• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Метро остида қолаётган 22 хонадон: аҳоли эски уйлари сотиб олинишидан умидвор бўлса, ҳокимлик бузилмаган уйлар учун пул тўланмайди, демоқда

    Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги “Қурувчилар” маҳалласи, Хонабод-1 тор кўчасида яшовчи 22 та хонадон эгалари ҳудудда ерусти метроси қурилаётгани боис эски уйлари давлат томонидан сотиб олинишидан, қурилишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишидан умидвор бўлмоқда. Бу ҳақда улар “Дарё”га қилган мурожаатида айтиб ўтган.

    “Шу маҳалладаги хонадонга келин бўлиб тушганимга 15 йил бўлди. Қайнонам келин бўлиб тушганига эса 50 йил бўлган. Ўшанда ҳам бу уйлар ‘снос’га тушиши, бузилиши айтилган экан. Шу сабаб ўтган йиллар давомида уйнинг бирор жойини ўзгартиролмай, таъмирлаёлмай яшадик. Ўзимиз учун нимадир қурамиз, шароит қиламиз десак, йўқ, қизил чизиққа тушган, бу уйлар бузилади, мумкин эмас дейишган”, — дейди бу ҳақда гапирган аҳоли вакилларидан бири Назокат Холжонова.

    Назокат Холжонова.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Суҳбатдош Мақсудбек Нурсултоновнинг айтишича, у бу кўчадаги хонадонини 2005 йилда сотиб олган.

    Мақсудбек Нурсултонов.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Биз бу маҳаллага 2005 йил кўчиб келган бўлсак, бу ердаги уйлар 2006—2007 йилларда ‘снос’га тушган. Биз бу пайтда уйни сотиб олиб, ҳужжатлаштириб бўлган эдик. Уйни бузиб қурай десак мумкинмас, сотай десак ҳам, мумкинмас дейишди. Энди эса бу ерлардан метро йўли ўтмоқда. Ҳовлимизга кириш йўлаклари бузиб ташланди. Орқа томондан йўл очайлик десак, ўз пулимизга қилишимизга тўғри келяпти. Уйларимиз ўзи жуда эски, таъмирталаб аҳволда. Масъулларга бу ердан метро ўца, қандай яшаймиз, хавфсизлик нима бўлади десак, бу метро уй ёнидан ўтиб кетса ҳам хавфсиз, ҳеч нарса қилмайди дейишади. Бу гапга ишониш учун ё ёш бола бўлиш керак ёки содда одам бўлиш керак-да”, — дейди Мақсудбек Нурсултонов.

    Назокат Холжонова у ва маҳалладошлари ҳудуддан янги метро йўлаги қурилишидан хурсанд эканини, бироқ бу аҳолининг яшаш тарзига, хавфсизлигига даҳл қилмаслиги кераклигини айтмоқда.

    “Маҳалламиз обод бўлса, янги қурилишлар бўлса, биз хурсандмиз. Аммо бу инсон ҳуқуқларини поймол қилмаслиги керак. Масъуллар фақат бизни ерларни ноқонуний ўзлаштириб олишда айблашмоқда. Ҳолбуки, биз қуриб олган уй-жойлар ўз вақтида ҳужжатлаштирилган. Аммо ҳеч ким биздан ҳужжат сўрамаяпти-да, ноқонуний ўзлаштиргансизлар дейишдан нарига ўтишмаяпти. Энг ёмони, бу ердаги қурилиш ишларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаяпти. Қурилишда шу ерда яшовчи аҳолининг хавфсизлик масаласига эътибор қаратилмаяпти. Ҳатто якшанба куни ҳам тақир-туқир қилиб, безовта қилишмоқда”, — дейди у.

    Яна бир суҳбатдош Саида Исоқова журналист билан суҳбатда уйи ёнидаги ер ковлаб ташланганини, ерларнинг ковланиши эски уй деворларига зарар етказиши, қулаб тушиши мумкинлигидан қўрқаётганини айтмоқда.

