Мель Гибсон 10 та ака-ука ва опа-сингиллар билан ўсган, Марк Уолберг эса 9 нафар фарзанднинг энг кичиги эканини кўпчилик билмайди. Бўлажак машҳурлар баъзан қийин шароитларда улғайишига тўғри келганига қарамай, муваффақиятли карера қуришни уддалашди.
Maдoнна
Maдoнна оилада 3-фарзанд бўлиб, ундан кейин яна учта фарзанд дунёга келади. Шундай қилиб, бўлажак қўшиқчи беш ака-ука ва синглиси билан ўсади. Уларнинг онаси рентгенолог, отаси эса муҳандис бўлиб ишлаган. Maдoнна атиги 5 ёшида онаси вафот этади, 2 йилдан кейин отаси уй хизматчисига уйланди. Бўлажак юлдуз отасининг қайта турмуш қуришидан норози эди, бу эса отаси билан келажакдаги муносабатларида маълум из қолдиради. Шунга қарамай, уни пианино дарсларига юборган отаси эди.
Интервьюларининг бирида Maдoнна шундай дейди: “Сизларга одоб-ахлоқни оналарингиз ўргатган. Аммо мен бу ҳақида мутлақо билмасдим, чунки онам бу дунёни жуда эрта тарк этди”. Онасининг фожиали ўлимидан кейинги бўшлиқ ва соғинч уни муваффақият сари интилишга ундаганини қўшимча қилади: “Мени севадиган онам йўқлиги учун ҳам бутун дунёни мени севишга мажбур қилдим”.
Марк Уолберг
Марк Уольберг ҳам катта оилада туғилган — у 9 фарзанднинг энг кичиги бўлган. Унинг отаси юк машинаси ҳайдовчиси, онаси ҳамшира эди. Бола 11 ёшга тўлганда ота-онаси ажрашишади, шундан кейин Марк жуда ёввойи ҳаёт кечира бошлайди. У ўша давр ҳақида шундай дейди: “Ота-онам бизларни тақдир ҳукмига ташлашди, шунинг учун доимо муаммога дуч келардик. Биз ўзимизда йўқ нарсани олишни хоҳлардик, шунинг учун ҳам бошимиз муаммодан чиқмасди”.
Уольбергнинг онаси 2021 йилда вафот этди. Ижтимоий тармоқда у у ҳақида таъсирли видеони жойлаштирди ва шундай сўзлар ёзилган узун пост ёзди: “Мени бу дунёга шундай ажойиб инсон келтирганидан, ўстирганидан ва тўғри ҳаёт йўлига йўналтирганидан жуда хурсандман. Кўпгина оналар сингари у қийинчиликларни енгиб, фарзандлари учун имконсиз нарсага эришди, у ҳеч қачон шикоят қилмади. Онам ҳар доим ҳамма нарсани табассум билан қилди. У менга энг ёмон пайтларда ҳам энг яхши дамларни берди”.
Мель Гибсон
Мель Гибсон 11 боланинг 6-чи эди. Унинг отаси адвокат, онаси ўқитувчи бўлган. Гибсон 9 ёшида онаси вафот этади, шунинг учун отаси болаларни ёлғиз ўзи тарбиялади. Мелнинг сўзларига кўра, айнан отаси уларга ҳалоллик, меҳнатсеварлик ва бошқа кўплаб қадриятларни сингдирган. Дастлаб Мель ошпаз ёки журналист бўлишни ўйлаган, аммо унинг опаларидан бири акаси номидан Миллий драма санъати институтига ҳужжат топширади. Йигит кастингга таклиф қилинади ва актёрлик тажрибаси йўқлигига қарамай, театр мактабига олинади.
Айтганча, унинг укаларидан бири ҳам актёр, аммо Мел унга қараганда кўплаб мукофотларга сазовор бўлган таниқли актёр ҳисобланади. Гибсоннинг ҳозирда 9 нафар фарзанди бор — у деярли ота-онасини қувиб етди.
Майкл Жексон
Бўлажак эстрада қироли ишчилар оиласида туғилиб, 8 ака-ука ва опа-сингиллари билан ўсган. Улар 2 та ётоқхонаси бўлган кичкина уйда яшашган. Майклнинг ота-онаси мусиқага бефарқ эмасди: отаси гитара, онаси эса кларнет ва пианино чалишни биларди. Эрта болаликдан Майкл ака-ука ва опа-сингиллари билан The Jekson 5 нинг бир қисми сифатида мусиқа чалишган, отаси эса гуруҳ менежери сифатида рўйхатга олинган. Отаси ўғлига унинг бурни катталигини доим айтарди, бу эса келажакда хонанданинг ташқи кўринишидан доимий норозилигига сабаб бўлади.
