• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Банкрот бўлган “пайнетчи”дан армиядаги “барабанчиликкача”. Instagram юлдузига айланган Бобур Мансуров билан суҳбат (видео)

    Instagram оламида бир миллион кузатувчига эга актёр, винер Бобур Мансуров “Дарё” интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

    Суҳбат давомида Бобур Мансуров санъат институтига жуда кеч киргани сабаби, омадсизликка учраган ишлари ҳақида гапириб берди

    — Бирор иш қилай, пул топай деб икки йил университетга топширолмадим. Гулистонда чойхонамиз бўларди, дадам у ерда шашлик пишириб сотардилар, мен дадамга шашлик тайёрлаш ишларида ёрдам берардим. Кейинчалик кичикроқ бир пайнет очаман дедим. Ўша пайтлари пайнетлар авжига чиққан ва МЦ яхши пул тўлайди дейишарди. Фирма қилиб, пайнет очганман. Кейин МЦ ёпилиб кетди, бизнесчам банкрот бўлган, хуллас қўлимдан келмаган.

    Фото: “Дарё” 

    Кейин институтга топширишга қарор қилдим ва санъат институтига топширдим. Кўпчилик “Пулини бермасанг ижодийдан йиқитади” деб айтишган. “Унақа бўлмайди” деб биринчи йил имтиҳон топширганман, балларни кўриш учун борсам, ижодий имтиҳондан 13 балл олибман, 75 балдан 13 балл қўйишибди. Умуман кутмагандим, кўнгил учун айтишганми, билмадим, роса мақтаб чиқариб юборишган эди. Баҳолаш мезони билан танишиб чиқдим, ҳар бир деталга 5 балдан берилганда 75 чиқади, бўй, овоз ва ҳоказо. “Менга 1 баллдан қўйишдими деб ҳайрон бўляпман. Хуллас ўқишдан йиқилдим, киролмадим.

    Кейинги йили яна топширдим, бу сафар 8 балл қўйишди. Кейин ўйладим, демак одамларнинг гапи тоғри экан, ўқишга кириш қийин, фақат таниш-билиш бўларкан-да, деб умуман санъатдан кўнглим қолди. Қайтиб келмайман шу институтга дедим.

    “Ҳарбийликка қизиққаним учун биттаси қўриқчиликка ишга жойлаштириб қўйган”

    — Ҳарбий бўлишга қарор қилдим, армияга кетишга ҳаракатни бошладим. Армияга ҳам биринчи йили боролмаганман, “қон босиминг бор экан”, деб ўтказишмаган. Аслида қон босимим йўқ эди, у ерда ҳам таниш-билишчилик бор экан. Хуллас, армияга кетолмадим, сочимни кал қилиб олдириб қўйганман, ҳаммага “армияга кетяпман” деб айтиб қўйганман, ҳамма “Сен қачон кетасан” деб сўраб қўяди. Охиргисида йиғлаб оёгига ёпишиб олганман, “Олиб кетмасангиз бўлмайди” деганимда, “Йўқ, қон босим билан тўғри келмайди” деган. Хуллас ўша йили армияга ҳам бора олмаганман.

    Фото: “Дарё” 

    Ҳарбийликка қизиққаним учун биттаси қўриқчиликка ишга жойлаштириб қўйган. Тўйтепага кетишда, Қорасувда катта пахта заводида қўриқчи бўлиб ишлаганман. Зўр ишлаганман, роса ўзимни кўрсатганман. Ўғирликлар бўларди, мен ҳаммасини ушлардим. Ёш бола бўлганман, лекин ўғирлик бўлса қўрқмасдан ушлардим. “Сенинг киминг бор, нега ҳеч кимдан қўрқмайсан” дейишарди. “Нега ўғирлайди? Қўймайман” дердим. Кўп жангари кинолар кўрардим, кейин заводда ҳамма нарсага синчиклаб қараб юрардим, “ҳозир шу ерда ўғрилик бўлса керак”, деган шубҳа бўларди ва ростдан ўғриларни ушлардим.

    “Ўшанда ҳам армияга кетишимга менга санъат ёрдам берган”

    — Кейин мени Тошкент шаҳрига, Пушкин метроси яқинида жойлашган тоза, яхши бинога олиб келишди, мен шу ерда қўриқчилик қилишни бошладим. Орадан вақт ўтиб, кейинги армияга ҳужжат топшириш даври яқинлашди. Бордим, ҳамма жойим соғлом чиқди. Умуман кутилмаган иш содир бўлган. Мен Фарғонада десантчиликка боришни хоҳлаб юрардим, Миллий гвардияга бўйим етмасди. Кейин мени ўша Фарғонадаги хизмат ходими ёнига чақирди, “Сен менга юр. Санъатда ўқиганмисан?” деди. “Ҳа” дея жавоб бердим. “Бирорта шеърми монологми айтиб бер” деди. Oneгин монологини билардим, айтиб берганман. “Бўлди. Мен билан кетасан” деган. Ўшанда ҳам армияга кетишимга менга санъат ёрдам берган.

    Ҳарбий хизматга бордим. Мени олиб кетган одам ўша ҳарбий қисмдаги маданият бўлими раҳбари экан. “Сен менинг аскарим бўласан, шу ерда юргин. Барабан чалишни биласанми?” деди. “Йўқ, билмайман” дедим. “Чаласан, ўрган” деди. “Бўпти” деб қизиқишда ўрганишни бошладим. Баъзида “нега яна санъатга аралашяпман”, деган савол ҳам пайдо бўларди. Хуллас, барабан чалишни ўргандим. Армияда мени нарядларга кам қўярди, чунки мен барабан чалишга чиқиб туришим керак. Командирларимга “Агар нарядга қўйсанг, ўзинг чаласан” деб айтган.

