Sportico журнали тарихдаги энг бой 50 нафар спортчилар рўйхатини янгилади.
NBA афсонаси Майкл Жордан рўйхатда етакчилик қилмоқда. Sportico спортчиларнинг фаолияти давомида ва ундан кейинги даромадларини ҳисоблаб чиқди ҳамда уларни инфляцияга мослаштирди.
Даромадлар иш ҳақи, бонуслар, пул мукофотлари, китоб нашр қилиш бўйича битимлар, чиқишлар ва гонорарларни ўз ичига олади. Шунингдек, ҳомийлик қилувчи компанияларда акциядорлик улушидан олинган маблағлар ҳам киритилган.
Топ-10 лик қуйидагича кўринишга эга:
- Майкл Жордан (баскетбол) – 3,3 млрд доллар;
- Тайгер Вудс (голф) – 2,5 млрд доллар;
- Арнолд Палмер (голф) – 1,7 млрд доллар;
- Жек Никлаус (голф) –1,63 млрд доллар;
- Криштиану Роналду (футбол) – 1,58 млрд доллар;
- Леброн Жеймс (баскетбол)– 1,53 млрд доллар;
- Лионель Месси (футбол) – 1,48 млрд доллар;
- Флойд Мейвезер (бокс) – 1,41 млрд доллар;
- Рожер Федерер (теннис) – 1,38 млрд доллар;
- Фил Микелсон (голф) – 1,36 млрд доллар.
Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.
Изоҳ (0)