Афғонистоннинг Пактика вилоятида “Толибон” ва Покистон чегарачилари ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда Etilaatroz хабар берди.

“Толибон”нинг Пактика вилоятидаги хавфсизлик манбаси маълумотни тасдиқлаб, тўқнашув Ангур базасида содир бўлганини айтди. Манбага кўра, тўқнашувга 13 март куни Покистон томонининг афғон йўловчилари билан ноадекват хатти-ҳаракати сабаб бўлган.
Ҳозирча Пактикадаги “Толибон” хавфсизлик кучлари бу тўқнашув ҳақида ОАВга маълум қилгани йўқ, қурбонлар ҳақидаги маълумотлар эълон қилинмаган. Мазкур тўқнашув 13 март куни 203-корпус қўмондони Мансурий бошчилигидаги делегация “Толибон” чегара қўшинларининг қўриқлаш постларига ташриф буюрган пайтга тўғри келган.
5 март куни Афғонистоннинг Нимрўз вилоятида “Толибон” ва Эрон чегарачилари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтганди. Ҳар икки томон ҳам енгил ва оғир қуроллардан фойдаланган. Отишма сабаби маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)