• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Уйдан 185 км узоқликдаги мактабга қатнаб, дарс беряпман” — олис чўл овулига бориб ишлаётган ўқитувчи ҳикояси

    Президент Шавкат Мирзиёев қарорига асосан, чекка ҳудудлардаги давлат мактабларида ишлаётган ўқитувчилар ойлик-маошларига оширилган устамалар тўлаб келинмоқда. Бунинг натижасида кўплаб ўқитувчилар даромадининг сезиларли ўсишига эришиляпти. Бухоронинг олис чўл овулидаги мактабда дарс бераётган физика фани ўқитувчиси Жамол Шаропов ҳудуддаги аҳвол ва таълим жараёни ҳақида “Дарё”га сўзлаб берди.

    Фото: Жамол Шаропов архивидан

    “Уйимдан 185 км узоқликдаги мактабга қатнайман”

    27 йиллик тажрибага эга Жамол Шаропов 2021 йилдан бери Бухоро вилояти, Пешкў туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабида физика ва астрономия фанларидан дарс бериб келади.

    Мактаб туманнинг чекка қисми ҳисобланадиган Жонгелдидаги Холота овулида, ўқитувчининг яшаш уйидан 185 км узоқликда, чўлда жойлашган. Жамол Шаропов аномал совуқ ёки иссиқ об-ҳаво шароитида ҳам ўз яшаш уйидан мактабга қатнаб, ишлайди.

    “Овулдаги ҳаёт жуда сокин ва тинч. Аҳоли пункти Бухоро шаҳридан қарийб икки юз километр узоқликда, Қизилқум чўли бағрида жойлашган. Яқин атрофда аҳоли жуда ҳам сийрак, ўнлаб километрларда одам кўрмайсиз, катта чўл. Овул ҳаёти ўзига хос. Афсуски, бу ерда сув — катта муаммо. Фақат аҳоли учун ичимлик суви мавжуд. Деҳқончилик қилишга имкон йўқ. Маҳаллий аҳоли сони бир неча юз нафарни ташкил қилади. Улар чорва боқиш билан шуғулланади, қўй ва қорамол асрашади. Шунингдек, бу ерда туялар ҳам кўп боқилади. Дўконлар бор, аммо унча катта эмас, бозор узоқроқда. Жонгелдида ҳар ҳафта савдо ярмаркаси бўлади, жуда томошабоп жой. Баъзан бориб, нарсалар сотиб оламан”, – дея ҳикоя қилади муаллим.

    Жамол Шаропов
    Фото: архивдан

    “Ўғлимни тўлов-контракт асосида ўқитяпман”

    Жамол Шаропов ўзининг мисолида ўқитувчиларга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб, устозларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш янгиланаётган конституцияда ҳам алоҳида мустаҳкамлаб қўйилаётганини урғулади.

    Фото: Telegram / Манба

    “Конституцияга киритилаётган янги моддада давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгилаб қўйилмоқда. Бу бизга жуда катта куч беради”, – дейди ўқитувчи.  

    Ҳозирда Жамол Шаропов ўртача 3,5—4 миллион сўм ойлик маоши олмоқда. У 1991–1996 йилларда Бухоро давлат университетини битирган. Олий маълумотли ўқитувчи ойлигига давлат томонидан 30 фоизгача устама тўланяпти.

    Олис чўл ҳудудида яшаётган болаларга сабоқ бераётган устоз айни пайтда ўз фарзандини Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат институтида ўқитяпти.

    “Ўғлимнинг контракти йилига 12,5—13 миллион сўм. Уни ойлик-маошимдан тўлаяпман. Мақсадим, фарзандим ўқишни битириб, яхши мутахассис бўлсин. Менга бундан ортиқ ютуқ йўқ, — дейди Жамол Шаропов.

    “Мактабда ўқувчилар сони жуда оз”

    Жамол Шароповнинг ҳикоя қилишича, овулдаги мактабда ўқувчилар сони жуда кам.

    “Синфларда бор-йўғи бир неча нафардан ўқувчи ўқийди. Лекин шунга қарамай ҳар бир болага индивидуал ёндашамиз. Кўпроқ шуғулланиш, мавзуни батафсил ўрганиш учун қулайлик бор.

    Ҳудуд узоқ, аҳоли кам бўлса-да, давлат томонидан мактабда зарур шароитлар яратилган. Ўзбекистоннинг қоқ ўртасидаги олис чўл қишлоғига ҳам таълим ислоҳоти шамоллари етиб келяпти”, — дея сўзларини якунлади суҳбатдош.

    23.03.2023, 15:11   Изоҳ (0)   5753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун аҳолига 1-2 гектардан ер берилади

    23.03.2023, 14:20

    Ўзбекистон ва Малайзия ислом молияси бўйича мутахассислар тайёрлаш доирасида ҳамкорлик қилади

    23.03.2023, 14:10

    Ўзбекистонда судланганлик муддати ўтиб кетгани тўғрисида маълумот олиш тизими соддалаштирилади

    23.03.2023, 14:09

    Ўзбекистонда тадбиркорларга банклар иштирокисиз, тўғридан тўғри 130 млн доллар ажратилади

    23.03.2023, 13:58

    Шавкат Мирзиёев айрим туманлар асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўз-ўзини таъминлай олмаётганини танқид қилди 

    23.03.2023, 13:34

    Ўзбекистондаги 2 та университет дунёнинг топ-500 талик ОТМлари рейтингига киритилди

    23.03.2023, 12:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.