• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    EuroNews: Ўзбекистон сайёҳлар учун тобора очилмоқда

    “Euronews.travel” нашри Ўзбекистоннинг халқаро сайёҳлар учун тобора очилиб бораётгани тўғрисида мақола эълон қилди. “Дарё” мақоланинг таржимасини тақдим этади.

    Фото: Canva

    Бир пайтлар сайёҳлар учун ёпиқ бўлган Ўзбекистон ҳозирда халқаро саёҳатчиларни фаол қабул қилмоқда. Хитой, Яқин Шарқ ва Европа ўртасидаги қадимий савдо йўли бўлган Ипак йўлининг марказида жойлашган, денгизга чиқа олмаган мамлакат сайёҳларга қадимий ва замонавий даврларнинг ўзига хос уйғунлигини, шунингдек, кўплаб эко ва агротуризм имкониятларини таклиф этади.

    “Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналиши сифатида юксалиши раҳбарият алмашганидан бошланди. Бизнинг янги президентимиз мамлакатни либераллаштирди, бу виза режими либераллаштирилганда, айниқса, туризм соҳасида яққол намоён бўлди”, — дейди маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов.

    Ўзбекистонга бориш учун виза керакми?

    Фото: Canva

    Эндиликда 93 давлат, жумладан, Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар ва Буюк Британия фуқаролари Ўзбекистонга визасиз, 50 дан ортиқ давлат эса электрон визалар билан ташриф буюриши мумкин. Саёҳат қоидаларининг бундай енгиллашуви сўнгги йилларда туризмнинг ўсишини кўрсатди, 2019 йилда ташриф буюрувчилар сони 6,7 миллионга етди. Пандемия жаҳон миқёсида туризмни орқага қайтарди, аммо бу йил Ўзбекистон пандемиядан олдинги рақамлардан ошиб кетишига умид қилмоқда, бу билан тахминан 7 миллион халқаро сайёҳ кутилмоқда.

    Хоҳ замонавий пойтахт Тошкентнинг театр ва музейларига , хоҳ исломий Бухоро шаҳрининг қадимий масжид ва минораларига ташриф буюришни хоҳлайсизми — мамлакат ўзига хос тарихга эга бўлиб, яқин вақтгача кўплаб сайёҳлар учун бунинг имкони йўқ эди.

    “Бизда ҳамиша шундай салоҳият бор эди. UNESCO бутунжаҳон мероси объектлари: Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз шаҳарлари мавжуд, аммо шу пайтгача ўз имкониятларимизни ишга солмадик, энди бундан фойдаланяпмиз”, – дейди Улуғбек Аъзамов.

    Самарқанд ҳақида нималарни билиш керак?

    Фото: Canva

    Яқин Шарқ ва Шарқий Осиё ўртасида жойлашгани сабабли “Маданиятлар чорраҳаси” сифатида танилган Самарқанд шаҳри ўзбек саргузаштларини бошлаш учун энг зўр манзил. Бу Марказий Осиёдаги энг қадимий доимий аҳоли яшайдиган шаҳарлардан бири бўлиб, унинг илдизлари милоддан аввалги 6-асрга бориб тақалади. Ислом дунёсидаги энг эътироф этилган мажмуалардан бири ҳисобланган Registon ансамбли жойлашган шаҳар Ўзбекистонга кириш эшиги ҳисобланади.

    Ўзбекистоннинг қоғоз ишлаб чиқариш анъаналари

    Ўзбекистон Хитой аскарлари босқинидан қоғоз ясаш сирларини ўргангач, 8-асрдан бери ўз қоғозчилик соҳасини ривожлантириб келмоқда.

    Ҳикоя Самарқанд ҳукмдори босқинчи Хитой қўшинларини мағлубиятга учратганидан бошланади. Бу пайтда кўплаб хитойлик аскарлар асирга олингани айтилади. Асирлар ўзини қутқариш учун қоғоз ишлаб чиқариш сирларини ўргатган ва шундан сўнг Самарқанд бу қадимий ҳунармандчилик марказига айланган.

    Самарқандда қоғоз ишлаб чиқариш анъанаси кўп асрлар давомида йўқотилди, фақатгина 20-асрга келиб бу қайта тикланди ва энди сиз шаҳардаги Мерос қоғоз фабрикасига ташриф буюришингиз мумкин.