Жексоннинг сўзларига кўра, у болалигида доимий ёлғизлик туйғусини бошдан кечирган, шу сабабли ҳам тез-тез йиғлаб турган. Хонанда буни дўстлар етишмаслиги ва доимий ишлаш билан изоҳлаган.
Билл Мюррей
Билл Мюррей ёғоч сотувчиси ва почта ишчиси оиласида туғилган тўққиз фарзанднинг бешинчиси бўлган. Бўлажак актёр ҳақиқий безори бўлиб ўсади, лекин у жуда кўп қобилиятларга эга эди: у голф, футбол ўйнарди, шунингдек, мактаб театр труппасининг аъзоси эди. Ота фидойи оила бошлиғи бўлиб, у бутун қалбини болаларини тарбиялашга бағишлайди ва уларнинг келажакдаги муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшади. Билл 17 ёшида отаси диабетдан вафот этади. Бу ҳамма учун катта зарба бўлади. Онаси ҳам оиласини чексиз яхши кўрар, доим кечки овқатлар уюштирар, дўстлари ва қариндошларини уйига чақирарди. Онаси 67 ёшида саратон касаллигидан вафот этади.
Интервьюларидан бирида Билл шундай катта оилани жуда яхши кўришини айтади: “Ҳаётда ёлғиз қолиш жуда қийин. Аммо энг яқин муносабатларингизни баҳам кўришингиз мумкин бўлган ака-ука ёки опа-сингилингиз бўлса, бу жуда яхши. Биллнинг ҳозирда 6 нафар фарзанди бор.
Энрике Иглесиас
Энрике Иглесиас — Хулио Иглесиаснинг 8 фарзандининг 3-си. Энрике 2 ёшга тўлганда ота-онаси ажрашади, отасининг иккинчи никоҳидан яна 5 нафар фарзанди бор эди. Ажралишдан сўнг бир мунча вақт болалар онаси билан яшайди, кейин улар отасиникига кўчиб ўтишга мажбур бўлишади. У ерда уларни асосан энагаси Элвира Оливарес тарбиялаган, Энрике ундан жуда миннатдор бўлиб, ҳатто биринчи альбомини унга бағишлаган.
Энрикенинг отаси Хулио Иглесиас ўша пайтда аллақачон таниқли қўшиқчи бўлган, аммо ўғли отасининг ёрдамидан фойдаланишни истамайди ва яширинча демоверсия ёзиб, уни продюсерга беради. Энрикенинг айтишича, агар ота-онаси унинг қўшиқчи бўлиш истагини билишса, рози бўлишмасди. Шунга қарамай, хонанда бахтли болалиги учун ота-онасидан чексиз миннатдор.
Рианна
Рианнанинг 5 та ака-ука ва опа-сингиллари бор — улардан иккитаси туғишган, учтаси отасининг аввалги муносабатларидан бўлган ака-укаларидир. Рианнанинг онаси бухгалтер, отаси эса кийим-кечак фабрикасида омбор инспектори бўлиб ишлаган. Кўпинча қизи ишдаги кичик топшириқларни бажариб, отасига ёрдам берарди.
Бўлажак қўшиқчи 14 ёшида ота-онаси ажрашишади, у отаси билан муносабатларини тўхтатади. Бир мунча вақт ўтгач, ота ва қиз ярашади. Бугунги кунда қўшиқчи отасини “сайёрадаги энг зўр одам" деб атайди.
Селин Дион
Селин Дион 14 фарзанднинг энг кичиги эди. 13-фарзанди туғилгандан кейин онаси бошқа фарзанд кўрмасликка қарор қилади. Аммо режалаштирилмаган тарзда Селин дунёга келади. Уларнинг оиласи жуда оддий, камтарона даромадга эга эди, аммо шунга қарамай, оила аъзоларининг ҳеч бири ҳеч қачон меҳрдан маҳрум бўлмаган. Уларнинг уйида жуда ҳам тор бўлган. Ҳамма болаларининг мусиқага иштиёқи бор эди, лекин онаси кенжа қизининг ажойиб истеъдоди борлигини пайқайди. У Селин ижро этган қўшиқларни кассетага ёзиб, мусиқа менежерига юборади. Шундан кейин Селиннинг омадли карераси бошланади.
“Онам ажойиб аёл эди. У отам билан бирга 14 фарзандни тарбиялаган. Пул етишмаса-да, уйимиз меҳрга тўла эди. Онам қўшиқ айтишни яхши кўрарди ва ҳатто мен учун қўшиқ ёзиб берган. Бу қўшиқ рэпертуаримда биринчиси бўлди. Онам ҳазил туйғусига эга аёл эди ва мен учун ҳақиқий қаҳрамон бўлган”, — дейди хонанда.
Изоҳ (0)