• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бекoр бўлаётган “комиссия” тўлови, Uzcard ва Humo интерграцияси, супермаркетдан нақд пул ечиб олиш имкони – Марказий банк вакили билан суҳбат

    Ўзбекистонда аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга доир президент қарори қабул қилинди. Марказий банк бошқарма бошлиғи Хушвақт Азизов “Дарё” нашрига берган интервьюсида қарорда белгиланган масалаларни таҳлил қилди.

    Айрим “комиссия” тўловлари бекор бўлади

    Жорий йилнинг 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади. Бунда воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлади.

    Айтайлик, мажбурий ижро, бюджет, жарима, давлат хизматлари учун ёки бошқа турдаги тўловларни амалга оширишда аҳолига қулайлик яратилади.

    Энди жисмоний шахс 100 сўм тўласа, пули тўлов қабул қилувнинг ҳисобига “комиссия” ушланмаган ҳолда тушади. Яъни воситачилик ҳақи тўловларни қабул қилувчи ҳисобидан қопланади.

    Хушвақт Азизов
    Фото: “Дарё”

    Супермаркет кассасидан нақд пул ечиб олиш мумкин бўлади

    Биринчи майча Тошкент шаҳрида виртуал касса билан таъминланган кунлик хизмат кўрсатувчи шохобчаларда аҳолини банк карталари орқали нақд пул бериш тизими жорий қилинади. Бу ўз навбатида Марказий банк томонидан чекланадиган сумма миқдорида ёки тадбиркорлик субъектининг кунлик савдо тушуми миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, сиз супермаркетдан товар харид қиласиз. Ўша товар суммасини чегирганда, сизда кассадан нақд пул олиш имкони пайдо бўлади. Албатта, унга лимит белгиланади. Ҳозирда бу бўйича техник йўриқнома ишлаб чиқиляпти.

    Бу қарор билан тадбиркорларга кўпроқ қулайлик яратилади. Масалан, савдо нуқтасисиз тадбиркорлар нақд пул тушумидан инкассация харажати тўлайди. Янги тизим орқали ўша харажатдан иқтисод қилиб, ўзининг фойдасини ошириш мумкин.

    Uzcard ва Humo интеграцияси

    Қарорга мувофиқ, чекка қишлоқларга ҳам банкоматлар тармоғи етиб бориши ва жойларда аҳолига янада қулайлик яратиш кўзда тутилмоқда.

    Жорий йилнинг охиригача терминаллар ҳамда Uzcard ва Humo тўлов тизимларининг инфратузилмаси интеграция қилинади.

    Ҳозирда республикадаги банкоматлар сони 12 минг 400 тадан ортиқ. Аҳоли гавжум жойларда 2 тизимли банкоматлар, яъни бир жойда 4 та банкомат туради. Булардан иккитаси Uzcard, иккитаси Humo тўлов тизимига тегишли бўлади. Уларни интеграциялаштириш натижасида жойларга тўртта банкомат эмас, иккита жойлаштирилади. Қолган иккитасини олис ҳудудларга етказиш ва бу орқали аҳолини банкоматдан тўлақонли фойдаланишига имконият яратилади.

    “Энди бюджет ходимлари банк ишламаси ҳам ойлик ололади”

    Шу пайтгача Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг ғазна ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас эди. Бу қарор билан Марказий банкнинг тезкор тўлов тизимига интеграциялаштириш натижасида тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш мумкин. Яъни дам олиш ва байрам кунларида ҳам исталган тўловларни ғазна ҳисоб рақамидан амалга ошириш мумкин бўлади. Бу банк иш кунига тааллуқли бўлмайди. Яъни маблағлар онлайн режимда, тезкорлик билан тўланади.

    Масалан, бюджет ташкилот ходимларининг ойлик иш ҳақи байрам кунларига тўғри келадиган бўлса, Молия вазирлигида молиялаштириш имконияти бўлмайди. Чунки байрам ёки дам олиш кунлари банк ишламайди. Шунинг учун тўлов қилиб бўлмайди.

    Қарорда кўрсатилганки, 24/7 режимда тезкор тўлов тизимига уланганидан кейин дам олиш кунларими, бошқа кунларими, ойлик иш ҳаққини ўтказиб бериш имконияти яратилади. Айнан “ойнинг охири ёки шанба кунига тўғри келди, байрам кунларига тўғри келди. Банк эртаси куни ишламас экан”, деган муаммолар бўлмайди. Тезкор тўлов тизимига улансангиз, шу куннинг ўзида тўловни амалга ошираверасиз.

    10.03.2023, 21:00   Изоҳ (0)   9142
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зироат Мирзиёева экофаоллар билан бирга дарахт экди (фото) 

    10.03.2023, 20:07

    Сув таъминоти унитар корхонаси ўтказган 85 та тендерни Қурилиш вазирлиги корхоналари “ютиб кетди”

    10.03.2023, 19:42

    Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади

    10.03.2023, 19:21

    ССВга тегишли клиника ўтказган 55 миллион сўмлик тендерни бошқа бир ССВ муассасаси ютиб олди

    10.03.2023, 18:56

    Фарғонада фуқаро машина ойнасига қушни ёпиштириб, қийноққа солди (видео) 

    10.03.2023, 18:11

    Каттақўрғон ҳокимлиги томонидан ўтказилган 200 млн сўмлик тендер бекор қилинди

    10.03.2023, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.