“Реал” 2024 йилда Эрлинг Ҳоландни харид қилмоқчи.
Мадрид клуби Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаши ёки уни жамоага олиб кела олмаслигидан қатъи назар 2024 йилда норвегиялик ҳужумчини харид қилиш истагида. Агар Ҳоланд кейинги йил “Манчестер Сити”ни тарк этишга қарор қилса, қулай музокаралар позициясини эгаллаш учун мадридликлар ҳозирдан тайёргарлик кўрмоқда.
“Қаймоқранглилар” Ҳоландни Карим Бенземага ўринбосар сифатида жамоага олиб келмоқчи. AS нашрининг хабарига кўра, ушбу трансфер Мадрид клуби учун 220—240 миллион еврога тушади.
“Реал” ҳужум чизиғида Ҳоланд, Мбаппе ва Винисиус учлигини шакллантирмоқчи. 2024 йилда клуб Карим Бензема, Тони Кроос, Эден Азар ва Лука Модрич билан хайрлашади ва шу тариқа маошлардан 50 миллион евро иқтисод қилади. Бу пуллар эса Эрлинг ва Килиан маошларига сарфланади.
Норвегиялик футболчи жорий мавсум АПЛда 26 та ўйинда иштирок этиб, 28 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)