобадан чиққан миллионер”

    Фото: Фильмдан кадр

    Гарчи Пател “Харобадан чиққан миллионер” фильми чиқишидан олдин Британиянинг “Гўдаклар” ўсмирлар сериалида кичик рол ўйнаган бўлса-да, унинг катта экрандаги дебюти оламшумул машҳурлик келтирди. Актёр 5 та кастингдан ўтиб, юзлаб номзодларни мағлуб этди. Ролига мослашиш учун Дев ҳақиқий харобаларга боради, Call-марказда ишлайди ва меҳмонхонада идиш ювади. Пател бутун дунё бўйлаб томошабинларни ўзининг ижроси билан ҳайратда қолдирди ва кўплаб нуфузли мукофотларга сазовор бўлди.

    Жейми Ли Кертис — “Ҳеллоуин”

    Фото: Фильмдан кадр

    Фильм ижодкорлари картинага машҳурларни таклиф қилишга қурби етмаси, шунинг учун жуда кам ҳақ тўланадиган янги актёрларга рол беришади. Бунгача телесериалларда фақат эпизодик ролларда суратга тушган Жейми Ли Кертис роли учун бор-йўғи 8 минг доллар олади. Бу фильм интилувчан актрисанинг карьерасида бурилиш нуқтаси бўлиб, унинг ижодий йўлини белгилаб беради деб ким ўйлабди дейсиз.

    Энн Хетеуэй — “Маликанинг кундалиги”

    Фото: Фильмдан кадр

    Бугунги кунда “Маликанинг кундалиги” комедиясини бемалол култ деб аташ мумкин. Уятчан мактаб ўқувчиси Миа Термополис роли Энн Хетеуэй учун дебют бўлди. Актриса кастинг пайтида жуда асабийлашади, ҳатто ўриндиғидан йиқилиб ҳам тушади. Энннинг қўпол ҳаракатлари режиссёрда шундай кучли таассурот қолдирадики, уни таниқли даъвогарлардан афзал кўради. Шундай қилиб, Хетеуэй Кемерон Диаз ва Кейт Ҳадсонни ортда қолдириб, ролга тасдиқланади.

    Том Ҳолланд — “Имконсиз”

    Фото: Фильмдан кадр

    Том ўзининг биринчи ролидан олдин фақат театрда ўйнаган, шунинг учун фильмда суратга тушиш 10 ёшли актёр учун қийин бўлган. Аммо “Имконсиз” фильми Ҳолландни бутун дунёга машҳур қилди ва уни ёш авлоднинг энг истиқболли актёрларидан бирига айлантирди.

    Кейт Уинслет — “Самовий хилқат”

    Фото: Фильмдан кадр

    Кейт Уинслет фильмдаги дебютини Питер Жексоннинг “Самовий хилқат” драмасида қилган. Мактаб ўқувчиси Жулиэтнинг роли унинг карьераси учун ҳақиқий трамплинга айланди. Актриса ушбу рол учун 175 нафар даъвогардан бири бўлган ва фильмдаги ижроси танқидчилар томонидан юқори баҳоланган.

    Риз Уизерспун — “Ойдаги одам”

    Фото: Фильмдан кадр

    15 ёшида Риз Уизерспун биринчи марта “Ойдаги одам” драмасида суратга тушади. Ёш актриса фақат эпизод ролга умид қилганди, лекин асосий ролга тасдиқланади. Кейинчалик фильм режиссёри Роберт Mallиган тажрибасиз ўсмирни лойиҳага жалб қилиш жуда хавфли эканлигини тушунади. Аммо Риз бу вазифани юз фоиз бажариб, томошабинларни ҳам, танқидчиларни ҳам ҳайратда қолдиради.

    Аня Тейлор-Жой — “Жодугар”

    Фото: Фильмдан кадр

    Бир неча кичик телекўрсатувлардан сўнг, 17 ёшида Аня Тейлор-Жой “Жодугар” фильмида бош ролга тасдиқланади. Аня тажрибаси кам бўлишига қарамай, суратга олиш майдончасида ўзини эркин тутади ва кўплаб мақтовларга сазовор бўлади.

    Пол Рудд — “Овсарлар”

    Фото: Фильмдан кадр

    Пол Радднинг фильмографияси ўнлаб турли лойиҳаларни ўз ичига олади, бироқ содиқ мухлислар актёрнинг “Овсарлар” култ-комедиясидаги биринчи ролини ҳамон эслашади. Пол Алисия Силверстоун қаҳрамонининг ўгай акаси ролини ўйнайди. Аммо бу ролга даъвогарлар орасида Раддан ташқари Бен Аффлек ва Зак Брафф ҳам бўлганини кўпчилик билмайди.

    Дуэйн Жонсон — “Мумиё қайтмоқда”

    Фото: Фильмдан кадр

    Дуэйн Жонсон илк бор катта экранда “Мумиё” франшизасининг иккинчи қисмида Чаёнлар қироли сифатида пайдо бўлади. Томошабинларга бу персонаж шу қадар ёқадики, унга алоҳида фильм — “Чаёнлар қироли” деб номланган спин-офф ишланади.

    06.04.2023, 20:15   Изоҳ (0)   15978
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Илгари фильмда одатий ҳол бўлган, лекин ҳозир томошабинни асабийлаштирадиган ҳолатлар 

    06.04.2023, 09:06

    Бозордан кийинади, оддий машина ҳайдайди: Бой бўлса-да, оддий инсонлар каби ҳаёт кечиришни маъқул кўрадиган машҳурлар (фото)

    06.04.2023, 17:40

    “Фалаж бўлиб қоласиз, дейишганди”. Паризода умуртқа поғонасидаги хавфли касалликни рақс ёрдамида даволагани ҳақида (видео) 

    06.04.2023, 13:35

    Ёқуб Аҳмедовнинг куёви, маҳоратли актёр ва омадли тадбиркор: 45 ёшни қарши олган Рихситилла Абдуллаев ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар 

    05.04.2023, 21:37

    “Терминатор” фильмидаги Сара Коннор ролини ижро этган актриса ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    05.04.2023, 16:35

    “Ўргимчак одам”, “Жон Уик” ва актёрлар сценарийсини ўзгартиргани сабабли катта фойда кўрган бошқа фильмлар (фото)

    05.04.2023, 14:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.