Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий академик лицейида хизмат вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан мулоқот қилмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.
![](/static/photo_2023-03-13_20-51-01.jpg)
“Хизмат вақтида ҳалок бўлган хизматчиларимизни вафот этди, деб бўлмайди. Улар оила аъзолари, ҳамкасблари, халқ ва Бош қўмондоннинг қалбларида ҳамиша барҳаёт. Ҳар бир миллат ўз тарихини унутмаслиги керак.
![](/static/photo_2023-03-13_20-50-58.jpg)
“Карвон бехатар бўлмас”, дейдилар. Бугун хавф-хатарлар ёнимизда юрибди. Ўтган даврда мамлакатимиз тинчлигига ғов соладиган воқеаларнинг гувоҳига айландик”, — деди президент.
![](/static/photo_2023-03-13_20-50-55.jpg)
Давлат раҳбари Сариосиё ва Узун туманларидаги бўлган ҳодисаларни халқ ҳали ҳам унутмаганини айтди.
“Халқимизнинг тинч-тотув ҳаётига низо солмоқчи бўлганларга зарба бера олганмиз. Душманларга қарши курашда ботир аскарларимиз, офицерларимиз ва генералларимиз катта жасорат кўрсатишди”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)