• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Судьяни бир умр дуо қиламан”, “15 йилга қамалиб кетади деб ўйлагандим”, “Митингда микрофон олиб, Даулетмуратга озодлик талаб қилиб хато қилдим”: Нукус воқеаларида айбланганлар хулосаси

    Бугун, 17 март куни Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судида 2022 йилнинг 1—2 июль кунлари Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида бўлиб ўтган тартибсизликларда айбланиб, судланувчи сифатида судга тортилганлар иши кўриб чиқилди. Мазкур судда 39 нафар судланувчининг 11 нафари суд залидан озодликка чиқарилган бўлса, 28 нафар судланувчи 5 йилдан 11 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди. “Дарё” мазкур суд ишида иштирок этиб, ҳукм қилинганларни суҳбатга тортди ва суднинг қанчалик шаффоф ва адолатли ўтгани ҳақида сўради.

    Суд жараёни.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Халқимизнинг яхши кунларида, тўйларида ўртакашлик қилиб, хизмат қилардим. Митинг куни контейнернинг устига чиқиб, микрофон олиб, Давлетмурат Тажимуратовнинг озодлигини талаб қиламиз деб, билиб-билмай, тушунмай гапирганман. Бугунги кунга келиб, гапимдан пушаймонман. Ўша куни атрофимизда мингга яқин одам йиғилганди. Барча йиғилганлар агрессив кайфиятда эди, бу бизга ҳам таъсир қилди. 8,5 ой давом этган тергов жараёнларида хатоларимни таҳлил қилдим, тушуниб етдим. Тўрт девор ичида ўтган ҳар бир кун йилга татиди. Оиламдан, фарзандларимдан узоқда уларнинг қадрига етдим. Яна кечириб, имкон берилгани учун президентимизга раҳмат айтаман”, — дейди тартибсизликларга қадар одамларнинг тўйида ўртакашлик қилиб юрган Алимбай Мирзамбетов.

    Алимбай Мирзамбетов.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Яна бир судланувчи Нурмуҳаммад Генжебаев эса тенгдошларига Даулетмурат Тажимуратов ва Омон Сағдуллаев каби провокаторларга ишониб, халққа қарши чиқмасликни маслаҳат бермоқда.

    Нурмуҳаммад Генжебаев.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Тенгдошларимга Даулетмурат Тажимуратов каби провокаторларга ишониб, халққа қарши чиқмасликни маслаҳат бераман”, — дейди Нукус воқеаларида айбланиб, суд залидан озодликка чиққан Нурмуҳаммад Генжебаев.

    Муҳаббат Шерназарова.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Суд ҳукмини интизор бўлиб кутган онаизорлардан бири Муҳаббат Шерназарова эса ўғлига ўзи кутганидан енгилроқ жазо тайинланганини айтмоқда.

    “Ўғлимнинг билиб-билмай шу ишларга аралашиб қолганидан пушаймонман. Бунинг учун президентимиздан кечирим сўрайман. Тан оламан она сифатида ўғлим 10-15 йилга қамалиб кетади деб қўрққандим. Шукурки, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунисига ҳам шукр. Ўғлим бу хатоларини такрорламайди, бунинг кафиллигини оламан, президентимиздан, халқимиздан узр сўрайман”, — дейди Исломбек Пўлатовнинг онаси Муҳаббат Шерназарова.

    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Нукус воқеаларида айбланиб, 5 йилга қамалган 23 ёшли талаба эса унга енгил жазо тайинлаган судьяни бир умр дуо қилишини айтмоқда.

    Ислом Пўлатов.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Нукус шаҳридаги тартибсизликларда фаол иштирок этиб, бу ерга келиб қолдим. Айбимни тан оламан. Мен Даулетмурат Тажимуратовнинг интернетда тарқатган видеосидаги гапларига ишондим ва митинг қонуний, тартибли деб айтилгани учун қатнашгандим. Кейинчалик бу митингнинг ноқонуний эканини билдим. Аммо кеч. Аслида менинг айбим учун қонунларимизда 10 йилдан 15 йилгача бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши кўрсатилган. Лекин судья ва суд ҳайъати менинг ёш эканимни, ҳали талабалигимни, спорт устаси эканимни инобатга олиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Бунинг учун судьяни бир умр дуо қиламан”, — дейди Ислом Пўлатов.

    Судланувчилар орасида халқнинг зиёли қатлами сифатида тилга олинувчи журналист ва ўқитувчилар ҳам бор.

    Есимқан Қанаатов.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 2022 йилнинг 1 июль куни бўлиб ўтган ноқонуний митинг ҳақидаги видеони Қозоғистоннинг ‘Kazinform’ ва Россиянинг ‘РИА Новости’ ахборот агентликларига жўнатганман. Видеода бозорда оломон тўплангани кўринган эди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги ҳеч қайси расмий манбалар ёритмагани сабаб, бу воқеалардан президент хабарсиз қолиб кетяпти деб ўйлаб, ҳали текширилмаган, тасдиқланмаган ахборотни хориж ОАВларига юбордим. Ва бу менинг хатойим эканини тушуниб етдим. Аслида Конституцияни ҳеч қандай митингсиз ўзгартиришсиз қолдирса бўлиши мумкинлигини тушуниб етдим”, — дейди Нукус воқеаларида айбланиб, суд залидан озодликка чиққан журналист Есимқан Қанаатов.

    Есимқан Қанаатов озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган 11 нафар судланувчилардан бири ҳисобланади. У Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми (қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш) ва 244-модда-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.

