Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёевнинг Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан 27 март куни ўтган телефон орқали мулоқотида олий даражада эришилган келишувлар ижросининг таҳлили батафсил кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Миср етакчилари суҳбатни муборак Рамазон ойи кириб келгани билан бир-бирини самимий қутлашдан бошлаб, дўст халқларга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Икки мамлакат етакчи компанияларининг энергетика, тоғ-кон, чарм ва заргарлик тармоқлари, соғлиқни сақлаш ва телекоммуникация соҳалари каби йўналишларда аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун фаол мулоқотларни давом эттириш ва қулай шароитларни шакллантириш муҳимлиги қайд этилди. Шу мақсадда икки томонлама ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланди. Халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 июндан қандай ўзгаришлар кучга кирди?
Қўзиқорин
6 ёшли DJ болакай ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди. Унинг мухлислари орасида Стив Аоки ҳам бор (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистон ТИВ Шимолий Кореянинг космик ракета учирганига хавотир билдирди