Шавкат Мирзиёев 15 март, чоршанба куни Туркияга боради.
16 март куни Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг “Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами” мавзусида навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади. Ўзбекистон етакчиси мазкур саммитда иштирок этиши кўзда тутилган.
Саммит яқинда Туркияда содир бўлган зилзила туфайли юзага келган фавқулодда ҳолатни муҳокама қилиш учун юқори даражали платформа вазифасини ўтайди. Унда ТDT доирасида табиий офатларни ва фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилади. Саммит доирасида, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)