Германиялик футболчи Месут Ўзил 34 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
Месут профессионал фаолиятини “Шалке”да бошлаган ва ундан сўнг “Вердер”да ўйнаган. Кейинчалик “Реал”, “Арсенал”, “Фенербаҳче” ва “Истанбул” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Ўзил “Вердер” сафида Германия Кубогида зафар қучган, “Реал” билан бирга Испания Кубогида, Ла Лигада ва мамлакат Суперкубогида ғалаба қозонган. “Арсенал”да эса Англия Кубоги ва Англия Суперкубогини 3 мартадан қўлга киритган.
Футболчи Германия терма жамоаси сафида 92 та ўйин ўтказиб, 23 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)