• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Шахсни айбдор деб топишга фақат суд ҳақли” – ўзгараётган Конституцияда айбсизлик презумпцияси қандай ифодаланмоқда?

    Янгиланаётган Ўзбекистон Конституциясида айбсизлик презумпциясининг барча жиҳатлари ўз ифодасини топмоқда. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Фарҳод Примов “Дарё” нашрига берган интервьюсида мазкур масаладаги муҳим ўзгаришларни таҳлил қилди. Шу билан бирга, эксперт ҳужжатда белгиланаётган бошқа бир қанча нормалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

    Ҳуқуқни қўллашда ягона ёндашув зарурияти

    Амалдаги Конституциянинг 26-моддасида жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги белгиланган.

    Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексида, “Судлар тўғрисида”ги, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа бир қатор ҳужжатларда айбсизлик презумпциясининг қоидалари келтирилган.

    Айбсизлик презумпциясига оид ҳуқуқий асосларнинг турли қонунчилик ҳужжатларида белгиланиши ҳуқуқни қўллашда ягона ёндашувларнинг шаклланишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Муайян ҳолатларда эса айбсизлик презумпциясига амал қилишдан чекиниш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

    Янгиланаётган Конституцияда айбсизлик презумпциясининг барча жиҳатлари тўлиқ ўз ифодасини топаётгани жуда муҳим аҳамиятга эга.

    Фарҳод Примов
    Фото: “Дарё” 

    Янгиланаётган Конституцияда айбсизлик презумпцияси қандай ифодаланмоқда?

    Ўзгараётган Конституцияда шахснинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан белгиланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши белгиланмоқда.

    Шахсни айбдор деб топишга фақат суд ваколатли эканлиги айбсизлик презумпциясининг олтин қоидаларидан бири ҳисобланади. Суддан бошқа органлари ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни шахснинг айбдор деб топишга ҳақли эмас.

    Фото: “Дарё” 

    Конституцияда айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланяпти.

    Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши назарда тутилмоқда. Шахснинг айбига оид аниқланиши лозим бўлган ва тергов йўли билан исботлашнинг имкони бўлмаган ҳар қандай ҳолат гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдаси ва манфаатларидан келиб чиқиб ҳал этилади.

    Янги нормага мувофиқ, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

    Фото: Telegram / Манба

    Шу билан бирга, бош қомусда ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги белгиланмоқда. Суд ва терговда шахсни ўзига ва оила аъзоларига қарши гувоҳлик беришга мажбур қилиш унинг манфаатларига асло тўғри келмаслиги ўз ифодасини топяпти.

    Конституцияга айбсизлик презумпциясига оид яна бир муҳим норма қўшилмоқда. Яъни агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслигининг белгиланиши суд ва терговда шахс манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича янги кафолатлар тақдим этади. Гап шундаки, шахснинг айбига оид далиллар етарли бўлмаганда унинг ўз айбига иқрор бўлганлиги тўғрисидаги ягона далил билан чекланиш ҳолатлари ҳам мавжуд.

    Фото: “Дарё” 

    Биргина ўз айбига иқрор бўлганлиги билан шахсни жавобгарликка тортиш ва жазога ҳукм қилиш адолат ва мантиқ мезонларига асло тўғри келмайди. Эндиликда шахсни айблаш учун далиллар етарли бўлмаганда айбига иқрорлик олиш учун қўрқитиш, унга таҳдид қилиш ва босим ўтказиш ёки қийноқ қўллаш ҳолатларига йўл қўйилмайди.

    Конституцияда шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги ҳам белгиланяпти.

    “Айбсиз бўлса ҳам жавобгарликка тортиш ҳолатлари бўлган”

    Афсус билан тан олиш керакки, айбсиз инсонларни ҳам жавобгарликка тортиш ҳолатлари бўлган. Бу ҳақиқат. Масалан, 2016—2022 йилларда 4 минг 740 нафар шахс оқланган. Демак, улар айбсиз бўлган. Ҳар бир оқланган шахснинг тақдирида айбсизлик презумпцияси бузилган. Қайсидир ҳолатда атайлаб жавобгарликка тортилган, бошқасида объектив сабабларга кўра, яъни далиллар етарли эмаслигини, уларни аниқлаш имкони бўлмаганда ҳам, шахс айбдор деб топилиши мумкин. Лекин шахснинг айбдор эмаслиги аниқ бўла туриб, қасддан уни жавобгарликка тортиш белгиланса, бу ҳукмни амалга оширган инсоннинг ўзига нисбатан жавобгарлик бор.

    Фото: “Дарё” 

    Тасаввур қилинг, шахс жиноятда айбланиб, жазога ҳукм қилиняпти. презумпцияга кўра, жазога тортиш учун шахснинг айбдор экани суд томонидан тўла исботланиши керак. Юқоридаги ҳолатларда эса айб тўла исботланмаган ёки нотўғри исботланган. Мазкур масалани инобатга олиб, Конституцияга мана шу принципларнинг киритилиши муҳим янгилик бўлмоқда. Ушбу ўзгариш, аввало, бу борада ягона ёндашувни шакллантиради.

