• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзЛиДеП ёшларни янгиланаётган Конституцияни қўллаб-қувватлашга чақирди

    Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган ташвиқот тадбирларининг навбатдагиси пойтахтимиздаги ИННО-инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида ташкил қилинди.

    Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, талаба-ёшлар иштирок этишди.

    “Биз эркинлик учун овоз берамиз!” шиори остидаги ушбу тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов сўзга чиқиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унда ёшларга оид қатор нормалар ўз аксини топаётганлигини алоҳида эътироф этди.

    Учрашувда сўз олганлар ҳам бугун барча саъй-ҳаракатлар, инсон қадрини юксалтиришга қаратилганини эътироф этдилар. Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди. Айниқса ҳужжатда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканига яққол ишорадир.

    Бугун аҳолимизнинг 18 миллиондан ортиғини ёшлар ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич 2040 йилга бориб 25 миллионга етишини ҳисобга олсак, Бош қомусимизда ёшлар масаласи алоҳида боб бўлиб кираётгани муҳим аҳамиятга эгалигини англаймиз.

    Янгиланаётган Конституцияда биринчидан, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради, деган норма мустаҳкамланмоқда. Биз демократик, ҳуқуқий давлат қуришга интилар эканмиз, келажагимиз бўлган ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилмасдан, жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирокини таъминламасдан туриб, эриша олмаймиз.

    Иккинчидан, давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш, уй-жой, ишга жойлашиш, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратади, деган меъёр ҳам киритилмоқда. Ўғил-қизларимизнинг ҳар томонлама ривожланиши учун уларга имкониятлар, яъни соғлом ва уй-жойли бўлиш, таълим олиш, ишга жойлашиш, банд бўлиш ва дам олиш имкониятларини яратиш зарурдир. Давлат бу борада тегишли шарт-шароитларни яратиш бўйича мажбурият олмоқда, чунки мазкур нормалар, нафақат ёшларимиз манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг фаровон тақдири учун муҳимдир.

    Бундан ташқари, янгиланаётган Конституциямизда олий таълимда академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратади.

    Охирги олти йилда олий ўқув юртлари сони 77 тадан 210 тага, уларга қабул эса 5 бараварга ортиб, талабалар сони 1 миллионга, олий таълим қамрови 9 фоиздан 38 фоизга ошди. Давлат грантлари сони ҳам 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди, шундан магистратура учун 5 баравар кўпайган.

    Тадбир сўнггида партия вакиллари ёшларимизни халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда янгиланаётган Конституция учун овоз беришга чақирди.

    Шу куни ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Ёшлар парламентига сайланган 53 нафар аъзолар билан очиқ мулоқот қилди.

    Очиқ мулоқот давомида партия раҳбари томонидан Ёшлар парламенти аъзолари олдида турган энг муҳим вазифалар ҳақида тўхталиб, бугунги кундаги муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Референдуми олдидан жойларда ташкил этилаётган ташвиқот учрашувида янгиланаётган Конституция мазмун-моҳиятини аҳолига айниқса ёшлар ўртасида “тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида тўғри, содда ва аниқ етказиш, шунингдек Ёшлар парламенти фаолияти бўйича янги ташаббуслар ва фикрларни юзага чиқариш, жойларда ёшларнинг муаммо ҳамда таклифларини ўрганган ҳолда қонунчиликка янги таклифларни киритиш илгари сурилди.

    Масофадан ташкил этилган мулоқот давомида ҳудудлардан сайланган Ёшлар парламенти аъзолари ёшлар ҳаётидаги муҳим масалалар юзасидан фикрлар билдириб, янги таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

    Мулоқот очиқ, конструктив руҳда якунланди ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари фаолиятига улкан зафарлар тиланди.

    Маълумотлар шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.

    05.04.2023, 16:30   Изоҳ (0)   3753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Янги Ўзбекистон” массивлари бўйича масъул раҳбарларга ҳайфсан эълон қилинди

    05.04.2023, 16:26

    Ўзбекистонда уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошди

    05.04.2023, 16:14

    Ўзбекистонда доллар курси қаторасига тўртинчи кун пастлади

    05.04.2023, 16:07

    Чироқчида айиқ мактабга киришга урингани юзасидан маълумот берилди 

    05.04.2023, 15:47

    UzAuto Motors Damas ва Labo ишлаб чиқаришни ошириш мақсадида тендер эълон қилди

    05.04.2023, 15:37

    Ўзбекистонда “Тutukon Neo” дори воситасидан фойдаланиш тақиқланмагани маълум қилинди

    05.04.2023, 14:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.