Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркакни иккита автомобиль уриб кетди, жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда "78.ru" хабар берди.
Маълум қилинишича, автомагистралнинг 10-километрида Kia Soul русумли автомашина йўлнинг ўнг чизиғида бўлган 34 ёшли Ўзбекистон фуқаросини уриб юборган. Шундан сўнг жабрланувчини Hyundai Solaris автомобили босиб кетган ва воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистонлик эркак олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Kia автомобилини 41 ёшли аёл бошқарган.
У 2022 йил давомида бир марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Hyundai машинасини аввалроқ 18 ойга ҳайдаш гувоҳномаси олиб қўйилган 37 ёшли эркак бошқарган. Унга нисбатан маъмурий баённома тузилган. Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритилмоқда.