• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинганидан кейин жиноятчилик кўпайганми? Ҳуқуқшунос жавоби

    Ўзбекистонда 2008 йилга қадар қасддан одам ўлдирган шахс учун ўлим жазоси белгиланганди. Мазкур жазо бекор қилингандан сўнг, жиноятчилик сони ортдими? Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Фарҳод Примов “Дарё” нашрига берган интервьюсида мазкур саволга жавоб қайтарди.

    Фарҳод Примовнинг таъкидлашича, ўлим жазосини қўллаш жиноятчиликка қарши курашишда малакали ёки самарали ечим ҳисобланмайди.

    “Ўлим жазоси бекор қилинганидан кейин жиноятчилик сони кўпайганми, деган масалани таҳлил қилиб кўрдик. Биламизки, 2008 йилгача қасддан одам ўлдирган шахс учун ўлим жазоси белгиланган эди. Ҳозир қасддан одам ўлдириш ҳолатлари кўпайдими? 2008—2021 йилгача қасддан одам ўлдириш ва қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш ҳолатлари 2 баравар камайган. Ҳа, жазо бекор қилингандан кейин ҳам камайиш кузатилган. Яъни ўлим жазоси охирги, малакали ёки самарали ечим ҳисобланмайди. Яна бир жиҳати, кўплаб давлатларда ўлим жазоси белгиланган. Аммо жиноятчилик камайиб қолгани йўқ. Аксинча, кўпайган ҳолатлар ҳам бўлади. Масалан, баъзи давлатларда коррупция учун ўлим жазоси белгиланган. Лекин ҳар йили қанчадан қанча одам мана шу жиноятни содир қилади. Энг муҳим масала жазонинг қаттиқлиги эмас, жазонинг муқаррарлигидир”, — деди ҳуқуқшунос.

    Фарҳод Примовнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда жиноятчиликнинг оқибати эмас, балки сабабларига қарши кураш олиб борилмоқда.

    Фарҳод Примов 
    Фото: “Дарё”

    “Бу инсонпарвар принцип ҳисобланади. Негаки, шахснинг жиноят содир этишини кутиб ўтириб, ҳолат юз бергандан кейин жавобгарликка тортиш адолатдан бўлмайди. Биз шахсни жиноят содир этиш йўлига қадам қўйган пайтидаёқ қайтаришимиз керак. Ана шунда бизда жиноятчилар пайдо бўлмайди. Шахснинг жиноятчига айланишини кутиб ўтириш керак эмас. Имкон бўлди дегунча профилактика қилиш лозим, яъни тўғри йўлга қайтариш зарур. Давлат ҳозир мана шу тизимдан боряпти”, — деди мутахассис.

    Аввалроқ ҳуқуқшунос Ўзбекистоннинг ўзгараётган конституциясига ўлим жазоси ман этилишига оид норма киритилаётгани тўғри қарор бўлганини айтганди.

    “Ўлим жазоси қўлланди дейлик, лекин унинг салбий жиҳатлари ҳам бор. Суддаги хатоликлар сабабли айбсиз бўлган шахсларнинг ўлимга ҳукм қилинган ҳолатларни ҳам мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳатто бизнинг мамлакатимизда шундай ҳолатлар бўлган. Мен бунга ўтган асрнинг ўттизинчи йилларини мисол келтирмоқчиман. Масалан, Абдулла Қодирий, Чўлпон ва бошқа юртдошларимиз қатағон қурбони бўлгандан кейин, оқланяпти. Буни ортга қайтариб бўлмайди. Худди шундай 2016—2022 йиллар давомида 4 минг 740 нафар шахс оқланди. Агар бизда ўлим жазоси амалда бўлганида, ана шу оқланган шахсларнинг қанчаси ўлдирилган бўларди — номаълум. Яъни мана шу ўлим жазоси баъзан суддаги хатоликларни тўғрилаб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу жиҳатдан ҳам шахснинг ҳаёти ҳар нарсадан устун ҳисобланади”, — деганди ҳуқуқшунос.

    14.03.2023, 17:43   Изоҳ (0)   11179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенат Конституциявий қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллади

    14.03.2023, 17:28

    Тошкент  ва Урганч ўртасида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

    14.03.2023, 17:13

    Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан учрашув ўтказди

    14.03.2023, 16:57

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    14.03.2023, 16:09

    Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш масаласини муҳокама қилди 

    14.03.2023, 15:53

    Uzbekistan Airways ёшлар учун маҳаллий қатновларга 21 фоизлик чегирма эълон қилди

    14.03.2023, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.