Тошкент шаҳри Миробод туманида 11 март куни 11-синф ўқувчиси келишмовчилик сабаб синфдошини пичоқлади.
Пойтахт ИИББ ахборот хизматига кўра, 11-синф ўқувчилари 2006 йилда туғилган Т.А. ва 2005 йилда туғилган О.Ж. спорт майдончасида баскетбол ўйнаётган вақтида ўзаро оғзаки гап талашиб қолган.
Шундан сўнг, 2006 йилда туғилган Т.А. ушбу келишмовчиликни тинч йўл билан ҳал қилиш ўрнига, ўзи билан олиб келган пичоқни 2005 йилда туғилган О.Ж.нинг бел соҳасига бир маротаба урган.
Оқибатда О.Ж. тиббий ёрдам кўрсатилиши учун шифохонага олиб борилган. Ҳозирда унинг ҳолати қониқарли. Мазкур ҳолат юзасидан тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)