Конституциявий қонун лойиҳасида бош вазир номзодини кўриб чиқишни Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказиш белгиланмоқда.
Қайд этилишича, Давлат бюджети ижросини назорат қилиш, Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш каби ваколатлар бевосита халқ томонидан тўғридан тўғри сайланадиган Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, бош вазир номзодини кўриб чиқиш фақат Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп овоз олган партия ёки партиялар иродасига боғланганди.
Янги таклиф этилаётган тартиб орқали эса барча сиёсий партиялар фракцияларининг нафақат бош вазир номзодини кўриб чиқишда, балки бутун ҳукуматни шакллантиришдаги иштироки таъминланади.
Фаолияти қониқарсиз деб топилган вазирни лавозимидан озод этиш бўйича Қонунчилик палатасининг президентга таклиф киритиш ҳуқуқининг белгиланаётгани ҳукумат аъзоларининг халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Изоҳ (0)