Хитойнинг Кing Long компанияси Ўзбекистонга етказиб бериладиган, табиий газда ишлайдиган 18 метрли автобусларнинг дастлабки партиясини ишлаб чиқарди.
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати ушбу автобусларнинг дастлабки намуналари акс этган видеони эълон қилди. Вазирлик ахборотига кўра, мазкур автобуслар март—апрель ойлари давомида Ўзбекистонга етказиб берилиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 дона 18 метрли ва 500 дона 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 дона 12 метрли электробуслар харид қилиш белгиланган.
Хитойнинг Хиамен Кing Long United Automotive Industry Cо., Ltd компанияси ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ўртасида тузилган шартномага асосан 200 дона Кing Long русумли ўта катта сиғимли автобусларни ишлаб чиқариш жадал давом этмоқда.
Изоҳ (0)