• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хизматкордек кўрилган рафиқа, ажрашиш эвазига Нобел мукофоти ва телба ўғил. Эйнштейннинг биринчи бахтсиз турмуши

    “Ҳар қандай буюк эркак ортида буюк аёл туради” деган машҳур гап бор. Баъзида эркаклар қалбининг эгаси четда қолиб кетгандек кўринса ҳам, аммо кўплаб муваффақиятларга алоқадордир. 1921 йилда Алберт Эйнштейн физика бўйича Нобел мукофотини қўлга киритган бўлса-да, ўнлаб йиллар ўтгач, 1990 йилларда у ўзининг нисбийлик назариясини “биринчи рафиқаси бўлмаганида кашф қилмаган бўларди”, деган фикрлар янграй бошлаганди. Дарё “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида Алберт Эйнштейн ҳақида ҳикоя қилади.

    Бир-биридан тубдан фарқ қилган жуфтлик

    Сербиялик Милева Марич жуда ақлли ва яхши қиз эди. У гимназияда ўқиган биринчи Австрия-Венгрия фуқароси ҳисобланади. Марич ҳар доим яхши ўқиган, айниқса, физика ва математикани аълога ўзлаштирган бўлса-да, доимо хато қилиб қўймасликка, бирор кимнинг кўнглига озод берадиган ҳаракатларни қилмасликка уринган.

    Алберт Эйнштейн ва Милева Марич
    Фото: Wikimedia Commons

    Милева Цюрих политехника институтининг Физика-математика факультетида таълим олаётган ягона қиз эди. Курсдошлари уни ёқимтой, оқкўнгил, бироз уятчан, аммо “ақли ва қалби” бор инсон сифатида эслайди. Қиз қўли гул чевар бўлиб, ўзига ўзи кийимлар тиккан ва пазанда бўлган.

    Шу билан бирга, ушбу даврда Эйнштейнга катта умид бағишлайдиган инсон сифатида қарашган. Унда камтарлик ёки уялиш деган ҳиссиётлар умуман йўқ эди. Шу сабабли уларнинг жуфтлиги жуда ноодатий кўринган. Милева илм-фан билан шуғулланиб, жиддий муваффақиятларга эришаётган вақтда Эйнштейндан ҳомиладор бўлиб қолади.

    Қиз жуда қаттиқ асабийлашган, Эйнштейн уни ва боласини ташлаб кетишидан, ўқишни тугата олмаслигидан қўрққан. Шу каби ўй азобларида у ҳомиланинг учинчи ойлигида битирув имтиҳонидан йиқилади. Барчаси ёмон тарафга кетаётган эди.

    Милева диплом ишини йиғиштириб қўяди. Эйнштейн аёлдан болани бирор фарзандсиз инсонга бериб юборишни талаб қилган. У бўлса бу вақтда эркакнинг буйруқларига қарши чиқа олмасди. Шу сабабли Милева Сербияга кетиб қолиб, у ерда қизи Лизерлни дунёга келтирган (қизнинг кейинги тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас).

    Узоқ кутилган никоҳ ва ўзини оқламаган умидлар

    Эйнштейн Милевадан тезда совиб қолган, бироқ у қизни ишончли одам ва яхши ёрдамчи деб ҳисоблаган. У эркакнинг ўрнига зарур ҳисоб-китобларни амалга оширар, олимнинг қўли тегмайдиган қатор илмий ишларни бажарарди. Умуман олганда, ундан фойда кўп эди. Буюк олим Милевага уйланиш зарар қилмайди деб ҳисоблаган. “У барча ишни қила олади, мазали овқат пиширади ва доим яхши кайфиятда юради”, — деб ёзганди олим яқин дўстига.

    Албатта, Милева фаришта бўлмаган, аммо биографларнинг ёзишича, у Эйнштейн узоқ йиллар давомида ўз изланишларини олиб бориши учун керакли шароитни яратиб берган. Аёл унга икки ўғилни дунёга келтирган. Милеванинг ўзи бахтли эдими? Албатта, йўқ. Эйнштейннинг Милевага йўллаган мактуби сақланиб қолган, унда буюк олим оилавий ҳаёти жадвалини тузишга урингани қайд этилган:

    “(А)Сиз қуйидагиларни назорат қилиб боришингиз керак: 1) Кийим ва тўшакларим тартибли бўлишини; 2) Хонамга кунда уч маротаба овқат олиб келишларини. (Б) Сиз ижтимоий кўришиш зарурати бўлмаган тақдирда мен билан ҳар қандай шахсий муносабатларингиздан воз кечишингиз лозим. Сиз мендан ҳеч қандай меҳр кутмайсиз ва менинг биринчи илтимосим бўйича ва эътирозсиз дарҳол офисимни ёки ётоқхонамни тарк этишингиз керак”.

