Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятидаги Чотқол ўрмон хўжалигида 4 гектар майдонга экилган хандон писта кўчатлари кесиб ташланди. Бу ҳақда “Ekologuz” Telegram канали хабар берди.

Фото: Telegram / @ekologuz

Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси масъул ходимлари билан биргаликда жойига чиқиб ўрганиш ишларини олиб борган.

Жойларга чиқиб ўрганилганда 1987 йилда туғилган Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро С.А томонидан 48 туп турли ўлчамдаги хандон писта дарахтларини ўтин қилиш мақсадида кесиб ташланганлиги аниқланган. 

Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (ўсимлик дунёси объектларини йиғиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларини бузиш) 1-қисмига асосан жарима ҳамда табиатга келтирилган зарар ҳисоб-китоб қилиниб, ундириш ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида
Дунё
Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)
Спорт
“ПСЖ” Лионель Мессига ўринбосар сифатида “Манчестер Сити” етакчисини олиб келмоқчи