    “Уйимиз деворларининг ёнигача ковлаб келишди. Яна бир қадам ковлашса, уйимиз қулаб тушмайди, деб ким кафолат беради. Бу уйда болаларимиз, набираларимиз яшаяпти. Қолаверса, ҳар куни шовқин-сурон, ҳамма жойни ковлашмоқда. Бу бизга ноқулайлик туғдирмоқда”, — дейди Саида Исоқова.

    Саида Исоқова.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Шу маҳаллада яшовчи Жанибек Ертенов унинг ҳовлисига кириш-чиқиш жойлар ҳам ковлаб ташланганини, болаларининг хавфсизлиги уни ўйлантираётганини таъкидламоқда.

    “Бизга ҳеч қандай шароит яратиб берилмай, уйимизнинг олди ковлаб ташланди. Уйга кириб-чиқиш жудаям ноқулай бўлиб қолди. Эртага шу чуқурликка кимдир тушиб кетса, жавоб берадими? Буни назорат қилувчи ташкилот йўқми”, — дейди Жанибек Ертенов.

    Жанибек Ертенов.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Навбатдаги суҳбатдош Ҳилола Исоқова бу масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими билан ҳам суҳбатлашганини, ҳоким барча хавфсизлик масалалари назарда тутилганини айтганини, аҳоли вакилларининг бирортаси ҳаётига хавф туғдирмаслигини таъкидлаганини билдирмоқда.

    “Ўша куни Тошкент шаҳри ҳокими билан ҳам кўришдик. Ҳоким бизга қўшни маҳаллада яшовчиларнинг уйига пул тўлаб берилгани учун пулдан умидвор бўлиб келдиларингми, ҳеч қандай пул ҳам, уй ҳам йўқ деди. Ноқонуний жойда яшаяпсилар, деди. Мен ҳокимга қурилиш ишларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаётганини айтдим. Биз хавфсизликни таъминлаганмиз, бирор нарса бўлса компенсация тўлаб берамиз деди. Бошимизга бетон қулаб, ўлиб бўлганимиздан кейин компенсация тўланадими, дедим”, — дейди Ҳилола Исоқова.

    Ҳилола Исоқова.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров “Дарё” билан суҳбатида аҳолининг қурилишда хавфсизлик таъминланмаганидан норози бўлиб айтаётган гаплари ҳақли эканини тан олиб, бу масала назоратида эканини билдирди.

    “Аҳолининг қурилиш ишларида хавфсизлик масаласини сўраши юз фоиз қонуний талаб, буни инкор этмаймиз. Бугун (10 март куни назарда тутилмоқда. Таҳририят изоҳи) айнан шу жойдан ўтганимда ковланган жойларнинг баъзи жойлари тўсиқлар билан ўралганини, баъзи жойларда тўсиқ қўйилмаганини кўрдим. Аммо буни назоратга оламиз. Ва албатта, хавфсизлик масалаларини таъминлаймиз. Бу ҳолат бугун-эрта якунига етади. Аммо одамларнинг уйини сотиб олиб, уларнинг уйи учун компенсация тўлаб беролмаймиз. Бу қонунчиликка зид, жавобгарлиги бор”, — дейди Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров.

    Элбек Шукуров.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Шу маҳаллада яшовчи Гулнора Омонқулованинг айтишича, улар билан суҳбатлашган қурувчилардан бири қурилиш ишларида ўлим ҳолати кузатилганини билдирган.

    “Бу қурилишда одам ўлган бўлса-да, масъуллар йўқ биз хавфсизликни таъминлаймиз, дейишмоқда. Биз ҳам одаммиз, қўрқамиз. Хавфсизлик таъминланишини сўраяпмиз, холос. Қолаверса, масъуллардан кимдир келиб, ёзма кафолат беришсин. Одамлар хавфсизлигини кафолатлашсин”, — дейди Гулнора Омонқулова.

