Транспорт вазирлиги Тошкент ва Урганч ўртасида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилишини эълон қилди.
Вазирлик ахборотига кўра, байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 19, 21 март кунлари 156-сонли Тошкент—Урганч йўналиши ва 2023 йилнинг 20, 22 март кунлари 155-сонли Урганч—Тошкент йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 19 март Тошкент—Урганч йўналиши: Тошкент 23:58 — Урганч 14:16;
- 20 март Урганч—Тошкент йўналиши: Урганч 17:42 — Тошкент 07:06;
- 21 март Тошкент—Урганч йўналиши: Тошкент 23:58 — Урганч 14:16;
- 22 март Урганч—Тошкент йўналиши: Урганч 17:42 — Тошкент 07:06.
Сҳипталарни темирйўл кассаларидан ва электрон тарзда chipta.railway.uz орқали харид қилиш мумкин.
Аввалроқ Самарқанд—Тошкент—Самарқанд “Афросиёб” электропоезди йўналишида қўшимча 6 та рейс ҳаракати, Тошкент—Қарши—Тошкент йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, 20 мартдан бошлаб Шаҳрисабз—Самарқанд—Шаҳрисабз йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати бошланади.
Изоҳ (0)