• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Конституцияда давлатнинг мажбуриятлари уч мартага ортаётган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари уч ярим бараварга ортмоқда” — Конституциявий комиссия аъзоси Зафар Худойбердиев

    Ўзбекистон конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар орасида 31-модда ҳам жуда аҳамиятли. Боиси эндиликда фуқароларнинг шахсий маълумотлари, ёзишмалари ва биометрик маълумотларини сақлаш ва тарқатилишида ташқи таъсирлардан ҳимоя зарурати юзага келди. Мазкур дахлсизлик ҳуқуқлари конституцияга киритилмоқда ва шахсий, оилавий сир ва маълумотлар ноқонуний тўпланиши ва тарқалиб кетиши чекланмоқда.

    31-модда.

    Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

    Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон хабарлари ҳамда бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

    Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш, шунингдек, нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

    Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

    Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек, унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

    Зафар Худойбердиев
    Фото: “Дарё”

    Хўш, нима учун тинтув ўтказиш ва телефон сўзлашувини эшитишга санкция бериш ваколати прокурордан судга ўтказилмоқда? Бунинг аҳамияти нимада? Бу каби саволларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худойбердиев “Дарё” нашрига берган интервьюсида жавоб берди.

    “Хавотирсиз ҳаёт кечириш мустаҳкамлаб қўйилмоқда”

    Конституцияни давлат билан инсон ўртасидаги шартнома дейиш мумкин. Маълумки, ҳар қандай шартномада тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланади. Агар янгиланаётган Конституцияда давлатнинг мажбуриятлари уч мартага ортаётган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари уч ярим бараварга ортмоқда. Шу нуқтаи назардан янгиланаётган Конституция чинакам инсон қадрини улуғлайдиган бош ҳужжатга айланмоқда, десак янглишмаймиз.

    Жумладан, унда инсоннинг шахсий ҳаёти муқаддас тушунчага айланмоқда. Биргина 31-моддага эътибор қарацак, унда ҳар бир фуқаро, ҳар бир оила ўзининг шахсий ҳаёти ва оилавий сирини ҳимоя қилиш, ўз мулкига эга бўлиши ва унинг дахлсизлигига ўзга шахсларнинг тажовузидан хавотирсиз ҳаёт кечириши мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Кейинги йилларда телекоммуникация тармоқлари ва ахборот технологиялари ривожлангани сари ахборот ва маълумотларни узатиш, тарқатиш жараёнлари осонлашди ва халқ ичида оммавийлашди. Ҳозирги кунда 30 миллиондан ортиқ юртдошларимиз мобил алоқадан фойдаланмоқдалар.

    Бугун ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларида шахснинг шахсий ва оилавий сирига оид маълумотлари, минг афсуски, унинг розилигисиз олиниши, тарқатилишига гувоҳ бўляпмиз. Натижада кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз шахсий ҳаётига, шахсига оид маълумотларнинг тарқалишига оид ҳуқуқбузарликдан жабр кўрмоқдалар.

    Бундай шароитда фуқароларнинг шахсий маълумотлари, ёзишмалари ва биометрик маълумотларини сақлаш ва тарқатилишида ташқи таъсирлардан ҳимоя зарурати юзага келмоқда. Шу нуқтаи назардан Конституцияда дахлсизлик ҳуқуқи сифатида шахсий, оилавий сир ва маълумотларнинг ноқонуний тўпланиши ва тарқалиб кетиши чекланмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Шунингдек, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон хабарлар сир сақланиши ҳуқуқи берилмоқда. Бу ҳуқуқнинг чекланишига эса фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши кўзда тутилмоқда.

    Эндиликда ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлмоқда.

    Яна бир муҳим жиҳатлардан бири — ҳеч кимнинг уй-жойига унда яшовчи шахсларнинг рухсатисиз кириш мумкин эмаслиги ҳам конституциявий норма сифатида мустаҳкамланмоқдаки, уй-жойга киришга, кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Айниқса, уй-жойда тинтув ўтказиш фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйиладиган бўлмоқда. Буни уй-жойга бўлган ҳуқуқ дахлсизлиги дейиш мумкин.

    Фото: “Дарё”

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тинтув ва телефон сўзлашувларини эшитиш ҳам суд томонидан белгиланиши, бунга қай даражада зарурият борлиги холис ва мустақил судья томонидан баҳоланиши белгиланмоқда. Бир сўз билан айтганда, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳам Конституцияда мустаҳкамланмоқда.

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён жамиятимизда ўткир муаммолардан бирига айланган “снос” билан боғлиқ муаммо долзарблик касб этаётганди. Бунга оқилона ечим сифатида ҳеч ким суднинг қарорисиз уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги ҳамда уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши ҳам мустаҳкамланмоқда. Янгиланаётган Конституциянинг халқимиз томонидан қўллаб-қувватланиши бу борадаги муаммоларга ҳам барҳам беради. Умуман олганда, инсон қадри улуғланган жамият ва халқпарвар давлат деганлари шу бўлади.

    Зафар Худойбердиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

    Конституциявий комиссия аъзоси, иқтисодиёт фанлари доктори

    14.03.2023, 18:09   Изоҳ (0)   3722
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинганидан кейин жиноятчилик кўпайганми? Ҳуқуқшунос жавоби

    14.03.2023, 17:43

    Сенат Конституциявий қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллади

    14.03.2023, 17:28

    Тошкент  ва Урганч ўртасида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

    14.03.2023, 17:13

    Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан учрашув ўтказди

    14.03.2023, 16:57

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    14.03.2023, 16:09

    Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш масаласини муҳокама қилди 

    14.03.2023, 15:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Telegram мессенжерида профилга мусиқа қўшиш имконияти пайдо бўлади

    Технологиялар | 25 август, 11:35

    “Реал” охирги 10 йилликдаги энг яхши натижасини қайд этди

    Спорт | 25 август, 11:28

    Фарғонада мулк талашиб вояга етмаган укасини ўлдирган акага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 25 август, 11:10

    Афғонистонда айрим фуқароларга паспорт бериш тақиқланди

    Афгонистон | 25 август, 11:02

    Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:47

    Вьетнамда ярим млн аҳоли эвакуация қилинади

    Дунё | 25 август, 10:45

    Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:35

    Алишер Никимбаев: “FIFA тарихда илк бор бир йил ичида икки хил ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини мусобақаларга тайинлади”

    Спорт | 25 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.