    Гулнора Омонқулова.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Шу маҳаллада яшовчи кекса онахон Сарсонгул Дониёрова қурилиш ишлари сабаб ҳудудда чанг-тўзон бўлаётганини, хавфсизлик таъминланмаётганини, шунингдек, одамлар яшовчи жойдан метро йўли ўтиши одамлар ҳаётига хавф солишини айтмоқда.

    Сарсонгул Дониёрова.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    “Аслида одамлар айтаётган муҳофаза зона бўлган. Ҳар бир лойиҳада муҳофаза зона белгиланади. Лекин бу муҳофаза зона одамлар томонидан эгаллаб олинган. Қайсидир йўллар билан қонунийлаштирилган. Демакки биз бунинг тагига етиб, қонунчиликни таъминлашимиз керак бўлади. Боиси, бу ҳақда аҳолига гапириб, масалани тушунтириб беролмаяпмиз”, — дейди туман ҳокими.

    Фуқаро Ғайрат Эримбетов метро йўли қурилаётгани сабаб бу маҳаллада яшай олмаслигини, буни хоҳламаслигини айтмоқда. Ҳилола Исоқова эса масъуллар уларда ҳужжат йўқлигини такрор-такрор айтаётганини, аммо қўлидаги ҳужжатлар билан танишмаётганини айтмоқда.

    “Адашмасам, 2018—2019 йилларда президент топшириғи билан ноқонуний қурилган уй-жойларни қонунийлаштириш бўйича акция эълон қилинди. Биз ўша пайтда уйларимизни қонунийлаштирганмиз. Буни айнан давлат одамлари қилиб берган-ку, қандай ноқонуний бўлиши мумкин? Буни ўша пайтда ҳокимлик ҳам кўрган-ку, нега рухсат берган унда”, — дейди Мақсудбек Нурсултонов.

    Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров аҳолининг бу эътирозига жавобан метро қурилишидан аввал унинг наздида аҳоли ноқонуний ўзлаштириб олган жойлар бўйича ҳужжатларни кўтариб, уларни бекор қилмаганини, агар шундай қилинганида ҳам аҳолига зарар бўлган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

    “Ҳеч замонда симёғоч ҳовли ичидан ўтганини кўрганмисиз? Айнан бу маҳаллада шунақа. Нега? Аслида эски даврда ҳам бу ҳолат инобатга олинган, ҳеч қачон аҳоли ҳовлисида симёғочлар қолдирилмаган. Столбалар кўча томонда ўрнатилган. Бу ерда яшовчи аҳоли эса йиллар давомида ерларни ўзлаштириб, ҳатто симёғочларни ҳам ҳовли ичига киритиб олган. Аслида биз ҳам бу ишларни бошлашдан аввал барча ҳужжатларни кўтартириб, аҳоли қонуний ҳужжат деётган қоғозлар ҳақиқатн ҳам қонунийлигини текширтириб кўришимиз керак экан. Ана шунда бу каби муаммолар бўлмасмиди”, — дейди ҳоким.

    Хонадонида симёғоч бўлган Мустафа Утепов журналист билан суҳбатида ҳокимнинг бу гапига жавобан ҳақиқатан ҳам симёғоч дастлаб ҳовли ташқарисидаги кўчада бўлганини, аммо кейинчалик сув труба ўтказилгани сабабли ичкарига олиниб, ҳовли ичида қолиб кетганини айтмоқда.

    “Бу столба мен мактабда ўқиб юрган пайтимда нариги бетга қурилганди. Ҳақиқатан ҳам кўчада эди. Кейинчалик мингталик труба қўйишган пайтда бу столба бизнинг ҳовлига кириб қолган. Биз ерларни ўзлаштириб олмаганмиз”, — дейди Мустафа Утепов.

    Мустафа Утепов.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров метро йўлаги қурилишида аҳолига ноқулайлик туғилаётганини, аммо бу ишлар вақтинчалик эканини, ерусти метросининг қурилиши нафақат Сергели туманида яшовчилар, тошкентликлар учун ҳам нақадар аҳамиятли эканини айтмоқда.

