Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-омбудсман) девони ходимлари солиқ инспекциялари томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишларнинг қонунийлигини ўрганди.
Ўрганишлар натижасида Андижон вилояти шаҳар ва туман солиқ инспекциялари инспекторлари томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилинмаганлик ҳолатлари аниқланган.
Ўрганишлар натижасида 2023 йил январь февраль ойлари давомида солиқ инспекциясининг жами 13 нафар инспектори маъмурий жавобгарликка тортилган.
Хусусан, Бўстон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори Н.Н.га нисбатан “Б.М.М.” (номи ўзгартирилган) МЧЖ фаолиятида ўтказилган текшириш жараёнида белгиланган тартибларни бузгани учун Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Маъмурий иш суд томонидан кўриб чиқилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравар (12 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)