    Биринчи жаҳон уруши бошланишидан олдин Эйнштейн амакиваччаси Элза Левентал билан ишқий муносабатларга киришган. Олим Берлинда яшар, Милева эса Цюрихда қолганди. У оиласига пул юбориб турган, аммо ҳар доим жуда кам жўнатган, Милева математика ҳамда фортепианодан дарс бериш орқали қўшимча маблағ ишлаб топган.

    “Мен сенга жон деб кўпроқ пул жўнатган бўлар эдим, аммо ўзимда ҳам кам қолди. Худди қашшоқлардек ҳаёт кечиряпман. Фақатгина шу орқали ўғилларимиз учун нимадир тўплашимиз мумкин”, деб ёзганди у.

    Вақт ўтиши билан Эйнштейннинг Элза Левентал билан муносабатлари жиддийлашган ва 1916 йилда у Милевадан ажрашишни сўраган. Даҳшат ичида қолган аёл рад жавобини берган. Буларнинг барчаси унга оғир зарба эди: юраги тез-тез оғрийдиган бўлиб қолган, кунларини касалхоналарда ўтказишга мажбур бўларди.

    Элза Левентал ва Алберт Эйнштейн
    Фото: Wikimedia Commons

    Маълумотларга кўра, Эйнштейн дўстларидан бирига рафиқаси ўлиб қолса, хафа ҳам бўлмаслигини айтган.

    Бир сафар жаҳл отига минган физик рафиқасига пул таклиф қилади: у ўзининг Нобел мукофотига лойиқ кўрилишини билган ва ажрашишга розилик эвазига у мукофотни Милевага беришга тайёрлигини айтган. Шунда аёл фарзандларини ўйлаб, ҳали қўлга киритилмаган мукофот учун бунга рози бўлади. Милева бундай қарор ҳатто адолатли бўлади дея ҳисоблаган: чунки у ҳам нисбийлик назарияси устида анча меҳнат қилганди.

    Айтиш керакки, Эйнштейн ўзи барпо этган нисбийлик назарияси учун 1910 йилдан бошлаб 1922 йилгача ўн марта Нобел мукофотига тавсия қилинган (1911 ва 1915 йиллардан ташқари). Бироқ ҳар сафар унинг номзоди рад этилган. Ниҳоят унга 1922 йилги физика бўйича Нобел берилди. Бироқ бу Нобел олимга нисбийлик назарияси учун эмас, фотоэффектр ҳодисасини кашф қилгани учун берилган.

    Ажрашиш эвазига Нобел мукофоти

    Ва бу аёлнинг ҳаётидаги энг тўғри қарор бўлиб чиққан. Ажрашганидан тўрт йил ўтиб, Эйнштейн Нобел мукофотини қўлга киритган. Машҳурлик эркакка насиб этган бўлса, пуллар Милева ва унинг фарзандларига кетган. Бироқ бу ғамгин ҳикоянинг бахтли якуни эмас эди.

    1930 йиллар охирида Эйнштейн ва Милеванинг кенжа ўғли Эдуардда кучли асаб тутқаноғи бошланган. У ўзи касалманд бўлиб улғайган, отасининг бутун дунёга машҳурлигидан қўрқиб яшаган: машҳур инсонга муносиб давомчи бўлишнинг масъулияти катта эди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Ҳеч нарсага қарамай, Эдуард ёшлигиданоқ адабиёт ва мусиқага қизиқиш кўрсатиб, академик жиҳатдан юқори даражага кўтарила бошлаган. У психологияда Фрейдни жуда яхши кўрар, ота-онасининг таъсири туфайли Цюрих институтига тиббиёт соҳасида ўқишга ҳам кирганди. Бироқ отаси билан бир жойда бўлиш унга қийинчилик туғдирган. Ёш Эйнштейн отаси билан доимий таққосланиши туфайли ўзини паст баҳолаб келган.

