• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Болалар меҳнати тақиқланади”. Ўзгараётган конституцияда мажбурий меҳнатга доир янги норма кенгайтирилмоқда

    Янги таҳрирдаги Ўзбекистон конституциясига мажбурий меҳнатни тақиқлашга оид кенгайтирилган модда киритилмоқда. Касаба уюшмалари федерацияси бўлим мудири Нодира Ғойибназарова “Дарё”га берган интервьюсида ушбу моддада кўзда тутилган муҳим жиҳатларни шарҳлади.

    Мажбурий меҳнатга оид норма кенгаяди

    Янгиланаётган конституцияда мажбурий меҳнатга доир норма кенгайтирилмоқда. Яъни амалдаги конституциянинг 37-моддасида мажбурий меҳнат тақиқлангани белгиланган бўлса, янги нормада болалар меҳнатини тақиқлаш ҳам қўшилмоқда.

    “Суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади”.

    Суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартиби тушунарли. Бошқа ҳолатлар нималардан иборат, деган савол туғилади. Бунда ҳарбий хизматни ўташ, фавқулодда вазиятлар, яъни турли табиий офатлар вақтида, эпидемиялар тарқалганда фуқаролар виждонан бажарадиган ишлар мажбурий меҳнат ҳисобланмайди.

    Айнан шу нормаларни конституцияга киритилиши халқнинг хоҳиши билан бўлмоқда. Нега мазкур қоидалар конституцияга киритилиши сўралди? Чунки бошқа норматив ҳужжатлардаги қоидалар ваколатли давлат органлари томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Аммо норма асосий қонунга киритиларкан, унга халқ овоз бермоқда. Буни фақат халқнинг хоҳиши билан ўзгартириш мумкин. Ва бу, тўғридан тўғри ишловчи норма бўлади. Уни осонгина ўзгартиришнинг имконияти бўлмайди.

    Албатта биз ҳозир “бола меҳнати йўқ, мажбурий меҳнатни бартараф этдик”, деб эътироф этяпмиз. Лекин мажбурий меҳнат хавфи ҳамиша бўлади.

    Нодира Ғойибназарова
    Фото: “Дарё”

    “Мажбурий меҳнат қурбонлари кўпроқ муҳожирлар”

    Халқаро тадқиқотларга кўра, мажбурий меҳнат ҳолатлари меҳнат мигрантларимиз орасида кўп учрайди. Улар ўз мамлакатини ташлаб, бошқа давлатларга бориб ишламоқчи бўлганида, у ердан таниш-билиш топади ёки уни ишга таклиф қилган томон билан маълум шартлашувлар бўлади. Ишга таклиф қилган томон чипталар олиб бериши, йўл харажатларини қоплаши мумкин. Мигрант унга ишониб чет элга боради, лекин қопланган харажатлар тўлови албатта бўлади. Уларни тўлаш учун ишлаб пул топиш керак.

    Бу орада муҳожир қаердадир яшаши керак ва ҳакозо. Оқибатда қопланган харажатларини қайтариш учун топган пулини берса, ўзининг турмуш заруратларига пул етказа олмайди. Секин-аста у замонавий қулликка ўтиб боради. Белгилангандан ортиқ ишлашга мажбур бўлади. Чунки унга энди тазйиқ ўтказилади. Фуқаролик паспортини олиб қўйиш ёки катта қарздорликка киритиб юбориш орқали ҳам у қулликка маҳкум қилинади. Ҳозирда шу каби мажбурий меҳнатларни тақиқлаш масаласи бутун дунё ҳамжамияти эътиборида. Ва Ўзбекистон халқи ҳам бевосита “бу модда бизнинг конституциямизда бўлсин, бизнинг қонунимизга кирсин”, деб берган таклиф жуда тўғри ва ўринли деб ҳисоблаймиз.

