Тошкент шаҳрида 11 март куни юк поезди вагонлари издан чиқди. “Ўзбекистон темир йўллари” ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
![](/static/2023-03-11 16.19.19.jpg)
Маълум бўлишича, соат 11:53 да Ҳамза станциянинг биринчи йўлида 2101-сонли юк поезди жўнатилаётган пайтида 3 та бўш вагон издан чиққан.
“Тегишли таркибий болинмалар томонидан зудлик билан ҳолат юзасидан керакли чора-тадбирлар кўрилиб, воқеа сабаблари ўрганилмоқда”, — дейилади “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти хабарида.
Изоҳ (0)