    Саф ўтганда мен барабан чалиб турардим. “Нимага бу нарядга тушмайди” деб ҳамма солдатлар мени ёмон кўрарди. Кейин унга нарядга мен ҳам тушишим кераклигини, солдатларга ёрдам беришим кераклигимни тушунтирдим. Хўп дейишди, кейин нарядларга ҳам тушдим, посбон ҳам бўлдим, ҳаммасида турдим.

    Фото: “Дарё”

    Округда “ҚВЗ” ўтказиладиган бўлди, менга қатнашишим кераклигини, жамоа тузиб режиссёрлик қилишимни айтишди. Ўшанда бутун водий бўйича ўтказилган, биз иккинчи ўринни олганмиз.

    “Акамга ҳужжатларимда камчилик бор экан, эртага топшираман деб баҳона қилдим ва эртаси куни санъатга бориб ҳужжат топширдим”

    — Ҳарбийликка қолиш учун ҳаракат қилиб, тестлар топшириб юрган пайтим, кетишимга оз қолган, Навоийхонлик мусобақаси ўтказилиши керак экан. Шунга қатнашишимни, агар ютолмасам, ҳарбий имтиёздан қуруқ қолишимни таъкидлашди. Юцам ҳарбий имтиёз берилади. Имтиёзни олиб ҳарбий ўқув юртларига топшириб, фаолиятимни ҳарбийликда давом эттиришни режалаштираётгандим. Ухламасдан тайёрланиб, биринчи ўринни олганмиз. Телевизор олиб келганмиз, ҳалиям менинг номимда турибди. Ўзимнинг балим ҳам етган, лекин ростан ҳам менга имтиёз беришди. Улар сўзининг устидан чиқишди.

    Армиядан имтиёзни олиб келдим. Акам “Сен санъатга топширмайсан. Навоийга кончиликка ёки нефть-газга топшир. Жиддий иш билан шуғуллан. Нима қиласан санъатни? Шунча қийналиб келиб, яна санъатга топширасанми?” деди. “Бўпти” деб Жаҳон тиллари университетига бордим. Боряпман, лекин ҳужжатимни топширгим келмаяпти. Нимадир йўл қўймаяпти. Акамга ҳужжатларимда камчилик бор экан, эртага топшираман деб баҳона қилдим ва эртаси куни санъатга бориб ҳужжат топширдим.

    Армияга кетишимга ҳам санъат ёрдам берди, у ердан имтиёз олишимга ҳам санъатнинг кўмаги бўлди. Нимадир тортди. “Бор-э деб”, барибир санъатга топширдим. Икки-уч кун ўтиб уйдагиларга айтдим, улар уришишди, “Сенга гап таъсир қилмас экан, шунча йил топширдинг, кўрдинг, бўлмади-ку” дейишди. 

    Имтиҳонга кирдим, ижодийнинг жавоби чиқди, бу сафар ижодий имтиҳонга 5 балл қўйилган. Кейин ўзимга ўзим савол бердим: “Нима бўляпти? Мен шунчалик қобилиятсизманми? Ногиронманми ёки?”. Жирттак болачалар 75 балл деб югуриб чиқиб кетишяпти. Нима бўлаётганига ҳайронман. Уйдагиларга айтсам, “Ўл, баттар бўл” дейишди. Кейин “нима бўлса бўлди”, деб тестга кирдим, яхши ечдим, грант бўлишимга 4  балл етмай қолди. Лекин армияга борганим ўшанда иш берганда, контрактнинг бир қисмини “Камолот” тўлаб берарди.

    Маълумот учун, Бобур Мансуров 1992 йилда Сирдарё вилояти Ховос туманида дунёга келган. Ўзбекистон санъат ва маданият институтида таҳсил олган. Режиссёр сифатида 60 қисмдан иборат “Орзулар палатаси” деб номланган сериални суратга олган. Бугунги кунда Instagram тармоғида 1 миллиондан ортиқ кузатувчиси бор.

    Батафсил репортажни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    18.03.2023, 19:46   Изоҳ (0)   14762
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фақат Фарҳод Маннопов эмас: 30 ёшга ҳам тўлмай вафот этган ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари   

    18.03.2023, 11:53

    Instagram: Ўз куёвини калтаклаган Dili.me, Фарҳод Маннопов хотирасига бағишланган граффити, Шаҳло Алижоновага Tracker совға қилишди

    17.03.2023, 22:30

    Америкага қайиқда сузиб келган, 13 ёшида юлдузга айланган бўлса-да, 50 ёшида “Оскар-2023” мукофотига сазовор бўлган актёр — Ке Хюи Куан ҳақида

    17.03.2023, 19:38

    Машҳур актёр билан қариндошлари ҳам битта фильмда рол ўйнаган, аммо сиз эътибор бермаган ҳолатлар (фото)

    17.03.2023, 13:37

    “Ўғлингиз ичиб олган, машинада қизлар бўлган ҳам дейишди” — Жамила Орипова ўғли Мўмин Ориповнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    17.03.2023, 09:33

    Instagram: Умидахон хонадонида тўй, “қошсиз қолган” Марям Тиллаева, 1 миллионлик довонга етган Бобур Мансуров

    16.03.2023, 22:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.