    Фото/Telegram

    “Пахтани мажбуран терадиган даврлар ўтди”

    Сир эмас, пахтага олиб чиқиш ёки дала ишларига жалб этиш ҳолатлари нафақат ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, балки талабалар, ўқувчилар орасида ҳам кўп эди. Ўқитувчи таълим бериш, тиббиёт ходими даволаш ва малакасини ошириб бориш ўрнига 2–3 ой, баъзида ярим йиллаб далада ишлашига тўғри келарди. Биз бунинг оқибатларини кўрдик.

    Талабалик давримни эслайман, озгина ўқиш бўларди ва ҳароратнинг қандай эканига қарамай пахта далаларига бориларди. Яъни бу мажбурий меҳнат эди.

    Лекин бугун ундай эмас. Буни халқаро ҳамжамият ҳам тан оляпти. Албатта, булар осонликча бўлгани йўқ. Халқаро кузатувчилар келиб, Ўзбекистонни назорат қилиши, ўзимиздаги фуқаролик институтларининг бефарқ эмаслиги, давлат бошқарув органлари, ҳаттоки миллий комиссия ташкил этилгани натижасида мамлакатда мажбурий меҳнат бартараф этилди. Халқаро ҳамжамият ҳам “Ўзбекистон бошқа давлатларга ҳам намуна бўла оладиган давлатлар қаторига кирди”, деб эътироф этди.

    Нодира Ғойибназарова
    Фото: “Дарё”

    Болалар меҳнатига қўйилаётган тақиқ

    Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда 218 миллион нафар бола мажбурий меҳнат қурбонидир. Шундан 89 миллион нафари хавфли ва зарарли ишларда меҳнат қилмоқда.

    Конституциямизда боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, жисмоний, ақлий, руҳий ривожланишига ва унинг таълим олишига хавф соладиган ҳар қандай мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши келажак ривожига ҳам жуда катта ҳисса қўшади.

    Болаларга 16 ёшдан ишлашга рухсат беряпмиз. Бунда меҳнат давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги белгиланяпти. Тўғри, 15 ёшдан ёки ундан кичик ёшда ҳам ишлаш мумкин. Бироқ бунинг ҳам ўз чегаралари бор. Масалан, 16 ёшдан кичик болаларни ота-оналарининг ёзма розилиги билан маданий томоша тадбирларида, ижодий жараёнларда меҳнат қилиши мумкин.

    Аммо у қандайлиги, яъни оғирми ёки енгил меҳнатлигига албатта эътибор қаратишимиз лозим. Масалан, боланинг хавфли ишларда ишлаши тақиқланади. Бугунги кунда 18 ёшгача бўлган, вояга етмаган болаларнинг хавфли ишларда ишлашини тақиқлаш бўйича 8 мингдан ортиқ рўйхат тасдиқланган. Масалан, оғир ишларга юк кўтариш билан боғлиқ ишлар киради.

    Мен оддийроқ, ҳаётимизда учрайдиган айрим мисолларни келтирмоқчиман. Масалан, савдо соҳасини, тамаки маҳсулотлари, спиртли ичимликлар сотувини олайлик. Болани сотувчиликка ўтқизиб қўйсак. У пулни олади, картадан пул ечади, ҳеч бир оғир жойи йўқ-ку, деб ўйлашингиз мумкин. Лекин боланинг маънавиятига салбий таъсир ўтказиши сабабли бу ишлар тақиқланган.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

     

    15.03.2023, 19:55   Изоҳ (0)   6023
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

     Андижонда қарздор онадан 2 нафар фарзанди учун 32 млн сўм алимент пули ундирилди

    15.03.2023, 19:51

    “Совринни ҳалоллаб, от устида мардонавор туриш бизни руҳлантиради” — қашқадарёлик чавандоз

    15.03.2023, 19:45

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Анқара шаҳрига келди

    15.03.2023, 19:31

    Навоийда 12 қаватли бинонинг деразалари деворга бириктирилмагани аниқланди

    15.03.2023, 18:50

    Ўзбекистонда “Қуёшли маҳалла” танлови ўтказилади 

    15.03.2023, 18:41

    Жиззахда 115 кг номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди  

    15.03.2023, 18:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.