    “Тан олиш керак, қурилиш бўлаётган жойда чанг-тўзон, ноқулайлик бўлади. Бу қурилиш фақат бу маҳаллада эмас, шу йўналишдаги барча одамлар учун ноқулайлик туғдирмоқда. Буни биламиз. Лекин бу қурилиш давлат аҳамиятига эга, тарихий қурилиш бўлмоқда. Бу битгач, миллионлаб аҳоли бундан фойдаланади. Яна бир нарсани тўғри тушуниш керакки, давлатнинг пули бу шу халқнинг пули. Мен ҳоким сифатида ишониб топширилган пулни тийин-тийинигача тўғри ишлатишга масъулман. Шу сабаб бузилмаган уйлар учун компенсация тўлаб беролмайман. Бу ноқонуний ва бунинг жавобгарлиги бор”, — дейди Элбек Шукуров.

    Ҳокимнинг қўшимча қилишича, ҳудудда ерусти метро қурилиши боис 200 га яқин хонадон ва тадбиркорлик субъектлари бузилган ва булар учун компенсация тўловлари тўлиқ тўлаб берилган.

    Шу маҳаллада яшовчи Сайёра Еримбетованинг айтишича, у аҳоли сифатида ҳуқуқини талаб қилиб, бўлаётган воқеаларни тасвирга олгани учун ИИБ ходимларининг қаршилигига, куч ишлатишига дуч келганини айтмоқда.

    “Метро ёнида яшаш аҳоли учун хавфли эканини айтдим. Масъуллар эса метро тепадан ўца, тагида яшашимизни, пастдан ўца тепада яшашимиз кераклигини айтишди. Уйимиз тагини ковлаб ташлашди. Бу ҳолатни видеога олиб, ҳокимга кўрсатмоқчи эдим. Беш-олти нафар ички ишлар ходимлари қўлимни қайириб, мени олиб кетмоқчилигини, сёмка қилганим учун қамашмоқчилигини айтди”, — дейди у.

    Сайёра Еримбетова.
    Фото: “Дарё” / Акмал Қудратов

    Сергели тумани ҳокимининг айтишича, қурилиш ишлари одамларга зарар етказмаслиги, метро йўлаклари қуриб бўлингач, одамларнинг уйига кириб-чиқиши учун йўлаклар қилиниши, автомобиль йўллари қурилиши аҳолига бот-бот тушунтирилган. Аммо шу 22 та хонадонда яшовчи аҳоли вакиллари буни тўғри тушунишни истамаяпти.

    “Ўзим ҳам, темирйўл корхонаси ҳам қурилиш пайтида аҳоли хонадонларига зарар етмаслигини кафолатлаб, бу ҳақда ёзиб беришга тайёрлигимизни ҳам айтдик. Қолаверса, метро йўлаги мутахассислар томонидан пухта ўйлаб қилинган иш. Унинг хавфсизлиги, аҳолининг уйига яқин бўлса-да, ҳеч қандай зарари тегмаслиги кафолатланган”, — дейди туман ҳокими.

    11.03.2023, 22:08   Изоҳ (0)   14358
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 11-синф ўқувчиси келишмовчилик сабаб синфдошини пичоқлади

    11.03.2023, 21:19

    Ўзбекистонда 2022 йилда 10 млрд доллардан ортиқ қурилиш ишлари бажарилди

    11.03.2023, 20:10

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

    11.03.2023, 19:37

    Бухорода маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчи ЙПХ инспекторига 100 доллар пора беришга уринди

    11.03.2023, 19:10

    Ўзбекистон ва Қозоғистон олий таълим ва ундан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик қилади

    11.03.2023, 18:05

    Тошкентда юк поездининг вагонлари релсдан чиқиб кетди (видео)

    11.03.2023, 16:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади



    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40

    Путиннинг Курск вилоятига ташрифида дронлар ҳужум қилган — ОАВ 

    Дунё | 25 май, 17:11

    Хави Осиё қитъасига қайтиши мумкин

    Спорт | 25 май, 16:40

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50

    Расман. Хаби Алонсо — “Реал Мадрид” бош мураббийи

    Спорт | 25 май, 15:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.