• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент марказидаги абгор кўча: масъуллар ваъда беришдан тўхтамаса-да, аҳоли кутишдан чарчади

    Сиз кўриб турган бу кадрлар Ўзбекистоннинг чекка ҳудудидаги абгор йўллар эмас, пойтахт Тошкент шаҳрининг қоқ марказидаги Чилонзор туманига қарашли маҳаллалардаги ҳолатлардан бири. Туманнинг “Дўмбиробод” маҳалласи, Дўмбиробод кўчасида яшовчи аҳоли вакиллари “Дарё”га мурожаат қилиб, салкам икки ой аввал бошланган йўл таъмири уларга номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолганини, айни кунда чала ташлаб кетилган йўл таъмиридан азият чекаётганини, хонадонига автомобилда кириб-чиқолмаётганини айтиб, ОАВ орқали масъулларга мурожаат қилмоқчилигини билдирди.

    “Дарё” вазиятни ўрганиш мақсадида Чилонзор туманининг “Дўмбиробод” маҳалласидаги ўша абгор кўчага борди.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    “Кўчамизни асфалт қилиб берамиз деб, 2023 йилнинг январь ойи охирида ковлаб, ишни бошлашганди. Бир ҳафтада якунлаб берамиз дейилган иш мана 40 кундан ошдики, якунламади. Маҳаллада яшовчи одамлар уйига рўзғор қилиши керак, қолаверса машинаси борлар уйига кириб-чиқиши лозим. Йўл ковлаб ташлангани ва шағал тўкилгани боис, юриб бўлмайдиган аҳволга келган. Шу сабаб бозор қилиб келсак ҳам ёки уйга қайтсак ҳам машинани катта кўча бўйида қолдириб, ичкарига пиёда кириб келишимизга тўғри келмоқда. Мазкур муаммо сабаб туман ҳокимлигига бир неча маротаба оғзаки мурожаат қилдик. Масъул белгиланган экан, аммо у иш бугун битади, эрта битади дейишдан нарига ўтмаяпти”, — дейди шу кўчада яшовчи Акмал Розиқов.

    “Дўмбиробод” маҳалла Дўмбиробод кўчасидаги аҳвол
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    Суҳбатдошнинг айтишича, кўчанинг эски аҳволи аҳоли фойдаланиб туриши учун яроқли ҳолатда бўлган. Масъулларнинг таъмирлаймиз дея борини ҳам бузиб ташлаши аҳоли норозилигига сабаб бўлган.

    “Дўмбиробод” маҳалла Дўмбиробод кўчасидаги аҳвол
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    “Ҳозир кўчамизга машина кириб-чиқолмайди. Йўлимизнинг эски асфалти ҳарқалай уйимизга кириб-чиқиб туришга яраб турганди. Энди эса бори ҳам йўқ бўлди. Раҳбарият шуни аниқ режа асосида қилганида, яъни қачон бетон қилиш режалаштирилиб, маблағ ажратилган бўлса ўша пайтда эски йўлимизни бузишганида айни муддао бўларди. Биз бундай муаммога дуч келмас эдик. Ҳозир эски ҳолати ҳам йўқ, янги ҳолати эса чала ташлаб кетилган. Бундан фақат шу кўчада яшовчилар азият чекмоқда”, — дейди суҳбатдош.

    Акмал Розиқов.
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    Шу кўчада яшовчиларнинг туман ҳокимлигида ишловчилар ва иш бажарувчига таяниб маълумот беришича, бу кўчани таъмирлаш учун масъуллар ва иш бажарувчи ўртасида ҳеч қандай шартнома имзоланмаган. Маблағ муаммоси ҳал этилмаган.

    “Дўмбиробод” маҳалла Дўмбиробод кўчасидаги аҳвол
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    “Шу кўча таъмирини бошлаган қурувчи билан гаплашсак бу ишни бажариш бўйича иш берувчи ва иш бажарувчи ўртасида ҳеч қандай шартнома ҳам қилинмаган экан. Қурувчи кўчамиз таъмирини бошлаб қўйганини, шағал тўкилганини, эндиликда бетон қуйиш ишлари режалаштирилганини айтмоқда. Аммо қурувчи ҳам у билан ҳеч ким шартнома қилмагани сабаб, эртага бажарган ишига куйиб қолмаслиги учун ишни тўхтатиб турганини айтди”, — дейди Акмал Розиқов.

