• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Янги пахта”: Ўзбекистонда BPО бозори қандай ривожланмоқда?  

    Ўзбекистон аграр мамлакат мақомидан постиндустриал давлатга ўтмоқда, BPО эса асосий саноатга айланмоқда. IT Park бу бўйича таҳлилий мақола эълон қилди. 

    Кўпгина мамлакатлар, одатда, улар ишлаб чиқарадиган товарлар билан боғлиқ. Мисол учун, Бразилия деганда — қаҳва ловиялари, Эквадор — банан, Индонезия деганда эса кокос кўз олдимизга келади.

    Бундай тушунча, одатда, мамлакатлар ушбу маҳсулотнинг асосий етказиб берувчилари эканидан келиб чиқади.

    Ўзбекистон пахта экспорти бўйича ҳеч қачон етакчи бўлмаган, бироқ хорижликлар мамлакат номини эшитганда, кўпинча шу ҳақда ўйлашади.

    Буни яқин-яқингача пахта республиканинг хорижга сотган асосий товари бўлгани билан изоҳлаш мумкин (кўрсаткич ақл бовар қилмас даражага, 70 фоизга етганди):

    Экспортнинг тармоқ таркиби, Ўзбекистон, 1995—2018 йиллар
    Манба: The Сеcонд Systemатиc Country Диагностиc фор Uzbekistan, World Банк

    Сўнгги йилларда пахта улуши пасайиб бормоқда ва ҳозирда 10 фоиздан камроқни ташкил этади, аммо тушунча ҳали-ҳануз сақланиб қолган.

    Бироқ ушбу ҳолат тез орада ўзгариши мумкин, негаки Ўзбекистон аграр давлатдан постиндустриал давлатга ўтмоқда.

    Бу йўлда Business проcесс оуцоурcинг (BPО) соҳаси республикани халқаро бозорларда танитадиган омилга айланиши мумкин. Жараён аллақачон бошланган.

    Global BPО бозори юзлаб миллиард долларга тенг ва ўсишда давом этмоқда

    Аутсорсинг ХХ асрнинг ўрталарида, компаниялар айрим вазифаларни аутсорсингга йўллаш арзонроқ ва осонроқ эканлигини тушунган онда пайдо бўлди.

    IT-аутсорсинг 1980 йилларда юзага келган. Илк кейс “Кодак” бўлиб, у маълумотлар марказини ўзи бошқариш ўрнига жараённи “IBM”га аутсорсинг хизмати сифатида топширди.

    Дастлабки йилларда, аутсорсинг бир компания аниқ муддатга эга бўлган аниқ лойиҳа учун бошқасини жалб қилиши билан чекланар эди.

    Кейинчалик компаниялар бошқа компанияларга бизнес соҳаларини тўлиқ топширишни бошлади.

    2023 йилга келиб, BPО бозори 261,9 миллиард долларга баҳоланмоқда, прогнозларга кўра, 2031 йилга келиб кўрсаткич 525,2 миллиард долларни ташкил қилади.

    Асосий йўналиш — мижозларга хизмат кўрсатиш (30 фоиз). У, асосан, қўллаб-қувватлаш хизматлари ва қўнғироқ марказларини ўз ичига олади.

    Бундан ташқари, логистика, инсон ресурслари, маълумотларни қайта ишлаш, харидлар, маркетинг ва бухгалтерия ҳисоби бўйича аутсорсинг тури ҳам кенг тарқалган.

    Хуллас, асосий бизнесга зарар етказмасдан бошқа компанияга ўтказилиши мумкин бўлган барча соҳаларни аутсорсингга йўналтириш мумкин.

    Асосий бозор эса Шимолий Америка ҳисобланади:

    Шимолий Америка BPО хизматлари бозор ҳажми динамикаси
    Манба: Гранд View Research

    Ўзбекистоннинг BPО хизматларига дунёда талаб мавжуд. Кўрсаткич ўсиб бормоқда

    Ўзбекистонда илк BPО компаниялари 2000 йилларнинг ўрталарида пайдо бўлган, аммо кескин ўсиш сўнгги йилларда бошланган.

    АҚШ логистика бозорида ўз ўрнига эга бўлган бир нечта компанияларнинг муваффақият ҳикоялари сифатида бошланган жараён энди ўзига хос саноатга айланиб бормоқда.

    Шундай қилиб, 2021 йилда мамлакатда 45 та компания бор эди, бир йил ўтиб эса уларнинг сони 164 тага етди. 2022 йилда 17 та янги BPО марказлари очилиб, уларда 450 нафар мутахассис иш билан таъминланди.

    Шу сабабли ўтган йили BPО хизматлари IT хизматларининг умумий экспортининг 140 миллион долларидан 65,1 миллион долларни ташкил этди:

    Асосий харидор АҚШ ҳисобланади. Шимолий Америка BPО соҳасига бўлган талаб дунёда энг юқори бўлган мамлакат экан, талаб бундан кейин ҳам ўсишда давом этиши кутилмоқда.

