Бекзод Шукуров Ўзбекистон бош вазирининг матбуот котиби этиб тайинланди, деб хабар беради ЎзА.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шўбаси мудири вазифасида ишлаган.
Бекзод Шукуров Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. 2002—2014 йилларда “Ўзбекистон овози” газетасида мухбир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган. 2014—2018 йилларда “Жамият” газетасининг бош муҳаррири бўлган.
Бекзод Шукуров 2011 йилда “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиби бўлган. 2017 йилда “Эътироф” миллий танловида йилнинг энг яхши публицисти деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Бахтиёр Хасанов пенсияга чиқиши муносабати билан бош вазирнинг матбуот котиби лавозимидан озод қилинганди.
Изоҳ (0)