    Абдималик Хўжаназаров.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Яна бир журналист Абдималик Хўжаназаров эса халққа ёлғончи тарғиботчиларга алданиб қолмасликни, уларнинг ҳар қандай гапларига ишонмасликлари кераклигини сўрамоқда.

    “Мен Нукус тумани газетасида, Даулетмурат Тажимуратовга тегишли ‘Эл хизматинде’ газеталарида ишлаганман. Айбим шу газетада халқни чалғитадиган, ҳар хил тарғиботга ундайдиган мақолалар чиққанида бўлди. Ва энг ёмони бу газеталар мактаб ўқувчиларига тааллуқли бўлмаса-да мактаб ўқувчиларига тарқатилган ва ўқитилган. Демак, бундан Даулетмурат Тажимуратовнинг мақсади бошқа бўлган. Буни кеч англаб етдик. Тўғри, олий маълумотли, ёки катта инсон бўлсак-да, ёлғон гапларга, тарғиботларга алдандик. Шунинг учун ҳам бугун халқ олдида юзимиз шувут бўлди. Ишимиздан пушаймонмиз. Энди халқимизга бор гапни айтиб, бунақа тарғиботларга ишонмасликка чақираман”, — дейди суд залидан озодликка чиқарилган журналист Абдималик Хўжаназаров.

    Инглиз тили фани ўқитувчиси Тимурбек Исмоилов давлат яратиб берган шароитга жавобан ношукрлик қилганини, шу сабаб суд залида судланувчи сифатида турганидан уятдалигини айтмоқда. 

    Тимурбек Исмоилов.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Суд шаффоф ва адолатли ўтди. Шахсан менинг айбим оғир эди. Лекин менга имкон беришди, президентимизнинг ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги сиёсатининг давоми сифатида мени аяшди. Бунинг учун судья ва суд ҳайъатига, президентимизга, халқимизга раҳмат айтаман. Миннатдорлигимни изҳор қиламан. Тенгдошларимга, халқимизга ҳар хил тарғиботларга ишонмаслик кераклигини такрор-такрор айтиб, ҳушёрликка чақираман. Инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида, ўқитувчиларга берилган имкониятлардан фойдаланган ёш кадр сифатида президентимиз яратиб берган имкониятга раҳмат айтиш ўрнига, ношукрлик қилганим учун, айнан бугун суд залида судланувчи сифатида сиз билан кўришиб турганимдан уятдаман”, — дейди инглиз тили фани ўқитувчиси Тимурбек Исмоилов.

    Суд жараёнини кузатиб борган мустақил кузатувчилардан бири Гулноз Мамарасулова Нукус воқеалари айбдорлари ишини кўриб чиққан суд Ўзбекистонда судларда адолатни таъминлаш мақсадида, уларнинг шаффоф ва виждонан фаолият юритишини таъминлаш борасидаги ислоҳотларга ҳамоҳанг, талабларга жавоб берадиган даражада ўзгараётганини исботлаганини айтмоқда.

    Гулноз Мамарасулова.
    Фото: Gazeta.uz

    “Тан олиш керак, узоқ йиллар давомида кўпчиликда судга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлганди. Йиллар давомида судлар томонидан адолатсиз қарорлар чиқарилиши ва оқибатда халқнинг жабрланиб қолавериши бу судларга ишончсизлик мустаҳкамланиб қолишига олиб келганди. Бухорода Нукус воқеалари айбдорларига нисбатан бўлиб ўтган суд жараёнлари Ўзбекистонда судларда адолатни таъминлаш мақсадида, уларнинг шаффоф ва виждонан фаолият юритишини таъминлаш борасидаги ислоҳотларга ҳамоҳанг, талабларга жавоб берадиган даражада ўзгараётганини исботлади десак хато қилмаган бўламиз. Буни Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судида ўзимиз кўрдик ва кузатдик. Шунингдек, судланувчиларнинг тергов ҳибсхоналарида сақланиш жараёнлари билан ҳам танишдик, судланувчилар ҳеч қандай қийноққа солинмаганини кўрдик, билдик. Ўйлайманки, бу нафақат менда, барча комиссия аъзоларининг суд адолатли ўтди деган хулоса қилишига олиб келди”, — дейди мустақил кузатувчилардан бири Гулноз Мамарасулова.

    17.03.2023, 23:17   Изоҳ (1)   11394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 1318811337@telegram.org / 18.03.2023, 08:05

      Bularni hammasini hech bo'lmaganda 1 yilga qamash kerak edi, shuncha odam halok bo'ldi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: “Мамлакатлар таназзули сабаблари” китоби ҳаммуаллифи, британиялик иқтисодчи Жеймс Робинсон билан Тошкентдаги учрашув

    17.03.2023, 22:40

    Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони кассасида оломон тўпланиб, тартибсизлик содир бўлди (видео) 

    17.03.2023, 22:35

    “Дадажон, мен ўляпман де”. Самарқандда аёл эри билан жанжаллашиб қолгани сабабли фарзандини бўғиб қийнади

    17.03.2023, 22:20

    Андижонда 3 минг нафар ёшлар иштирокида “Конституция ўзимизники” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

    17.03.2023, 22:15

    Ўзбекистон Қозоғистон билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади 

    17.03.2023, 21:30

    Ўзбекистонда 2023 йилда 1,7 минг мегаваттли қуёш панеллари ўрнатилади

    17.03.2023, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.