• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда Абу Даби жамғармаси ҳисобидан иккита кўприк ва туннель қурилади

    Самарқанд шаҳрида Абу Даби Тараққиёт жамғармаси иштирокида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш ишларига киришилди, деб хабар беради ЎзА.

    Ўзбекистон ва Абу Даби Тараққиёт жамғармаси ўртасида 2022-2026 йиллар лойиҳасини амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёз даврини ўз ичига олган, 17 йилда қайтариш муддати билан қарз битими имзоланган. Лойиҳанинг техник иқтисодий асослари ҳамда тендер ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги йиғилиш баёнига асосан Wоrley Parsons Uzbekistan Engineering МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган.

    Лойиҳани жадаллаштириш мақсадида иш ҳажмлари 4 та лотга ажратилган, халқаро тендер савдоларига “Қурилиш ишларини тайёр ҳолда топшириш” шарти билан эълон берилиб, тендер савдолари ўтказилиб пудратчи компаниялар аниқланган.

    Биринчи лотда Амир Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан Гагарин кўчасигача бўлган 2,3 километр қисмида ҳамда Гагарин кўчасининг Гулобод кўчасидан М-37 автомобиль йўлигача бўлган 9,2 километр қисмида қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилади. Тендер натижалари бўйича ушбу 32,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги вазифани New Теch Samarkand, Sinoindustrial Tashkent ҳамда Туркиянинг Tekar Teknik Arastirma Ticaret Limited Sirketi корхоналаридан иборат консорсиум амалга оширади.

    Иккинчи лотга Гагарин ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасида (умумий узунлиги 750 метр) ҳамда Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида (умумий узунлиги 650 метр) туннель ҳамда Гагарин кўчасидаги темирйўл устида 78 метрлик, шу кўча давомидаги Сиёб канали устида 165 метрлик кўприк қурилади.

    Умумий қиймати 84,2 миллион АҚШ доллари бўлган бу туннель ва кўприклар қурилиши “Me’mor Utkir Chovka LLC” ва Хитойнинг Shaanxi Road and Bridge Group Co., Ltd корхоналари консорсиуми томонидан бажарилади.

    Кўприк ва туннеллар босқичма-босқич қурилади ҳамда бу жараёнда йўлларда транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати тўхтатилмайди, хавфсиз ҳаракатланиш чоралари кўрилади. 2023 йил якунига қадар Гагарин ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидаги туннелнинг биринчи босқичини якунлаш кўзда тутилган.

    Учинчи (31,6 миллион долларлик) ва тўртинчи (13,9 миллион долларлик) лот Самарқанд шаҳри сув иншоотлари билан боғлиқ бўлиб, унда Даҳбет ва Чўпон ота сув иншоотлари ҳамда 6 та насос станцияларини реконструкция қилиш, Амир Темур ва Гагарин кўчаларида 13,9 километр янги ичимлик сув тармоқлари қуриш белгиланган.

    Мазкур объектлар Ўзбекистон томонидан MEСMEР-EAST LLC ва Туркиянинг GÜÇLÜ İNŞААТ корхонасидан иборат консорсиум томонидан қурилади. Айни пайтда Амир Темур кўчасида 2,3 километр масофага сув тармоғи тортиш ишлари бошланган. Ушбу объектда илк бор хориждан келтирилган диаметри 500 миллиметр бўлган чўян қувурлардан фойдаланилмоқда. Сув ва бошқа коммуникация тармоқлари тортиб бўлингач ушбу кўчани реконструкция қилишга киришилади.

    15.03.2023, 10:55   Изоҳ (0)   3270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 42 та ташкилот шаҳар ташқарисига кўчирилади

    15.10.2022, 15:53

    Латвия ўзини элчихона ходими сифатида таништириб, одамларни чув тушириб юрган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди

    15.03.2023, 10:29

    “Ўзгидромет” 16 март куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

    15.03.2023, 10:16

    Наманганда фуқаролар ҳақида салбий ахборот тарқатмаслик эвазига пул талаб қилиб келган блогер ушланди

    15.03.2023, 10:07

    Ўзбекистон Эрон билан аралаш ташувлар соҳасида ҳамкорлик қилади

    15.03.2023, 09:37

    Ўзбекистон Конституцияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси матни эълон қилинди

    15.03.2023, 09:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.