    “Дўмбиробод” маҳалла Дўмбиробод кўчасидаги аҳвол
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    Шу кўчада яшовчи яна бир фуқаро Шаҳобиддин Тўлагановнинг айтишича, қўшниларидан бирининг тоби қочганлиги боис, тез ёрдам чақирилган. Бироқ тез ёрдам автомобили кўчага киролмагани сабаб қўни-қўшнилар беморни кўтариб, тез ёрдам машинасига олиб боришига тўғри келган.

    Шаҳобиддин Тўлаганов.
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    “Бунақа ҳолат ярим тунда содир бўлса нима бўларди? Ўша оғир беморга тез ёрдам автомобили ўз вақтида етиб келолмаса, ичкарига киролмаса нима бўларди? Майли, кундуз куни бўлса, қўни-қўшнилар кўмак беради. Лекин ҳар доим ҳам қўшнилар ёрдам беролмайди-ку. Нега мутасаддилар бу ҳолатга бефарқ?”, — дейди Шаҳобиддин Тўлаганов.

    “Дўмбиробод” маҳалла Дўмбиробод кўчасидаги аҳвол
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    Мурожаатчиларнинг айтишича, масъуллар йўл таъмири кечикаётгани ҳақидаги такрорий мурожаатларга “икки кунда ҳал бўлади, уч кунда ҳал бўлади”, деган навбатчи жавоблар бериш билан кифояланмоқда.

    “Дўмбиробод” маҳалла Дўмбиробод кўчасидаги аҳвол
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    “Масъулларнинг иши шу даражада суст бўлса, бир ишни якунига етказиш учун нечадир ой кутилиши керак бўлса нега эски, фойдаланиб турган йўлимизни бузиб ташлашди? Янги йўл қуриш бунчаликка чўзилар экан, эски йўлга тегишмаса бўларди-ку. Йўлимиз қачон битади деб сўрасак, икки кунда битади, уч кунда битади деган шунчаки жавоблар билан чекланишмоқда”, — дейди суҳбатдош.

    Аҳолининг аниқлаштиришича, улар йўл таъмири бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан бошланган “Халқ назорати” платформасига ҳам мурожаат қилган.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    “Ёнимиздаги кўчалар таъмирланганини кўриб, бизнинг таъмирталаб кўчамиз ҳам таъмирланса яхши бўларди деб, ‘Халқ назорати’га мурожаат қилдик. Учинчи мурожаатимиздан сўнг йўлимиз таъмирланишини айтишди ва борини ҳам бузиб, мана шунақа аҳволга келтириб қўйишди. Қачон бу ҳолат ўнгланади буниси бизга қоронғи”, — дейди Шаҳобиддин Тўлаганов.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    “Дарё” журналистининг бу ҳақидаги саволларига жавоб берган масъул — Чилонзор тумани ҳокимлигининг қурилиш бўлими етакчи мутахассиси Шерзод Содиқов муаммо 2023 йилнинг 20 март кунига қадар ҳал этилишини маълум қилди.

    Шерзод Содиқов.
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    “Бу кўча таъмири президент қарорига кўра, дастурга киритилган бўлиб, 2022 йилнинг декабрь ойида якунланиши керак эди. Йил якуни ва йил боши совуқ келгани боис, қурилиш-таъмирлаш ишлари кечиктирилди. Кеча бу ҳолат бўйича Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси ва пудратчи ‘Ҳасан-Мустафо инвест’ масъуллари билан суҳбатлашдик. Суҳбат якунига кўра, ‘Дўмбиробод’ маҳалласининг Дўмбиробод кўчаси таъмири эртага давом эттирилади ва 2023 йилнинг 20 март кунига қадар таъмирланиб, тайёр ҳолатга келтирилиши маълум бўлди”, — дейди туман ҳокимликнинг қурилиш бўлими етакчи мутахассиси Шерзод Содиқов.

    13.03.2023, 20:08   Изоҳ (0)   6291
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда эркак бинонинг юқори қаватидан тушиб кетгани айтилмоқда (видео) 

    13.03.2023, 19:25

    Қорақалпоғистон ва Наманганда “свет”дан ноқонуний фойдаланганлар 350 млн сўмдан зиёд зарар етказди 

    13.03.2023, 19:04

    Ўзбекистон олти йилда хориждан 59 та локомотив харид қилди 

    13.03.2023, 18:22

    Тошкент вилоятида 420 гектар ерни 700 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

    13.03.2023, 17:59

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда фермер хўжалигидаги ер эгалари билан суҳбатлашди 

    13.03.2023, 17:52

    Бухорода маст эркак ички ишлар ходимини уриб, бурнини синдирди 

    13.03.2023, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.