“Ўзгидромет” директори 16—23 март кунлари Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, шу кунларда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг денгиз сатҳидан 2000 метр ва ундан юқори тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
- Наманган вилоятининг Pop туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Марказ раҳбари тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўради.
Изоҳ (0)