    Агар шахс бевосита жиноят содир этаётганда қўлга олинган бўлса ҳам, жиноят қилганини кўрган бўлсак ҳам, суд ҳукми чиқмагунча биз уни айбдор деб айта олмаймиз. То суд ҳукми чиқиб, қонуний кучга кирмагунча кимнидир айбдор десак, айбсизлик презумпциясини бузган бўламиз. Шунинг учун ҳам “гумон қилинувчи”, “айбланувчи”, “судланувчи” деб атаганимиз тўғрироқ бўлади. Лекин баъзан ОАВларда шахсни ҳали суд айбини тасдиқламай туриб айбдор сифатида кўрсатиш ҳолатлари учраб турадики, бу ҳам презумпциядан чекиниш ҳисобланади.

    Фото: “Дарё” 

    Қийноқлар масаласи

    Қийноқлар муаммоси яқин ўтмишимизда бўлган ҳолат ва уни яшириб бўлмайди. Қийноқ — шахснинг ҳуқуқларини бузишдаги энг юқори чўққилардан бири. Айниқса, тергов, суд, жазони ижро этиш жараёнида қийноқ ҳолатлари бўлгани ҳақида фактлар бор, афсуски. Охирги 6 йилликда қийноққа қарши курашиш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилди, ҳуқуқий ва ташкилий механизмлар такомиллаштирилди. Бу борада олиб борилаётган ишларни қатъий давом эттириш мақсадида Конституцияга қийноққа қарши бўлган янги нормалар киритиляпти. Масалан, инсон қадр-қимматини камситувчи жазо ҳам қийноқ ҳисобланиши белгилаб қўйиляпти.

    Шахснинг нотўғри ҳукм қилингани оқибатида энди бу шахснинг тақдири нима бўлади? 10 йил умри ўтиб кетди, моддий, маънавий зарар кўрди, иши, соғлиғидан айрилди. Қонунчилигимизда шахсни реабилитация қилиш, деган нарса бор. Яъни жазо муддати ичида келиб чиққан зарар давлат томонидан қоплаб берилади. Лекин, масалан, шахсга етказилган моддий зарарни қоплаш мумкин, маънавийсини ҳам қопласа бўлар. Аммо кетган 10 йил умрини қайтариб бўлмайди. Хоҳлаймизми-йўқми, нотўғри ҳукм қилинса, барибир унинг оқибатини тўлиқ бартараф этолмаймиз. Бизга боғлиқ бўлмаган жиҳатлари ҳам бор. 10 йил умримни қайтариб бер деса, қандай бунинг уддасидан чиқиш мумкин? Шу жиҳатдан ҳам охирги чора сифатида шу каби ҳолатларга тушиб қолмаслик масалалари ҳам Конституцияда белгиланяпти.

    Фото: “Дарё” 

    “Шахс эркинлигини олиб қўйиш, унинг ҳаётини олиб қўйишдек гап”

    Конституцияга яна бир янги қоида – Ўзбекистонда ўлим жазоси ман этилади, деган норма киритилмоқда. Бу жуда ҳам кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўляпти. Баъзилар айтадики, ўлим жазоси 2008 йилда бекор қилинган. Уни яна Конституцияга киритиш нега керак, дейди. Бошқа бировлар эса ўлим жазоси жиноятчиликнинг олдини олиш учун керак, дея фикр билдиради.

    Ҳақиқатан ҳам ўлим жазоси муайян даражада жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилади. Аммо бу охирги ечим эмас. Масалан, ўлим жазоси қўлланди дейлик, лекин унинг салбий жиҳатлари ҳам бор. Суддаги хатоликлар сабабли айбсиз бўлган шахсларнинг ўлимга ҳукм қилинган ҳолатларни ҳам мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳатто бизнинг мамлакатимизда шундай ҳолатлар бўлган.

    Мен бунга ўтган асрнинг ўттизинчи йилларини мисол келтирмоқчиман. Масалан, Абдулла Қодирий, Чўлпон ва бошқа юртдошларимиз қатағон қурбони бўлгандан кейин, оқланяпти. Буни ортга қайтариб бўлмайди. Худди шундай 2016-2022 йиллар давомида 4 минг 740 нафар шахс оқланди, деб айтяпмиз. Агар бизда ўлим жазоси амалда бўлганида ана шу оқланган шахсларнинг қанчаси отиб, ўлдирилган бўларди номаълум. Яъни мана шу ўлим жазоси баъзан суддаги хатоликларни тўғрилаб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу жиҳатдан ҳам шахснинг ҳаёти ҳар нарсадан устун ҳисобланади.

