• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Руҳий касалликлар, “болам қийналмасин”, қасос олиш истаги: психолог нега айрим оналар фарзандини ўлдиришининг сабабларини айтди

    Тошкент шаҳри Сергели туманида 3 апрель куни аёл ўзи ва уч нафар фарзандини 9-қаватдан ташлаб, жонига қасд қилганди. Ҳолатни ўрганиш давомида марҳума олти ойдан буён онасининг уйида яшаб келгани, эри эса воқеа содир бўлган пайтда умра зиёратида бўлгани аниқланди. “Дарё” мухбири билан суҳбатлашган психолог Феруза Олимова аёлларни филицид (фарзандини ўлдириш) қилишга олиб келадиган сабаблар ҳақида маълумот берди.

    Бу хулқ-атворнинг сабабини тасаввур қилиш қийин

    Феруза Олимованинг айтишича, воқеа содир бўлган пайт аёл депрессияда бўлгани, ноилож қолгани, қийналгани каби аргументлар асосли сабаб бўла олмайди.

    “Ўзи бундай хулқ-атворнинг сабабини тасаввур қилиш қийин. Чунки ўша пайтда ёмон аҳволда, депрессияда бўлгани учун ёки ноилож бўлгани, қийналгани учун, деган нарсалар ҳеч қачон сабаб бўлолмайди. Онани худди шундай хулқ-атворгача олиб келадиган омиллар комплекс дейилади. Бу ерда мураккаб таҳлил қилиш мумкин холос”, — дейди психолог.

    Психик касалликлар

    Феруза Олимова фарзандини ўлдиришгача борган аёлларнинг 40 фоизи психик касаллик ва травмалардан азият чекишини маълум қилди.

    “Биринчи сабаб бу, албатта, психик касаллик. Бунга туғуруқдан кейинги депрессия ҳолатлари киради. Масалан, ҳозирги ҳолатда аёл кетма-кет 3 нафар фарзанд туғган. Бу вазиятда, албатта, аёлда психик бузилишлар бўлади, чунки неча йиллаб кечалари ухламайди, болаларнинг касал бўлиши каби вазиятлар бўлади. Худди шу нарсалар бошқа ҳолатлар фонида аёлнинг аҳволини ёмонлаштириши мумкин. Лекин бу ҳам фарзандни ўлдиришга сабаб бўлолмайди.

    Психик касаллик бундай ҳолатларнинг тахминан 40 фоизида учраши тасдиқланган. Демак, бу ишни қилган оналарнинг 60 фоизи соғлом аёллар бўлади. Соғлом оналарда қанақа психик эмоционал бузилишлар юзага келадики, улар бу ишни қилади? Бу нарсага ҳар доим суд-психологик экспертиза жараёнларида аниқ ташхис қўйилиши керак. Шунинг учун бирор нарса ёки бирор шахсни аниқ сабаб сифатида кўрсатиш қийин”, — дея фикр билдирди у.

    “Болам мендан кейин азоб чекмасин”

    Психологнинг таъкидлашича, иккинчи сабаб алтруизм билан боғлиқ бўлиб, она ўзидан кейин фарзандининг қийналишини истамайди.

    “Иккинчиси кенг тарқалган сабаб — болам мендан кейин кимга қолади, деган фикр. Бу фанда алтруистик сабаб деб аталади. Аёл фарзандим мендан кейин қийналмасин, деб ўзича ечим топади” — деди Феруза Олимова.

    Қасос олиш истаги

    Психологнинг маълум қилишича, филицидга олиб келадиган учинчи омил қасос олишга бўлган майл ҳисобланади.

    “Яна бир сабаби — аёлдаги қасос олиш истаги. Кўрдингми қанақа ишлар бўлди, сен айбдорсан ҳаммасига, нима қилганингни кўр, деб эридан қасос олиши мумкин. Бунда у фарзандни бола эмас, қасос олиш объекти деб кўради”, — дея таъкидлади у.

    Ижтимоий омиллар оналик инстинктини бузиб юбориши мумкин

    Феруза Олимованинг айтишича, юқоридагиларнинг ҳаммаси психик томондан текширилиши керак, чунки шу каби ҳолатлар бўлганда барча аёллар ҳам филицидгача етиб бормайди.

    “Буларнинг ҳаммаси ҳар доим психолог томонидан яхшилаб текширилиши, анализ қилиниши керак бўлган ҳолат. Шунақа омиллар бўлган тақдирда ҳам ҳамма аёллар ҳам шу ҳаракатгача етиб бормайди. Жуда оғир ҳолатларда ҳам оналик инстинкти ишлайди, бу боланинг хавфсизлигини ўйлаш дегани. Бу инстинкт туғма, генетик жиҳатдан берилган, лекин баъзида ижтимоий омиллар сабаб шундай бузилишлар кузатилади. Она фарзандини уриб, калтаклаб, бирор жойини кўкартириб қўйиши, касал бўлганда қарамаслиги ҳам шундан”, — дея қўшимча қилди психолог.

    06.04.2023, 23:43   Изоҳ (0)   11315
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура Сергелида ўзи ва уч фарзандини ўлдирган аёл иши бўйича мурожаат билан чиқди

    06.04.2023, 23:33

    Ўзбекистонда спортга ҳомийлик кўрсатганларга хориждаги турнирларда иштирок этиш имконияти берилади

    06.04.2023, 22:25

    Тошкентда ЙПХ ходими 2 ёшли қизнинг ҳаётини сақлаб қолди (видео) 

    06.04.2023, 22:20

    Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилиш учун кичик станциялар ўрнатилади

    06.04.2023, 21:10

    Пойтахтдаги янги қурилаётган кўп қаватли уйлар атрофида ўтказилган “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбирларидан фоторепортаж

    06.04.2023, 20:59

    Фарғонада 68 ёшли эркак ўғлини саккиз маротаба пичоқлаб, ўлдирди 

    06.04.2023, 20:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.