    Бу бизнес жараёнлари аутсорсинг компанияларига IT Park резидентлари бўлишга рухсат берилиб, BPО соҳасига бир неча йил олдин тикилган гаров ўзини оқламоқдами деган саволга қисман жавоб.

    Шу туфайли, компанияларда эндиликда қуйидаги имкониятлар мавжуд:

    • жиҳозланган офис;
    • барча турдаги солиқлар ва божхона тўловларидан тўлиқ озод бўлиш;
    • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси пасайтирилиши — 7,5%;
    • хорижий компаниялар учун дивидендлар бўйича солиқни 5 фоизгача камайтириш;
    • ходимларни танлашда ёрдам;
    • ва бошқалар.

    “бпо.митc.уз” сайти ишга туширилиб, бу ерда нафақат Ўзбекистонда BPО компаниясини яратишнинг афзалликлари санаб ўтилган, балки унга ариза юбориш ҳам мумкин.

    Халқаро ҳамкорлик доирасида кўрсатилаётган кўмакни ҳам таъкидлаш жоиз. Хусусан, Huawei ва ZTE компанияси BPО марказларини яратишда иштирок этмоқда.

    Уларнинг қизиқиши соҳанинг истиқболидан далолат беради, негаки бу каби йирик халқаро компаниялар ҳар қандай сармояни синчковлик билан таҳлил қиладилар ва ҳеч қачон самара бермайдиган жойга пул тикмайди.

    Айни пайтда IT Park Жаҳон банки билан Uzbekistan Digital инcлусион лойиҳаси устида ишламоқда. Унинг доирасида зарур кўникмаларга ўргатиш, ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш, Ўзбекистонни аутсорсинг марказлари жойлашган манзил сифатида тарғиб қилиш амалга оширилади.

    Бундан ташқари, American Access Cапитал Management Corp билан биргаликда ташкил этилаётган қўшма BPО корпорацияси соҳада 1100 та иш ўрни яратади.

    Ушбу ва бошқа ташаббуслар 2023 йилда IT-хизматлар экспорти ҳажмини 300 миллион АҚШ долларига, экспорт қилувчилар сонини эса 500 тага етказиш имконини бериши кутилмоқда.

    ХХ аср “пахтаси”

    Постиндустриал давр ўзи билан кўплаб ўзгаришларни олиб келди.

    Электр транспорт воситалари, робототехника ва муқобил энергияга талаб ортиб бораётгани мисни “янги олтин”га айлантирмоқда.

    Бизнес жараёнлари аутсорсингига ортиб бораётган талаб, қулай шароитлар ва мавжуд истиқболлар Ўзбекистонда BPО соҳасини “янги пахта” тимсолига айлантирмоқда.

    Тўғри, BPО бевосита IT билан боғлиқ эмас, лекин у технологияга асосланган ва мамлакатнинг инсон капиталидан фойдаланади.

    Соҳада яхшигина ҳақ тўланади. 2022 йилда ўртача ойлик 600-1300 долларни ташкил қилган. Таққослаш учун, мамлакатда ўртача иш ҳақи 350 доллар эди.

    Умуман олганда, IT-аутсорсинг энг истиқболли йўналишлардан бири, аммо ҳали қилинадиган ишлар талайгина, масалан, ҳеч бўлмаганда асосий рақамли кўникмаларга эга бўлган одамлар сонини кўпайтириш лозим.

    Агар шу ва бошқа масалаларни ҳал қилиш мумкин бўлса, Ўзбекистондаги BPО ҳам худди пахта каби, яқин йилларда миллионлаб одамларни иш билан таъминлаши мумкин.

    Авваллари BPО соҳасида 10 000 киши фаолият юритган, ҳозирда эса уларнинг сони 5 миллиондан ортиқ кишига етган Ҳиндистон бунга яққол мисол бўла олади.

    29.03.2023, 14:57   Изоҳ (0)   4210
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёда олтин нархи кўтарила бошлади

    29.03.2023, 11:19

    Эксперт: “2023 йилда Осиё глобал иқтисодий ўсиш учун муҳим кучга айланади”

    28.03.2023, 21:25

    Германия фуқаролигини олиш осонлаштирилиши кутилмоқда

    28.03.2023, 18:04

    Google Cloud аёллар учун сунъий интеллект бўйича бепул дастур ишга туширмоқда

    28.03.2023, 16:55

    Ўзбекистонда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қандай ўзгармоқда?

    28.03.2023, 16:30

    Европа Иттифоқи ўз аъзоларига Россиядан LNG импортини чеклаш имкониятини бермоқчи

    28.03.2023, 15:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.