    Шизофрениянинг оғир шаклига чалинган Эдуардни даволашга оиланинг барча пуллари сарфланган. Цюрих руҳий касалхонасида умрининг охирига қадар яшаши керак бўлган йигит ўз жонига қасд қилади. Шунда ҳам Эйнштейн такаббурлигидан воз кечмаган, барчага ўғлининг касали хотини аждодларидан ўтганини айтиб келган.

    Эдуард ва Алберт Эйнштейнлар
    Фото: Wikimedia Commons

    Милева Албертдан ёрдам сўрашга мажбур бўлади. У аёлнинг квартирасини Милева ва Эдуардга яшаш ҳуқуқини берган ҳолда ўз номига ўтказган ҳамда эвазига пул берган. 1947 йилда Эйнштейн ўлими яқинлашаётганини сезиб, уйни 85 минг Швейцария франкига сотиб юборади. Милева бу борада ўзининг фикри инобатга олинмаганидан шу қадар дарғазаб бўладики, қасос олиш мақсадида уй учун пулларни олмаганини даъво қилади.

    Натижада юридик камчиликлар сабаб уй учун берилган пулларни олим эмас, Милева қўлга киритади. Алберт собиқ рафиқасига таҳдид қилиб, ўғирланган пулларини қайтаришни талаб қилади. Аммо Милеванинг қўлида Швейцария ҳудудида қолиш имконини берувчи ишончнома бор эди. Хатолик сабаб қўлдан чиққан пулларни фақат аёл розилиги билан қайтариш мумкин бўлган. Милева эса бунга розилик беришни истамаган, чунки бемор ўғлини ўйлаши керак эди. 

    Фото: Wikimedia Commons

    Фарзандининг ўлимидан кейин Милеванинг аҳволи ёмонлашган, миясида қон айланиши бузилган. Совуқ кунларнинг бирида Эдуардни кўриш учун музлаган кўча бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида оёғини синдириб олган. Атрофдагилар аёлга ёрдам кўрсатиб, уни ҳушсиз ҳолатда шифохонага етказган.

    Аммо шундан кейин Милева умрининг охирига қадар ўзини ўнглай олмаган. Ўлимидан олдин эса бутунлай эс-ҳушини йўқотган. У тинмасдан қўнғироқларни чалар, одамларни ёрдамга чақирар, тинмасдан “йўқ” дея бақирарди. Милева 1948 йил 4 август куни оламдан ўтган. Аёлнинг жони узилган матрас остидан касал ўғлининг даволаниши учун сақлаб келган 85 минг франк топилган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Оиланинг тўнғичи — Ганс-Алберт 1938 йилда АҚШга кўчиб ўтишга муваффақ бўлади. У вақт ўтиб Берклидаги Калифорния университетининг машҳур муҳандис-профессорига айланган. 1988 йилда АҚШ Фуқаролик муҳандислари ҳамжамиятида ҳатто кичик Эйнштейн номига мукофот таъсис этган.

    Ганс Эйнштейн ота-онаси билан
    Фото: Wikimedia Commons

    Унинг ўғли (Эйнштейннинг набираси) — Бернард Сезар Эйнштейн бўлса тунги кўриш мосламаларини яратиш билан шуғулланган, ёруғлик сигналларини кучайтириш бўйича кўплаб патентлар олган ва электроника соҳасидаги қатор етакчи компанияларда ишлаган. Буюк физикнинг эвараси Томас Мартин Эйнштейн Америкада машҳур анестезиолог.

    05.03.2023, 08:45   Изоҳ (0)   14244
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ичкиликка муккасидан кетган, қизларни хушламаган стратегия даҳоси — Александр Македонский. Унинг ҳаёт тарзи ва сирли ўлими

    01.03.2023, 18:10

    Туркманистондан нигоҳ: Ўзбекистон сўнгги 7 йил ичида қандай қилиб стратегик яқин ҳамкорга айланди?

    04.03.2023, 21:46

    Япония ўз оролларини қайта санаганда, улар аввалги ҳисобдан 7 мингтага кўп бўлиб чиқди

    04.03.2023, 18:28

    Қозоғистон ва Туркманистон аёллар учун Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлатлар деб топилди

    04.03.2023, 16:10

    Трамп АҚШда учар машиналардан иборат 10 та “озодлик шаҳри” қуришни таклиф қилди

    04.03.2023, 15:50

    АҚШ армиясининг собиқ аскари неонацистларга ёрдам бергани учун 45 йилга қамалди

    04.03.2023, 14:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.