Тошкент шаҳрида 14 март куни Олий Мажлис Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Ялпи мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, давлат органлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.
Ялпи мажлисни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борган. Унда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масала кўриб чиқилган. Сенат мазкур қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллаган.
Изоҳ (0)