Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида йўл-патрул хизмати ходими сабаб икки ёшли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бошқарманинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида бир аёл набирасининг ҳаётини сақлаб қолган ходимни қидираётганини айтиб, мурожаат қолдирган. Аёлнинг сўзларига кўра, набираси, 2 ёшу 8 ойлик қизча куйиш оқибатида ҳушидан кетган ва уни зудлик билан шифохонага етказиш лозим бўлган.
Ўша куни тирбандлик вақтида аёл набирасини ўз машинасида олиб чиққан, аммо кўчадаги тирбандлик сабаб улар ҳаракатланишга қийналган. Шунингдек, бошқа ҳайдовчилар ҳам уларга йўл беришни истамаган.
Шундан сўнг аёл ЙПХ инспекторини кўриб қолган. Аёл ва набирасининг шифохонага ўз вақтида етиб боришига ва қизчанинг ҳаёти сақлаб қолинишига инспектор кўмаклашган.
Изоҳ (0)