    Фото: Telegram

    Яқинда бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Навоий вилоятига борганимда сафар вақтида жазони ижро этиш жойида бўлдик. Шунда бир маҳбусни кўрсатишди. У умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган, жазонинг 14 ярим йилини ўтаб бўлган. Кейинчалик унинг жазоси 25 йил муддатга алмаштирилган ва бошқа колонияга кўчирилган. Уни узоқдан кўрдим. Дарахтларга қарайди, баргларини силаб кўради. Осмонга, қуёшга қарайди. Яъни у қамоқда ўтган 14 ярим йил давомида ўзлигини йўқотиб қўйганга ўхшайди. Худди табиатдан узилгандек туюлади. Демоқчиманки, умрбод қамоқ жазоси ҳам аслини олганда енгил жазо эмас.

    Аслида шахснинг эркинлигини олиб қўйиш ҳаётини олиб қўйишдан кам нарса эмас. Ўлим жазосининг бекор қилиниши ва унинг ўрнига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши, бу оқилона ҳолат ҳисобланади.

    Ўлим жазоси бекор қилингач жиноятлар кўпайдими?

    Ўлим жазоси бекор қилинганидан кейин жиноятчилик сони кўпайганми, деган масалани таҳлил қилиб кўрдик. Биламизки, 2008 йилгача қасддан одам ўлдирган шахс учун ўлим жазоси белгиланган эди. Ҳозир қасддан одам ўлдириш ҳолатлари кўпайдими? 2008—2021 йилгача қасддан одам ўлдириш ва қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш ҳолатлари 2 баравар камайган. Ҳа, жазо бекор қилингандан кейин ҳам камайиш кузатилган. Яъни ўлим жазоси охирги, малакали ёки самарали ечим ҳисобланмайди.

    Яна бир жиҳати, кўплаб давлатларда ўлим жазоси белгиланган. Аммо жиноятчилик камайиб қолгани йўқ. Аксинча, кўпайган ҳолатлар ҳам бўлади. Масалан, баъзи давлатларда коррупция учун ўлим жазоси белгиланган. Лекин ҳар йили қанчадан қанча одам мана шу жиноятни содир қилади. Энг муҳим масала жазонинг қаттиқлиги эмас, жазонинг муқаррарлигидир.

    Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши курашиш сиёсатининг асосий мантиғи шундаки, жиноятчиликнинг оқибати эмас, балки сабабларига қарши кураш олиб бориляпти. Бу инсонпарвар принцип ҳисобланади. Негаки шахснинг жиноят содир этишини кутиб ўтириб, ҳолат юз бергандан кейин жавобгарликка тортиш адолатдан бўлмайди.

    Биз шахсни жиноят содир этиш йўлига қадам қўйган пайтидаёқ қайтаришимиз керак. Ана шунда бизда жиноятчилар пайдо бўлмайди. Шахснинг жиноятчига айланишини кутиб ўтириш керак эмас. Имкон бўлди дегунча профилактика қилиш лозим, яъни тўғри йўлга қайтариш зарур. Давлат ҳозир мана шу тизимдан боряпти.

    Бизда иккита ҳолатда умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади. Биринчиси, оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик учун. Иккинчиси, терроризм жиноятини содир этгани учун. Бошқа ҳолатларда қўлланилмайди.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    13.03.2023, 20:35   Изоҳ (0)   6607
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда маданий мерос объектининг харобага айланишига сабабчи бўлган тадбиркор қамалди 

    13.03.2023, 20:25

    Тошкент марказидаги абгор кўча: масъуллар ваъда беришдан тўхтамаса-да, аҳоли кутишдан чарчади

    13.03.2023, 20:08

    Тошкентда эркак бинонинг юқори қаватидан тушиб кетгани айтилмоқда (видео) 

    13.03.2023, 19:25

    Қорақалпоғистон ва Наманганда “свет”дан ноқонуний фойдаланганлар 350 млн сўмдан зиёд зарар етказди 

    13.03.2023, 19:04

    Ўзбекистон олти йилда хориждан 59 та локомотив харид қилди 

    13.03.2023, 18:22

    Тошкент вилоятида 420 гектар ерни 700 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

    13.03.2023, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг Starship ракетаси портлаб кетди (видео)

    Дунё | 19 июн, 15:28

    Ҳаяо Миязаки томонидан яратилмаган Studio Ghibli’нинг ажойиб анимелари (трейлер)

    Лайфстайл | 19 июн, 15:10

    “Қанча маблағ керак бўлса, топамиз”: президент Шаҳрисабздаги инновацион клиникани бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш ҳақида

    Ўзбекистон | 19 июн, 14:54

    Форс кўрфази давлатлари Эрон—Исроил ядровий ҳаракатлари эҳтимолидан хавотирда

    Дунё | 19 июн, 14:45

    Ҳиндистон ва Канада муносабатлари қайта тикланди

    Дунё | 19 июн, 14:25

    Серхио Рамос Клублар ўртасидаги ЖЧнинг асосий фаворитини айтди

    Спорт | 19 июн, 14:00

    АҚШ разведкаси Эрон ядровий қурол яратаётганига далиллар топмади

    Дунё | 19 июн, 13:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.