    Бухоро: Ислом дунёсининг қадимий шаҳрига саёҳат қилинг

    Фото: Canva

    Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Бухоро 2500 йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, мамлакатдаги ислом маданиятининг маркази ҳисобланади. Масжидлар, мадрасалар ва Минораи Калон минг йилдан ортиқ тарихга эга.

    Маҳаллий диққатга сазовор жойлар орасида дунёдаги энг қадимий ҳаммомлардан бири бўлган Ҳаммам Бозори Корд узоқ кунлик сайрдан кейин дам олиш учун ажойиб жой ҳисобланади.

    Угом-Чотқол миллий боғи: табиат қўйнида қор қоплонлари ва қизил тулкиларни томоша қилинг

    Фото: Canva

    Ўзбекистонда сайёҳлик ва рейслар сони ортиб бораётган бир пайтда, мамлакат ўзининг экотуризм салоҳиятини ҳам ривожлантирмоқчи. Мамлакатнинг узоқ шимоли-шарқида жойлашган Угом-Чотқол миллий боғи сайёҳлар ташриф буюриши шарт бўлган манзил ҳисобланади, у ерда ноёб флора ва фауна ҳамда сутемизувчилар, жумладан, қор қоплонлари ва қизил тулкилар яшайди.

    Чотқол тоғи атрофидаги ҳудуд UNESCO биосфера резервати ҳисобланади ва бу ерда милоддан аввалги 1000—2000 йилларга оид қадимий чизмаларни ҳам топишингиз мумкин.

    Гастротуризм: Ўзбекистон миллий ошхонаси кўплаб мазали таомларга эга

    Фото: Canva

    Ҳудуд маданиятини билмоқчи бўлсангиз, албатта, таомларини татиб кўринг. Ўзбекистонда бу кўмирда пиширилган гўшт, тандир кабоб, палов ва қуритилган мевалар, ёнғоқларнинг кенг танловини англатади.

    Анъанавий ўзбек патирларини ҳам татиб кўринг, масалан, лойдан ясалган тандирда пиширилган юмалоқ ноннинг таъми сизда ўзгача таассурот қолдиради.

    Минтақада вино ишлаб чиқариш узоқ йиллардан бери мавжуд бўлиб, Самарқанд ва Тошкент атрофида сайёҳлар ташриф буюриши мумкин бўлган бир қатор вино заводлари мавжуд.

    11.03.2023, 23:56   Изоҳ (0)   5464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    11.03.2023, 23:50

    Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида биринчи ўринни қўлга киритди

    11.03.2023, 23:27

    Тошкент вилоятида тиббий хизмат машинасида арча ташилганига изоҳ берилди

    11.03.2023, 22:56

    Ўзбекистонда ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади

    11.03.2023, 22:25

    Метро остида қолаётган 22 хонадон: аҳоли эски уйлари сотиб олинишидан умидвор бўлса, ҳокимлик бузилмаган уйлар учун пул тўланмайди, демоқда

    11.03.2023, 22:08

    Тошкентда 11-синф ўқувчиси келишмовчилик сабаб синфдошини пичоқлади

    11.03.2023, 21:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек муҳожирлари Болтиқбўйи давлатларидан пул юборишни кескин коъпайтирди

    Ўзбекистон | 25 август, 20:20

    Сурия президенти аш-Шараъа БМТда нутқ сўзлайди

    Дунё | 25 август, 20:05

    Трамп АBC ва NBC телеканалларининг эфир лицензияларини бекор қилишни қўллаб-қувватлашини билдирди

    Дунё | 25 август, 19:50

    Сурия ва Исроил ўртасидаги хавфсизлик тўғрисидаги келишувнинг янги тафсилотлари ошкор қилинди

    Дунё | 25 август, 19:37

    Украина ва АҚШ вакиллари Россия томони билан бўлажак тинчлик музокараларидан олдин учрашмоқчи 

    Дунё | 25 август, 19:25

    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

    Реклама | 25 август, 18:00

    Ўзбекистонда “Миллий футбол электрон платформаси” яратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 19:05

    Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқандга келди. Шавкат Мирзиёев меҳмонни кутиб олди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:56

    Ангела Меркель Германиянинг мигрантларни интеграция қилишда муваффақиятига ишонади

    Дунё | 25 август, 18:55

    “Толибон” эркакни отиб ўлдириб, гавжум жойда осиб қўйди

    Афгонистон | 25 август, 18:40

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    Марказий Осиё | 25 август, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.