Конституциявий қонун лойиҳаси турли экспертизалардан, жумладан лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупцияга қарши, жамоатчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги бўйича экспертизалардан ўтказилди.
Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамаси бошланди. Муҳокамаларда олимлар, ёшлар, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институти вакиллари, хориждаги ватандошлар иштирок этиб, ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Таҳлилларга кўра, таклифларда фуқаролар инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, таълим ва илм-фан соҳаларини тараққий эттириш, хусусий мулк дахлсизлигини янада мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатларини аниқлаштириш билан боғлиқ масалаларга аҳамият қаратган. Қолаверса, хорижий мамлакатлардаги ватандошлар билан видеоконференцалоқа орқали онлайн муҳокама ташкил этилди ҳамда уларнинг Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан таклифлари олинди.
Шу билан бирга, Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан АҚШ, Буюк Британия, Швейцария, Польша, Япония, Корея, Ҳиндистон каби давлатларда конференция ва давра суҳбатлари ўтказилиб, унда иштирок этган сиёсий доира вакиллари ва етакчи экспертлар ўз таклифларини билдирди.
Бундан ташқари, Конституциявий қонун лойиҳаси турли экспертизалардан, жумладан лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупцияга қарши, жамоатчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги бўйича экспертизалардан ўтказилди.
Изоҳ (0)