“Ўзгидромет” Ўзбекистоннинг 5 вилояти ҳамда тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.
Хабарга кўра, 11—15 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
- Наманган вилояти: Pop туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
10 мартда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. 10—12 мартда кутилаётган ёмғирлар ҳисобига тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Изоҳ (1)
O'qituvchi to'g'ri qilgan. Bu yerda o'qituvchining aybi yõq! Agar maktablarda õquvchilar shu holatda ketaversa, õqituvchilarning qadri qolmaydi va õquvchilar buni kõrib, tarbiyasi bundan ham battar buzilaveradi