Мадриднинг “Реал” жамоаси Килиан Мбаппе билан 2024 йилда шартнома имзолашга тайёр.
AS нашрининг хабар беришича, мадридликлар ёзда французни харид қила олмайди. Чунки Килианнинг нархи жуда баланд. Бироқ 2024 йилда у эркин агентга айланганидан сўнг шартнома имзолашни истамоқда.
“ПСЖ” ҳужумчисининг испан клубига ўтиши учун 2 та шарт қўйилади: биринчиси — у эркин агент бўлиши керак, иккинчиси — Мбаппе 2021 йилда “Реал”нинг таклифини рад этгани учун узр сўраши керак.
Килиан жорий мавсум Франция чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)