Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларга бериладиган каби алоҳида фарқловчи давлат рақами берилади.
Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 25 мартдаги қарори билан қарорларга ўзгартиришлар киритилди. Унга асосан электромобилларга бериладиган алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари гибрид автомобилларга ҳам берилади.
Шунингдек, юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган юридик шахс номи, жойлашган жойи, СТИР рақами бўйича амалга оширилади.
ЙҲХДХ органларида рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг сақланиш муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилади.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Ҳужжат билан, жумладан, гибрид автомобиллар учун биринчи марта божхона ставкалари белгиланди.
Изоҳ (0)